Yangi hujjatlar

Бюджет ташкилоти ходимлари иш ҳақлари миқдорини SMS орқали билишлари мумкин

2016 йил февраль ойидан бошлаб бюджет ташкилотларида ишловчи ходимлар “UzASBO” дастурий мажмуасида ҳисобланган ўзларининг иш ҳақи ва бошқа тўловлари тўғрисида SMS орқали маълумот олишлари мумкин бўлди. Бу ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бунинг учун ходим 7878 қисқа рақамига zp*12345*01*2016 кўринишида SMS юбориши лозим.

zp – лотинча символ бўлиб, ойлик иш ҳақи маълумотини билдиради ва ўзгармас ҳисобланади.

12345 – ходим коди ҳисобланиб, 1-9999999 гача бўлган рақам бўлиб, ҳар бир ходим учун алоҳида берилади.

01 – ой номери бўлиб 01-12 рақамларидан иборат бўлиши мумкин.

2016 – йил рақами бўлиб, 4 рақамдан иборат бўлиши лозим.

Ходим кодининг рақами ва 7878 рақамидан келадиган жавоб СМС матнида тўлов турларини кўрсатишда фойдаланилган қисқартма номлар бўйича ташкилот ҳисобчисидан тўлиқ маълумот олиш мумкин.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (320)
  • Йўқ (19)
  • Бироз (6)

4 фикр

  1. zp*12345*01*2016 ko’rinishida sms yuborish uchun qayerdan hodimning raqamlarini olish kerak

  2. zp*12345*01*2016 кодини каердан оламиз?

  3. mani uzim buxgalterman zpni qayeridan olaman

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига