Янги ҳужжатлар

БМТ интернетда шахсий дахлсизлик ҳуқуқи ҳақидаги резолюцияни қабул қилди

БМТ Бош ассамблеясининг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси бир овоздан “Ахборот асрида шахсий дахлсизлик ҳуқуқи” тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақида Газета.ру нашри хабар бермоқда.

Мазкур резолюция асосан интернет фойдаланувчиларнинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқини таъминлашга қаратилган бўлиб, мазкур норматив ҳужжат лойиҳаси Германия ва Бразлия томонидан тайёрланган ҳамда унга яна 55 та давлат ҳаммуаллифлик қилган. Ҳаммуаллиф давлатлар орасида Франция ва Россия ҳам бор. Умуман олганда мазкур ҳужжат АҚШ Хавфсизлик хизматининг собиқ ходими Эдвард Сноуден билан боғлиқ юзага келган бир қатор халқаро можаролардан сўнг ишлаб чиқилгани таъкидланмоқда.

Резолюция лойиҳаси декабрь ойида БМТ йиғилишида овозга қўйилади. Экспертлар фикрича, мазкур резолюция қабул қилинишига шубҳа йўқ.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (2)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига