Янги ҳужжатлар

“Камолот” уйлари ҳақида қаердан батафсил маълумот олса бўлади?

Анча аввал сайтим орқали “Камолот” уйлари кимларга берилади?” номли мақола ёзган эдим.

Ушбу мақола 2014 йил 8 сентябрь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида ёзилган бўлиб, қарорнинг мазмун-моҳиятини, уй ва кредит олиш тартибини тушунтиришга ҳаракат қилгандим.

Мазкур мақола кўпчиликда қизиқиш уйғотди ҳамда мақола чоп этилгандан сўнг бундай уйларга оид жуда кўп саволлар келиб тушди ва ҳозир ҳам келмоқда. Ростини айтсам бундай саволларнинг кўпчилигига жавоб беришим мушкул. Сабаби асосий саволлар мазмуни шундай эди-ки, унга фақат тегишли расмий мутасадди шахсларгина жавоб бера олиши, муаммони ҳал қилиши мумкин.

Бугунги кунда ҳам “Камолот” уйлари ҳақида саволлар кўп келаётганлигини инобатга олиб, ушбу мавзудаги барча саволларингизни “Камолот” ЁИҲнинг масъул вакилларига йўллашингизни таклиф қилар эдим. Шунда Сиз аниқ ва ишончли жавоб олишингиз мумкин бўлади.

“Камолот” ЁИҲ Матбуот хизмати вакили Бобур Жалолов билан боғланиб, мазкур масалада кимга мурожаат қилиш мумкинлигини аниқлаштирдим.

Агар Сизларда “Камолот” уйларини олиш бўйича саволлар, муаммолар пайдо бўлган бўлса, унда “Камолот” уйлари бўйича Республика комиссияси котиби, юрисконсульт Баҳром Илҳомжоновга (0-371) 241-27-46 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Б.Илҳомжонов билан боғланганимда, муштарийлар учун “Камолот” уйларини олиш ҳақидаги қуйидаги маълумотларни тақдим этди:

“Камолот” уйлари бўйича Республика комиссияси котибининг тавсиялари:

“Камолот” уйлари бўйича Республика комиссияси котибининг тавсиялари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 250-сонли қарори билан тасдиқланган “Камолот”нинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгашининг тавсияномасига эга бўлиш учун ёш оила қуйидаги учта асосий талабларга жавоб бериши лозим:

– биринчи марта расмий никоҳдан ўтган, Низомга мувофиқ, “Камолот”нинг кўп квартирали уйларидан квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олиш учун ҳисобга куйиш тўғрисида ариза берилган пайтда ҳар бирининг ёши 30 ёшдан ошмаган эр-хотинлар бўлиши; – турар жой шароитларини яхшилашга мухтожлар сифатида ҳисобда турган (бунда қуйидаги шартлардан бирининг мавжуд бўлиши етарли ҳисобланади:

1) эр-хотинлар доимий ўтиш жойи бўйича ёш оила ижара шартларида яшаши;

2) яшаш учун яроқсиз бинолардаги турар жойидаги жой бўйича уй-жой мулкдори бўлмаслиги;

3) оила аъзолари орасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ сурункали касалликларнинг ўткир шаклларидан азоб чекувчи ва алоҳида квартирада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг бор бўлиши) бўлиши;

– ёш оилада (эр-хотиннинг бирида ёки ҳар иккисида) Низомнинг 4, 7-банд “з” кичик банди талабларига мувофиқлигини, яъни фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришганлигини (қоидага кўра, давлат мукофотлари, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиблари, нуфузли халқаро ва республика мусобақалари, танловлар ва олимпиадалар совриндорлари) тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши.

Шунингдек, агар зарурият туғилса, “Камолот” ЁИҲ Республика Кенгаши билан ҳам боғланишингиз мумкин:

Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 11-уй

Мўлжал: Алишер Навоий номидаги кино саройи

Тел: (+99871) 241-00-50

Факс: (+99871) 241-08-50; (+99871) 241-34-75;

Расмий веб-сайт: http://kamolot.uz

E-mail: info@kamolot.uz, info@kmail.uz

Камолот уйларини олиш тартиби тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарорини расмий манбадан ўқиш:

Камолот уйларини олиш тартиби тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарорини расмий манбадан ўқиш:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (154)
  • Йўқ (29)
  • Бироз (19)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига