Yangi hujjatlar

“Камолот” ЁИҲ фаолларига “Камолот” шаҳарчаларидан имтиёзли кредитларда уй-жой берилади

Аввал хабар қилганимдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил 6 февраль куни “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-2124-сонли Қарорга имзо чекди. Мазкур Қарор асосида махсус Давлат дастури тасдиқланди.

Дастур ижросини тўлақонли ҳамда сифатли амалга ошириш, белгиланган вазифаларни ўз муддатида самарали бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш ҳаракат режаси ишлаб чиқилди.

Мазкур ҳаракат режаси 7 бўлим, 76 банддан иборат бўлиб, ўзида турли йўналишларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни қамраб олган.

Шунингдек, ҳаракат режасида “Камолот” ЁИҲ фаолиятини янада яхшилаш, самарали ташкил қилиш, ЁИҲни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ҳам бир қатор бандлар назарда тутилган.

Хусусан, ҳаракат режасига асосан, ҳар бир ҳудудда 2 тадан 4 қаватли “Камолот” уйларини барпо этилиши назарда тутилган. Қурилиши режалаштирилаётган уйлар 48-64 та 2 хонали квартирага мўлжалланган бўлади. Мазкур уйларнинг қурилиш ишлари арзонлаштирилган нархлардаги қурилиш материаллари билан таъминланади. Ҳаракат режасида таъкидланишича, қурилиши режалаштирилган уйлар “Камолот” ЁИҲ тизимидаги ходимлар ва фаол ёшлар оилаларига “Камолот” тавсиясига асосан йилига 6 % миқдорида имтиёзли кредит эвазига берилади. Уларнинг негизида келажакда “Камолот” шаҳарчалари барпо этилади. Квартира эгалари “Камолот” ЁИҲ орқали аниқланади.

Қурилиш ишлари май ойида бошланиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, Ангрен шаҳридаги қаровсиз қолган 4 та кўп қаватли уйларни намунавий тарзда “Камолот” уйлари сифатида таъмирлаш ва “Камолот” ЁИҲ тизимидаги ходимлар ва фаол ёшлар оилаларига бериш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, дастур доираси Тошкент вилояти ҳудудида “Ёшлар маркази” ташкил қилинади, Сергели туманидаги истироҳат боғи негизида замонавий “Камолот маданий дам олиш маскани” барпо этилади.

Тошкент шаҳрида бўш бинолар ва ер майдонларини ноль қийматда “Камолот” ЁИҲ балансига бериш орқали намунали ёшлар технопарки ва бизнес инкубатори ташкил этилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари дастурда иқтидорли ва ижодкор ёшлар, ёш рассом, шоир ва ёзувчиларнинг асарларини “Камолот” ЁИҲнинг тавсиясига асосан ҳомийлик асосида китоб шаклида чоп этилиб, жойларга етказиш ҳам кўзда тутилган.

Дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирлар асосий ижрочилар, ҳамкорлар ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (11)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (0)

4 фикр

  1. мен хам 10 йилдан ошик йил давомида “Камолот” ЁИХ тизимида фаолият юртиганман ана шу уйлардан бирида истикомат килиш учун квартира олишни хохлардим аммо хозирда ОАВтизимида фаолият юритаман бу халакит килмасмикан

    • Уй-жой олишга номзодлар рўйхатини “Камолот” ЁИҲ шакллантиради. Уларга мурожаат қилишингиз зарур.

  2. Агар эр хотин 31 ешга тулган булса,улар бу имтиезлврга эга булмидими?

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига