Yangi hujjatlar

Жиноят кодексига шаҳарсозлик билан боғлиқ янги жиноят тури киритилди

2015 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди.

"Халқ сўзи" газетасининг 30.12.2015 йилдаги №251-сонидан скриншот

“Халқ сўзи” газетасининг 30.12.2015 йилдаги №251-сонидан скриншот

Мазкур ҳужжат асосида, 6 та Кодекс ва 28 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Жиноят кодексига шаҳарсозлик билан боғлиқ янги жиноят тури киритилди.

Мазкур қўшимчага биноан, эндиликда белгиланган тақиқларни (чекловларни) бузган ҳолда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий ҳаракат сифатида баҳоланади.

Бундай ҳолатда жавобгар ҳисобланган шахс энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Жиноят кодексига киритилган янги модданинг матни:

229-3-модда. Белгиланган тақиқларни (чекловларни) бузган ҳолда биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш

Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга тақиқлар (чекловлар) белгиланган зоналарда ушбу ишларни бажариш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Қонунни расмий манбадан ўқиш ва юклаб олиш:

Қонунни расмий манбадан ўқиш ва юклаб олиш:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (39)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (5)

2 фикр

  1. zor

  2. zor menga yokti

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига