Янги ҳужжатлар

“Камолот” уйлари кимларга берилади?

Ёдингизда бўлса, 2014 йил 6 февраль куни “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Қарори имзоланган эди. Мазкур Қарор асосида махсус Давлат дастури тасдиқланиб, тегишли тартибла ҳаракат режаси ишлаб чиқилганлиги ҳақида маълумот берган эдим.

Ҳаракат режасига асосан, ҳар бир ҳудудда 2 тадан 4 қаватли “Камолот” уйларини барпо этилиши назарда тутилиб, қурилиши режалаштирилаётган уйлар 48-64 та 2 хонали квартирага мўлжалланган бўлиши белгиланганлиги тўғрисида хабар берган эдим. Ҳаракат режасида таъкидланишича, қурилиши режалаштирилган уйлар “Камолот” ЁИҲ тизимидаги ходимлар ва фаол ёшлар оилаларига “Камолот” тавсиясига асосан йилига 6 % миқдорида имтиёзли кредит эвазига берилиши назарда тутилган эди.

Юқорида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида 2014 йил 8 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Тошкент шаҳар Учтепа туманида қурилаётган "Камолот" уйларининг лойиҳаси

Тошкент шаҳар Учтепа туманида қурилаётган “Камолот” уйларининг лойиҳаси

Қарорга кўра, қуйидагилар белгилаб қуйилди:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кўп квартирали уйлар қуриш ҳамда мавжуд фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган объектларни ёш оилалар учун кўп квартирали уйлар этиб реконструкция қилиш;

«Камолот» уйларидаги квартираларни сотиб олиш учун тижорат банклари томонидан имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш йўли билан, бошланғич бадал тўламасдан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган фоизли ставка билан (ҳозирда 9%ни ташкил қилмоқда) 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли даврга бериш.

Тошкент шаҳар Учтепа туманида қурилаётган "Камолот" уйлари

Тошкент шаҳар Учтепа туманида қурилаётган “Камолот” уйлари

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг мазкур Қарори асосида «Камолот»нинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ёш оилаларга “Камолот” уйларини бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби белгиланди. Ушбу Низомдан келиб чиқиб, баъзи саволларга жавоб бериб кетишни маъқул кўрдим.

ЁШ ОИЛАЛАР ДЕГАНДА КИМЛАР ТУШУНИЛАДИ?

Ёш оилалар — рўйхатдан ўтказилган никоҳга биринчи марта кирган, «Камолот» уйларидан бирини ипотека кредити асосида сотиб олиш учун ариза берилган пайтда ҳар бирининг ёши 30 ёшдан ошмайдиган эр-хотинлар.

КРЕДИТЛАР ҚАНЧА МУДДАТГА БЕРИЛАДИ?

Квартиралар тижорат банклари томонидан сотиб олинадиган квартира қийматини тўлаш учун, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан, дастлабки бадални тўламасдан, 20 йил муддатга бериладиган имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш йўли билан мулк қилиб берилади.

БАРЧА ЁШ ОИЛАЛАР ОЛИШИ МУМКИНМИ?

Йўқ, мазкур уйлар барча ёш оилаларга берилмайди. “Камолот” уйларини имтиёзли ипотека кредитлари орқали олиш учун ёш оилалар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган;
  • фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган ёш оилалар.

КИМЛАР ТУРАР ЖОЙ ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШГА МУҲТОЖЛАР ДЕБ ТОПИЛАДИ?

Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ёш оилаларни ҳисобга қўйиш қуйидаги шартлардан бири мавжуд бўлган тақдирда:
а) эр-хотинларнинг номида уй-жой бўлмаса (мулкдор бўлмаса) ҳамда доимий рўйхатдан ўтиш жойи бўйича ёш оила ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз биноларда истиқомат қилаётган бўлса;
б) оила аъзолари орасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ сурункали касалликларнинг ўткир шаклларидан азоб чекувчи ва алоҳида квартирада яшашга муҳтож бўлган шахслар бор бўлса.

КИМЛАР ЮКСАК НАТИЖАГА ЭРИШГАН ДЕЯ ТОПИЛАДИ?

Қоидага кўра, давлат мукофотлари, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиблари, нуфузли халқаро ва республика мусобақалари, танловлар ва олимпиадалар совриндорлари фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган дея топилади.

Тошкент шаҳар Учтепа туманида қурилаётган “Камолот” уйлари

Тошкент шаҳар Учтепа туманида қурилаётган “Камолот” уйлари

“КАМОЛОТ” УЙЛАРИНИ ОЛИШНИНГ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

1. Турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ёш оилалар ҳисобга олинади (“Камолот” ЁИҲ томонидан);
2. Ҳисобга олинган ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредити ажратиш учун «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгаши томонидан махсус тавсиянома берилади;
3. Тавсиянома асосида ёш оилаларга тижорат банклари имтиёзли ипотека кредити ажратади ҳамда бир вақтда тегишли пудрат қурилиш ташкилотлари квартираларга олди-сотди шартномаларини тузишади.

ТАВСИЯНОМА ОЛИШ ТАРТИБИНИНГ СХЕМАСИ

Photo: Lex.uz

Photo: Lex.uz

ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР ТОПШИРИШ КЕРАК?

Қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) «Камолот» ЁИҲ туман (шаҳар) кенгаши раиси номига ариза;
б) никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
в) оиланинг таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва оила аъзоларининг паспортлари (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар) нусхалари;
г) яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган ёш оиланинг турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлигини назарда тутувчи маълумотнома;
д) иш берувчининг муҳри билан тасдиқланган меҳнат дафтарчаси нусхаси;
е) доимий иш жойидан берилган ариза берувчининг (оила аъзоларининг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар ёки уларнинг яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган ариза берувчининг (оила аъзолари — эр ва хотиннинг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари;
ж) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган эр-хотинда мулк ҳуқуқи билан турар жой йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;
з) ёш оилани фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

ҲУЖЖАТЛАР КИМГА ТОПШИРИЛАДИ?

Ҳужжатлар эр-хотиндан бири доимий рўйхатдан ўтиш жойи бўйича «Камолот» ЁИҲ туман (шаҳар) кенгашига тақдим этилади.

ТАВСИЯНОМА ОЛИШДА КИМЛАР ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗГА ЭГА?

Агар:
эр-хотиннинг ҳар иккиси етимлар — «Меҳрибонлик уйлари» тарбияланувчилари бўлса;
имтиёзли ипотека кредити олувчи оила аъзоларининг бири ёки бир нечтаси сурункали касалликларнинг ўткир шаклларидан азоб чекса, «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгашининг тавсияномаси навбатдан ташқари берилади.

ТАВСИЯНОМА БЕРИШНИ ҲАЛ ҚИЛАДИГАН ҲУДУДИЙ КОМИССИЯ АЪЗОЛАРИ КИМЛАР?

«Камолот» уйларини ипотека кредити асосида сотиб олиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби:

1. «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари раислари — комиссия раиси.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари — комиссия раисининг ўринбосари.
3. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари раҳбарлари.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий бошқармаси раҳбари.
6. «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг ҳудудий, туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари.
7. Молиялаштирувчи тижорат банкларининг минтақавий ва туман филиаллари раҳбарлари.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (896)
  • Йўқ (86)
  • Бироз (68)

65 фикр

  1. Kelajak ovozi g’oliblari ololmasligi yomon bo’ldida. Ko’p yoshlarining umidi sundi manimcha

  2. Кечирас айтолмайсизми давлат унвонига эга болиб никох 2 чи марта конуний тарзда кайд этилган болса комолот уйлари бериладими? Олдиндан рахмат

  3. Ассалому алейкум Хушнудбек,
    “Камолот” уйлари тўғрисида берган маълумотларингиз менга жуда ёқди.
    “Камолот” уйлари Тошкент шаҳрида 3 та жойда (Учтепа, Сергели ва Миробод туманларида) қурилаётган экан. Сиз Учтепа туманида қурилаётган уйнинг лоиҳасини, расмларини ва аниқ жойини кўрсатиб берибсиз. Мен “Комолот” ЁИҲнинг туман ва шаҳар кенгашларига учрашдим аммо бир қанча саволларга жавоб топа олмадим.
    1. “Камолот” уйларининг туманлардаги аниқ манзилларини
    2. “Камолот” уйлари қайси мезонларга қараб, ёш оилаларга 2 хонали ёки 3 хонали уйлар берилишини
    3. “Камолот” уйларининг нархлари тахминан қандай бўлишини
    4. “Камолот” уйларининг биринчиси қачон топширилишини
    Сиздан илтимос, агар шу савволар бўйича маълумотларингиз бўлса, менга ёзиб юборсангиз. Олдиндан раҳмат!

  4. rahmat necha yowgacha beriladi

  5. Assalomu alaykum! Menda bir savol bor edi, men Toshkent shahrida doimiy ro’yxatda turmayman yani (propiska) lekin fuqarolik pasportimni har olti oyda ro’yxatdan o’tkazib turaman. Xozirgi vaqtda men Toshkent shahrida oliy ta’lim muassasasida o’qituvchi lavozimida ishlayman, oilaliman yoshim 27da, men ham kamolot uylarini olish uchun ipoteka kriditi olishim mumkinmi. Javob uchun oldindan raxmat.

    • Сиз бу масалада “Камолот” ЁИҲга мурожаат қилинг.

  6. Cалом Камолот ёшлар учун берилаётган уй жойларга жуда хавасим келди мен ҳам уй жойга мухтожман аммо ёшим 31 да имтёздан мен фойдаланаоламанми? олдиндан раҳмат

  7. Assalomu alaykum men Bekobob shahrida istiqomat qilaman.21-novbatda Kerekli barcha hujjatlarni taqdim etganman. Bekobod sh. Shartnomada korsatilganidek uy joyga ehtiyojmandlar nomzodlari kamligi uchun ish joyimdan tasdiqlangan tafsiyanoma taqdim etganman. Qolgan barcha talablarga javob beraman. Menga uy joy ajiratiladimi? Javob uchun oldindan rahmat…

  8. Агар йигит 30 ёшдан ошиб (ўқиш туфайли, доктарантура) оила қурса, бундай “ёш оила” учун ҳам банклар томонидан қандайдир имкониятлар мавжудми? Илтимос шулар ҳақда маълумот берсангиз. Энг муҳими, уларга бадалсиз уй олиш имкониятлари мавжудми? Аввалдан раҳмат!

    • Улар оддий ипотека кредитларини олиши мумкин. Ёки “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан бериладиган намунавий уй-жойлар учун кредитни олиши мумкин. Тўлиқ маълумотни банклардан биласиз.

  9. Ман Гулистон болалар уйида усганман хотин олишим керак лекин умуман шароит йук кредитга уй олиш хам манга тугри келмайди пул муамоси манда куп имтёзлар борми озрок Пул туловини каро киса буладими?

    • Айнан нима масалада имтиёзлар борми деб сўраяпсиз?

  10. Salom Xushnutbek. Men 2015 yil iyul oyida Kamolot uylari uchun barcha xujjatlarni yig’ib Olmazor tumaniga topshirdim. Meni xujjatlarim shaxar komissiyasiga borib etgan. Ammo xali xech qanday javob olmadim. Savolim shundayki XUJJATLAR TOPSHIRILGANDAN SO’NG QANCHA MUXLATDA JAVOB OLISHIMIZ MUMKIN. Javob uchun oldindan raxmat deb USMON YUSUPOV…..

    • “Камолот” ЁИҲдан аниқлаштиринг.

  11. Салом бу маълумот янгисими?

  12. ака мен оилам билан андижон шахрида ишлаб, ижарада думда яшайман лекин туманда тугилганман бизда давлат мукофоти йук, номимизда уй хам йук. уй олишга мухтожмиз биз хам олсак бцладими

    • “Камолот”га мурожаат қилиб, аниқлаштиринг.

  13. Salom 2015 yilda Toshkent shahrida nechta komolot uylari quriladi?

    • 2015 йилда қурилиб бўлди. 2016 йилни сўрамоқчидирсиз балки?

  14. Ассалому алейкўм оилада 1 та фарзандларга комолот уйлари бериладими?

    • Оилада битта фарзанд деганда нимани назарда тутяпсиз? Умуман олганда нимани назарда тутган бўлсангиз ҳам, шартларига жавоб берса, берилади.

  15. Assalomu alekum!
    Uylanmaganman uy olishim kere. Mani xolatimdilaga qanaqa imtiyozla bor?

  16. Salom! biz ham oilamiz bilan “Каmolot uylariga” a’riza bermoqchiydik ammo, turmush o’rtog’im 30 yoshla. 30 yosh bo’lsayam aziza berish mumkunmi? Men ishga kirganimga hali 12 oy bo’lmagan, turmush o’rtog’imiki hususiy korxona shu holatda mening otam kafil bo’lsa bo’ladimi?

    • 31 ёшга тўлмаган бўлиши керак. Қолган барча саволларингизга “Камолот”дан жавоб олишингиз мумкин.

  17. Салом Хушнудбек мен 1991чи йилда тугилганман лекин турмиш уртогим 33 ёшда турмиш уртогимни учта укаси бор улар билан битта домда яшаймиз бизда хозир жой учун олдиндан тулаш имкониятимиз йук бизга кандай имтиёзлар бор олдиндан Рахмат !

    • Айнан Сизнинг вазиятингизда “Камолот” уйлари берилмайди. Турмуш ўртоғи ҳам 30 ёшдан ошмаган бўлиши керак.

  18. Салом Хушнудбек мен 1986йил 20мартда туғилганман. Камолот уйларига ариза беришим учун 30ёшдан ошмаган булишим керак экан “мени қанча муддатим бор”.Саволлим дангаллиги учун узур!!!!

    • “Камолот”ни рақамларини берганман, улардан расмий ва аниқ жавоб ола қолинг, менинг жавобим Сизни чалғитиши мумкин.

  19. “30 ёшдан ошмаган” ноаниқ қилиб киритилган!!!!!!!

  20. Assalomu aleykum. Bizga dekabr oyida toshkent viloyatidan kamolot uylari berilsin degan qaror chiqgan edi. Turmush o’rtog’im klinika ochib hozirda shuni yuritib kelyaptilar. O’zimiz ijara uyda yashaymiz. Endi esa tadbirkorlarga uy berilmas ekan deyaptilar. Shu ga rostmi? Endi bizga uy berilmaydimi

    • Бунақа нарса ҳақида эшитганим йўқ. Агар қарор чиққан бўлса, у бекор қилинмаса керак. “Камолот”дан аниқлаштиринг бу вазиятни.

  21. Бизлар Самарканд шахрида ижарада турамиз Хужайним хам мен хам Давлвт буюджет ташкилотида ишлаймиз. Ёш оилани фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларимиз йук лекен уз ишимиз буйича корхонадан тавсиянома олсак бизларга хам “Камолат” уйлари бериладими? Олдиндан жавоб учун рахмат

    • Тавсияномани корхонадан эмас, шу тизимнинг энг юқори бўлган Республика ташкилотидан олиш керак. Шунда уй олиш имконияти пайдо бўлиши мумкин. Яна ҳам “Камолот”дан аниқлаштиринг.

  22. Салом мен Олий таълимда ишлиман. Мен ҳам камолот уйларидан олишим мумкинми?

    • Юқоридаги шартларга жавоб берсангиз, олишингиз мумкин.

  23. Айнан қандай шартлар бажарилиши керак. Ман ўқитувчиман. Ишга сентябр ойида кирдим олишга қандай имкониятларим бор

  24. Ассалому алейкум Хушнудбек ! Менга сайтингиз жуда манзур бўлди. Кўп саволаримга жавоб олдим лекин яна бир марта аниқлик киритиш мақсадида сизга мурожаат қилмоқчи эдим.
    Саволларим қуйидагича:
    1) Навоий номли Давлат стипендияси стипендиантининг Камолот уйларини олиш имконияти қанча фоиз?
    2) Камолот уйларини олиш бўйича барча хужжатларни 02.04.2016 йилда топширдим, хужжатлар Вазирлар Махкамасининг 250-сон қарорининг 2-иловасида келтирилган схемага мувофиқ кўриб чиқиладими ёки бошқа тартиби мавжудми?
    3) 2016 йилда қайси туманларда Камолот уйлари қурилиши кўзда тутилган?
    4) Камолот уйлари барча талабларга жавоб бера оладиган ёш оилаларга етадими яъни 2016 йилда ҳужжат топширганларга 2016 йилда бериладими ёки келаси йилга хам ўтиши мумкинми?
    Сиздан тўлиқ жавоб оламан деган умиддаман.
    Олдиндан катта раҳмат

    • 1) “Камолот” билади, неча фоизлигини. Бу бошқа факторларга ҳам боғлиқ. Лекин катта эҳтимол билан, берилади.
      2) Бошқа тартиб ҳақида эшитмаганман.
      3) Бунисидан хабарим йўқ, “Камолот”дан аниғини биласиз.
      4) Етмаса, навбати билан кейинги йил берилади.

  25. Сизга катта рахмат Хушнудбек, вақтингизни ажртганингиз учун. Келгусида режалаштирган ишларингизда мувафақиятлар тилаб қоламан. Ҳурмат эхтиром ила Ф. Абдусалямов

  26. Хайрон коламан эй биродарлар, маколадан кейин макола ёкдими йукми деган тугмачалар бор, шунда “макола ёкмади” деганлар хам боракан, аввало шу маколани мехнат килиб сайтга киритганга рахмат, хеч булмаса мехнатини кадрланглар, макола ёкмаган булса, бу маколани сайтга киритган одам аввало ичидан тукиб ёзмаган колаверса бу макола юкори кенгашлар томонидан ишшлаб чикилган карор низом ва тартиблар хисобланади, сиз шу карордан фойдалана олмаган бусез мехнат килиб сайтга киритганда нима айб, каллада мантикни хам ишшлатиб туриш керак, фойдаси булса ёкади фойдаси йук булса макола ёкмийдими?!. Качонгача корнизга йиглайсиз биродар!

  27. assalomu alaykum Xushnudbek. savolim bor edi . Fund forumning Iqtidorli talabalar stipendiyasini olganlarga ham Kamolot uyi beriladimi? javob uchun rahmat oldindan

    • Ассалому алайкум. Ростини айтсам, билмадим. “Камолот”дан аниқлаштириш керак буни.

  28. Assalomu aleykum! Jizzax viloyatida qurilayotgan va rejalashtirilyotgan kamolot uylari haqida ma’lumotlar bera olasizmi?

    • Менда бундай маълумот йўқ, қўлимга тушса, хабар қиламан.

  29. Assalom aleykum Xushnud aka maqolani o`qib chiqdim raxmat juda xam kerakli ma`lumotlar keltirilgan yana savollarim bor edi, men navoiy stipendiantiman,uylanganman(1-nikoh),nomimda uy joy rasmiylashtirilmagan,30 dan oshmaganman(xoyinim xam), magistratura talabasiman, ishlamayman, shu sababli 12-oylik daromad xaqida xujjat xam yo`q shunga kafil bo`luvchi shaxsni qo`shish xam mumkinmi,yana bir savolim men samarqand viloyatida tumanda yashayman samarqand shaxrida xam kamolot uylari qurilayapti shulardan birini olsa xam bo`ladimi? yoki faqat ro`yxatdan o`tgan manzildan berishadimi? javoblar uchun oldindan raxmat.

  30. Салом Хушнудбек. Сиздан сурамокчи булган нарсам шуки, Камолот уйларини олгандан сунг, ушбу уйга тегишли булган хужжатлар, яъни кадастр хужжатлари, уй дафтари (домовая книга), ва бошка шунга ухшаш хужжатлар ким томондан амалга оширилади? Айтмокчиманки, уйни факат ипотека кредит шартномасига асосан фойдаланувчиларга бериладими, ёки сотиб олувчи уйни колган хужжатлари хам тайёр холатда кабул килиб оладими?

    • Олувчининг ўзи ўша ҳужжатларни расмийлаштиради.

  31. Salom xushnudbek… menga kamolot uylari berilishi xaqida yozma tafsiyanoma berishdi… ammo xali toshkentda qurilmadi… savolim qachon va qayerda quriladi… iltimos javobingiz men uchun juda muhim…. rahmat oldindan

    • Бу ҳақида “Камолот”ни ўзидан аниқлаштирасиз. Менда маълумот йўқ. Ёки http://uylar.kamolot.uz/ сайтига киринг.

  32. Ассаломалеком… “Камолот”нинг ёш оилаларга квартиралар бериш низомини 5-бандининг, б)Оила аъзолари орасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ сурункали касалликларнинг ўткир шаклларидан азоб чекувчи…. шахсларнинг мавжудлиги инобатга олинади дейилган шу сурункали касалликлар рўйхатини қаттан олса болади????

  33. Assalomu alaykum. Hurmatli Xushnud aka savolim shundan iboratki man turli xil fan olimpiadalarida masalan Iqtisod matematika,kabi fanlarda viloyat olimpiadasi g’olibi bo’lganman bunda 1 chi, 2chi darajali diplomlarni qo’lga kiritganman va respublika fan olimpiadasida ishtirok qilganman lekin respublika fan olimpiadasida g’olib bo’lmaganman.bundan tashqari boshqa ko’rik tanlovlar g’olibi ham hisoblanaman. Shu ko’rik tanlovlar vaqatgina viloyat darajasida o’tqazilgan. Viloyat hokimi tomonidan hokim qaroriga ko’ra hokimlik stependiyasi go’libi hisoblanaman. Bunda hokimlik guvohnomasi berilgan. Ushbu yutuqlar orqali kamolot uylari. beriladimi. Javob uchun oldindan rahmat.

    • Буни билиш учун “Камолот”га мурожаат қилганингиз мақсадга мувофиқ

  34. Ассалому алейкум.

    Менда биргина саволим бор. Менга 2015 йили “Камолот” ЁИХ Тошкент вилояти кенгашидан Тавсиянома берилган. Лекин хозирги давргача уй учун тегишли банк билан уй учун шартнома тузилмаган, яъни, ёш оилалар учун “Камолат” уйи олинмаган. Хозирда доимий ишлаш жоим туфали менинг доимий турар жоийм узгариш арафасида (Тошкент шахарига).

    Мен ушбу “Камолат” ЁИХ томонидан берилган Тавсиянома билан узгариши мумкин булган турар жоийдан банк билан шартнома тузиб, уйга давогарлик килсам буладими?

    Илтимос, шу масалага оийдинлик киритиб берсангиз.

    Хурмат билан,
    Отабек.

    • Буни Камолотдан аниқлаштирганингиз маъқул.

  35. Salom Xushnudbek aka savolim shundan iboratki men Samarqand davlat tibbiyot instituti stomatologiya fakulteti 3-kurs talabasiman xizmatga borib imtiyoz olib kelganman kamolot yoshlar ijtimoiy harakati 2 yildan buyon kontraktni 35% ni tulab kelmoqda lekin oilaviy sharoit yaxwimasligi uchun ota-onam ancha qiynalishyapti sizdan bitta malumot kerak menga biror bir kredit yoki kamolot uylari olishni iloji bormi?
    Javob uchun oldindan raxmat.

    • Кредитга ҳам, “Камолот” уйларига ҳам имконингиз бор. Кредит учун банкларга мурожаат қилинг, ортиқча талаблари йўқ, ҳамма олиши мумкин. “Камолот” уйлари эса ҳаммага берилмайди, маълум шартларга жавоб беришингиз керак. Шартлар рўйхати эса шу мақолада ёзилган, яхшилаб ўқиб, тушуниб олинг.

      • Javob uchun raxmat uzr yana bitta savol aka bu maqolani uqib chiqdim oila qurmaganlarga ham imkoniyat bormi.
        Bu yerda faqat yosh oilaga deb yozilgan

  36. Salom Xushnudbek aka sizga yana bitta savolim bor. Bir qarindoshimni 2001-yilda tug’ilgan o’g’li tengdoshlariga nisbatan ancha iqtidorli. 30-40 ta sher yozgan uni qullab quvatlashni qanday yo’llari bor. Men uni qayerga kimga uchrashtirishim kerak.
    Javob uchun oldindan raxmat

    • “Камолот”га ёки Ёзувчилар уюшмасига олиб боринг.

      • Raxmat vaqtingizni ajratib javob berganiz uchun

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига