Yangi hujjatlar

“Жамият ва мен” Республика танловида “Интернетдаги энг яхши мақола” номинацияси ғолиби бўлдим

2014 йилнинг 28 январь куни “Дедеман” меҳмонхонасининг анжуманлар залида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан «Жамият ва мен – 2013» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

jamiyat_va_men

Тақдирлаш маросимидан

Мазкур танлов Жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Журналистлар ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда республикадаги босма ва интернет нашрлар, ахборот агентликлари журналистлари ва фотожурналистлари шунингдек, журналистика йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар ўртасида ўтказилди.

Хуллас, энди муддаога ўтсам. Шу десангиз, мен ҳам ушбу танловда қатнашишга қарор қилгандим. Энг қизиғи мазкур танлов ҳақида тасодифан хабар топдим. Ҳар доимги анъанамга кўра ҳуқуқ соҳасидаги газета ва журналларни варақлай туриб, “Инсон ва қонун” газетасида айнан ушбу танлов ҳақида берилган эълонга кўзим тушди. Қарасам, номинациялар орасида интернетдаги энг яхши мақола деган жойи ҳам бор экан. Xushnudbek.uz сайтини ишга тушириб, 130 дан ортиқ мақола ва хабарлар жойладим. Шулардан бирини танлов учун тақдим этсам, бирон нарса йўқотмасам керак деган фикрга бордим. Ва танлов учун Ягона портал ҳақида ёзган мақоламни юбордим.

Гапни қисқа қиламан: танловда ғолиб бўлдим. Менинг мақолам “Интернетдаги энг яхши мақола” номинациясида 1-ўринни қўлга киритди.

jamiyat_va_men_2

Ғолиблик учун берилган диплом ҳамда мукофот

 

Гарчи соҳам журналистика бўлмаса-да, лекин ушбу соҳада жуда-жуда кўп қалбга яқин акаларимиз, опаларимиз, дўстларимиз борлиги сабабли, уларнинг кўмаги билан қилаётган ҳаракатларимизнинг эътироф этилаётгани мен учун бағоятда қувонарли.
“Жамият ва мен” танлови ҳақида гапирадиган бўлсам, мазкур танловда жами 100 нафардан зиёд соҳа вакиллари иштирок этиб, улар томонидан 2000дан зиёд материаллар тақдим этилди.

Танловда 10та йўналишлар бўйича номинациялар эълон қилинган бўлиб, 7та йўналиш бевосита журналистларнинг турли соҳаларга ихтисослашуви билан боғлиқ қолганлари эса журналистикада энг нозик йўналишлардан бири бўлган журналист суруштируви натижасида ёритилган долзарб масалаларга бағишланган материаллари учун, мамлакатимизда олиб борилаётган социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий соҳаларни интернет глобал тармоғида ўзига хос услубда ёритаётган журналист учун ҳамда эътиборлиси, республика миқёсида ўтказиладиган танловда эндигина соҳага кириб келаётган ёш журналистлар яъни талабалар учун ҳам номинациялар белгиланган.

Тақдирлаш маросимида “Давлат томонидан ОАВнинг иқтисодий эркинлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлашда амалга оширилаётган ислоҳотлар” мавзуидаги “давра суҳбати” ҳам ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Абдулазиз Абдуллаев, Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси раиси Шерзод Ғуломов, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори ўринбосари Камил Мансуров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори Абдижалил Тўраев, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси раиси ўринбосари Алишер Файзуллаев ва бошқа кўплаб соҳада фаолият юритувчи мутахассислар, журналистлар иштирок этишди.

Юқорида номлари зикр этилган шахслар турли мавзуларда қизиқарли маърузалар қилишди ҳамда тадбир сўнгида ғолибларга мукофотларни топширишди.

Айтганча, ёдимдан кўтарилибди, мукофот сифатида планшет тортиқ қилинди. Янги экан )))

“Жамият ва мен-2013” танлови ғолиблари

“Юксак маънавият жамият пойдевори” йўналиши

1-ўрин
Содиқова Саодат – “Адолат” газетаси мухбири
Рағбатлантирувчи
Қурбонов Ўктам – “Миллий тикланиш” газетаси Самарқанд вилоят мухбири

“Таълим тизими ислоҳатлари журналист нигоҳида” йўналиши

1-ўрин
Усмонова Назокат – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири
Рағбатлантирувчи
Чукарин Алексей – “Учитель Узбекистана”газетаси мухбири

“Соғлом ёшлар келажак пойдевори” йўналиши
1-ўрин
Жарбекова Дилфуза – “Саломатлик сандиғи” газетаси бош муҳаррири (Сирдарё вилояти)
Рағбатлантирувчи
Ибрагимова Зилола – “Навоий-пресс” газетаси мухбири (Навоий вилояти)

“Фермерлик-имкониятлари ва истиқболлари” йўналиши

1-ўрин
Раҳмонова Дилдора – “Ишонч-Доверие” газеталарининг Наманган вилояти мухбири
Рағбатлантирувчи
Очилов Сарвар – “Фермер” журнали мухбири

“ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолияти” йўналиши

1-ўрин
Махсумов Саиджон – “Халқ сўзи” газетаси мухбири
Рағбатлантирувчи
Мўминова Гулруҳ – “Зарафшон” ва“Самаркандский вестник” газеталари мухбири(Самарқанд вилояти)

“Соғлом она-соғлом бола” йўналиши

1-ўрин
Насимов Отабек – “Дарё” газетаси мухбири (Қашқадарё вилояти)
Рағбатлантирувчи
Тожиддинова Ситора – “Ҳуррият” газетаси мухбири

“Энг яхши журналист текшируви” йўналиши

1-ўрин
Турсунбаева Хуршида – “Тошкент ҳақиқати” газетаси мухбири
Рағбатлантирувчи
Аҳмедова Моҳидил – “Андижоннома”-“Андижанская правда” газеталари мухбири

“Интернетдаги энг яхши мақола” йўналиши

1-ўрин
Худайбердиев Хушнуд – Тошкент давлат юридик университети ўқтувчиси
Рағбатлантирувчи
Таджиалиев Даврон – “Ziyo.uz” ахборот агентлиги бош муҳаррири

“Энг яхши фоторепортаж” йўналиши

1-ўрин
Харитонов Валерий – “Uzbekistan Today”газетаси фотомухбири
Рағбатлантирувчи
Абдураҳмонов Нурсултан – “Янги йўл” газетаси фотомухбири

“Йил дебюти” (талаба журналистлар учун) йўналиши

1-ўрин
Джуманова Санобар – ЎзДЖТУ «Халқаро журналистика» факулътети магистранти
Рағбатлантирувчи
Файзуллаева Камола – ЎзМУ «Журналистика» факулътети 3-курс талабаси
Холиқулов Жамшид – ЎзМУ «Журналистика» факулътети 3-курс талабаси

Бир неча йўналишлар бўйича ғолиблар

Сабирджанова Римма – “Леди” газетаси мухбири
Акбарова Шаҳзода – “Аёл ва жамият” газетаси мухбири (Наманган)

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (11)
  • Йўқ (3)
  • Бироз (1)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига