Yangi hujjatlar

15 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилди

2013 йил 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида ЎзА хабар берган.

Фармонда таъкидланишича, Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2013 йилнинг 15 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,05 баравар оширилди.

2013 йилнинг 15 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

иш ҳақи – ойига 96 105 сўм;

ёшга доир пенсиялар – ойига 187 970 сўм;

болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 187 970 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 115 340 сўм миқдорида белгиланди.

Эслатиб ўтаман, бугунги кунда 2013 йил 11 июлдаги Президент Фармонига биноан, энг кам иш ҳақи миқдори 91 530 сўмни ташкил этади. 1992-2013 йиллардаги энг кам иш ҳақи миқдорларининг ўзгариши ҳақидаги тўлиқ маълумот билан ушбу манзил орқали танишишингиз мумкин.

Агарда 21 йиллик иш ҳақи миқдорларининг оширилиш динамикасига эътибор қаратадиган бўлсак, 2013 йил 2 декабрдаги оширилиш иш ҳақи миқдорларини ошириш бўйича Ўзбекистон тарихидаги энг кичкина миқдорни ташкил этган. Бунгача ҳали бирон марта иш ҳақлари 1,05 баравар (5%) оширилмаган эди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (2)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

3 фикр

  1. Kontrakthammi 🙁

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига