Yangi hujjatlar

Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилнинг муддатига чеклов қўйилди

2013 йил 7 октябрь куни Президент Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолангани ҳақида хабар берган эдик.

Хусусан, мазкур Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига бир қатор ўзгартишлар киритилди.

Жумладан, Меҳнат Кодексининг 150-моддаси (Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар) биринчи қисми қуйидаги кўринишда таҳрир қилинди:

Ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Мазкур модданинг эски таҳририга назар ташлайдиган бўлсак, илгари иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатида чеклов белгиланмаган эди. Шунчаки, унинг муддати ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланиши назарда тутилганди. Энди эса, гувоҳи бўлганингиздек, мазкур таътил ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги белгиланди.

Меҳнат Кодекси 150-моддаси 1-қисми эски таҳрири:

150-модда. Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар
Ходимнинг аризасига биноан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг муддати ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (15)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига