Yangi hujjatlar

Кириллдан лотинга (лотин>кирилл) ўгирувчи макроснинг хатолари тўғриланди

ЎРНАТИШ УЧУН БАТАФСИЛ ЎҚИНГ:

Куни кеча блогимда кириллдан лотинга (ёки аксинча) ўгирувчи макрос ва уни қандай ўрнатиш ҳақида ёзгандим. Ўша блогпостда макроснинг хатоларини ҳам бирма-бир кўрсатиб ўтгандим. Кўпчиликда бу қизиқиш уйғотганини ҳисобга олиб, ушбу макроснинг хатоларини тўғрилаш ва бундан фойдаланувчиларга қулайлик уйғотиш лозимлиги ҳақида ўйлаб қолдим. Компьютер дастурларига, боз устига имло билан боғлиқ лойиҳаларга қизиқишим туфайли мазкур масалани ижобий ҳал этиш учун уруниб кўрдим. Менимча, баъзи натижалар пайдо бўлди. Ҳозирда макросдаги қуйидаги хатоликларни бартараф этдим, текшириб кўришингиз мумкин. Хатоларни қандай бартараф этганлигим ҳақида ҳам тўхталдим, сабабики, худди шундай аналог дастурларда ҳам шунга ўхшаш хатоликлар бўлса, муаллифлари тўғрилаб қўйиши мумкин. Масалан, alif.uz сайти ёки бошқалар.
Кирилл-лотин макросини юклаб олиш (*.zip форматда, ҳажми 4 кб.)
Кириллдан лотинга:
1. Кирилл ва лотинда ёзилишида фарқ қиладиган сентябрь-sentabr, октябрь-oktabr, бюджет-budjet каби сўзларни энди “sentyabr”, “oktyabr”, “byudjet” деб ўгирмайди, мазкур хатолик тўғриланди.
Муаммони бартараф этиш учун шундай сўзлар рўйхати макросга жойланди.
2. Сўз ўртасида унлидан кейин келган “е” ҳарфи билан боғлиқ муаммо ҳам бартараф этилди. Биламизки, имло қоидаси бўйича, унлидан кейин келган “е” ҳарфи “ye” кўринишида ёзилади. Буни асосан фамилияларда кўришимиз мумкин. Масалан, Атоев-Atoyev, Боқиев-Boqiyev. Илгари макрос шундай кўринишдаги сўзларни Atoev, Boqiev деб ўгирар эди. Ҳозирда имло қоидаси бўйича ўгиради.
Муаммони бартараф этиш учун “ае”, “ее”, “ёе”, “ие”, “ое”, “уе”, “яе”, “юе” каби сўз бирикмалари формулага туширилди.
3. “Ц” ҳарфи билан боғлиқ барча муаммолар бартараф этилди. Эндиликда “ц” ҳарфи кичик ҳарф билан сўз бошида келганда “ts” дея хато ўгирмайди. Яъни “цирк”ни “tsirk” эмас, энди “sirk” ўгиради.
Муаммони бартараф этиш учун “ц” ҳарфи билан бошланувчи сўзлар рўйхати макросга киритилди. Рўйхат билан бу ердан танишишингиз мумкин.
Шунингдек, илгари макрос имло қоидаси бўйича “ц” ҳарфи сўз ўртасида ундош ҳарфдан кейин келганда “ts” дея ўгирар эди. Масалан, акция – aktsiya. Ушбу муаммо ҳам бартараф этилди. Ҳозирда, акция – aksiya дея ўгиради.
Муаммони бартараф этиш учун барча ундош ҳарфлар билан “ц” ҳарфининг бирикмаси формулага туширилди. Масалан, “бц-bs”, “вц-vs”, “гц-gs” ва ҳ.к.
Кўриб турганингиздек, кириллдан лотинга ўгиришда ҳамма хатоликлар тўғриланди.
Лотиндан кириллга:
1. Илгари макрос катта ҳарфлар билан ёзилганда “YU”, “YO”, “YA”, “SH”, “CH” каби ҳарф бирикмаларини “ЙУ”, “ЙО”, “ЙА”, “СҲ” деб ўгирар эди. Масалан, “AQSH”ни “АҚСҲ” каби. Ҳозирда ушбу муаммо бартараф этилди.
Муаммони бартараф этиш учун муаммоли сўз бирикмалари макросга катта ҳарфларда ҳам киритиб чиқилди. Масалан, “SH-Ш”, “CH-Ч” каби.
2. Кирилл ва лотинда ёзилишида фарқ қиладиган сентябрь-sentabr, октябрь-oktabr, бюджет-budjet каби сўзларни энди “сентабр”, “октабр”, “буджет” деб ўгирмайди, мазкур хатолик тўғриланди.
Муаммони бартараф этиш учун шундай сўзлар рўйхати макросга жойланди.
3. “Ц” ҳарфи билан боғлиқ баъзи муаммолар бартараф этилди. Эндиликда “ц” ҳарфи сўз бошида келганда “с” дея хато ўгирмайди. Яъни “Sirk”ни “Сирк” эмас, энди “Цирк” ўгиради. Бу муаммо катта ҳарфлар билан ёзилганда ҳам, кичик ҳарфлар билан ёзилганда ҳам бартараф этилди.
Муаммони бартараф этиш учун “ц” ҳарфи билан бошланувчи сўзлар рўйхати макросга киритилди. Рўйхат билан бу ердан танишишингиз мумкин.

Ҳозирча, лотиндан кириллга ўгиришда 2 та хатолик қолди. Бири сатр бошида келган “Э” ҳарфини “E” деб (“Erkin-Эркин”) ўгириши бўлса, иккинчиси сўз ўртасида келган “ц” ҳарфи билан боғлиқ муаммо. Биринчисини қанақа бартараф этишни билмадимку, лекин иккинчи муаммони ечиш учун ундошдан кейин “ц” ҳарфи келадиган деярли барча сўзлар рўйхатини тузиб чиқдим. Уларни макросга ҳам киритдим, фақат макрос ҳажми 64 кб.дан ошиб кетганлиги сабабли, ишга тушириш имкони бўлмади. Менимча, макрос ҳажми 64 кб.дан кўпайиб кетса, Microsoft Word дастури қабул қилмас экан.

4. Лотин ёзувида “мўътабар”, “мўъжиза”, “мўжаз”, “мўътадил” каби сўзлар ёзилганда “ў” ҳарфидан кейинги айириш белгиси тушиб қолади. Яъни, “mo’tabar”, “mo’jiza” каби. Мана шундай сўзлар билан боғлиқ муаммолар ҳам бартараф этилди.

Муаммони бартараф этиш учун шундай сўзлар рўйхати макросга жойланди.
Дастурчи дўстларимиздан илтимос:
Дастурлаш тилини тушунадиган, шу соҳада фаолият олиб бораётган ва инсонлар мушкулини осон қилишни дилига тугиб қўйган дастурчи дўстларимиздан иккита илтимосимиз бор:
1. Мана шу макросларни автоматик усулда Microsoft Word дастурига ўрнатишни имконини қилиб беришса яхши бўлар эди. Масалан, *.exe форматидами ёки бошқача усулдами, шундоқ “Далее” қилиб, осонгина устоновка қилишни имконини яратиб беришса, макросни қандай ўрнатишни расмлар билан тушунтирган мақолани тайёрлашга кетган вақтим ва меҳнатимга ҳам рози бўлар эдим, рости!
2. Лотиндан кириллга ўгиришдаги юқорида келтирилган иккита муаммони бартараф этишда кўмак беришса. Айниқса, “ц” ҳарфи билан боғлиқ. Мен “ц” ҳарфи иштирок этган деярли барча сўзларнинг рўйхатини тузишга ҳаракат қилдим. Ўша сўзларни макросга киритиб, лотиндан кириллга ўгираётганда муаммосиз ўгиришига ёрдам беришса. Юқорида айтганимдек, ўзим ҳам ушбу ишни қилиб кўрдим, фақат файл ҳажми билан боғлиқ муаммога дуч келдим ва уни бартараф этишга дастурий билимларим етмади.
Олдиндан раҳмат!
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (131)
  • Йўқ (8)
  • Бироз (3)

10 фикр

  1. BAribir kamchilik ko'zga tashlanib turadi. Mana masalan, lotinda siz so'z boshida "Yer" deb yozsangiz kirillda "Эр" deb tarjima qilinadi. Yoki lotinda yoziladigan "yod" so'zini kirillda ikki xil varianti bor: ёд (yodlamoq she'rni), йод (aptekada sotiladigan yod) xo'sh, lotinda "yod" deb yozilsa kirillda qaysi birini tarjima sifatida chiqarib beradi.Shuningdek kirillda ayirish belgisi (ъ) bilan yoziladigan so'zlarning ayrimlarida, ya'nimkim o' harfidan so'ng keladigan tutiq belgili so'zlarda tutuq belgisi qo'yilmaydi. Masalan : mo'tabar, mo'jiza. Bu kabi so'zlarnbi kirillda tarjima qilinganda ham o'sha ayirish belgi(ъ)si tushib qoladi. Bu kabi kamchiliklar ham bor

  2. Lotin kirill tarjima qiladigan tayyor dasturlar borku, aynan yuqoridagi ikki kamchilikdan boshqa kamchilik qilmaydigan dastur. Kimga kerak bo'lsa tashlab berishim mumkin, e-mailini qoldirsin shu yerda

  3. Menga kerak [email protected]

  4. aynan shu dasturlarga tashlab o'girib keyin qaytib wordga tashlashdek ortiqcha ishni oldini olish uchun yaratilgaku bu macros. Macrosni oxiriga yetkazishga yordam qivoramiz Xushnudbekka !

  5. Биринчидан, макросда "Yer" билан боғлиқ муаммо йўқ. Ўзингиз ишлатиб кўрмаган нарса ҳақида нотўғри хулоса беришдан тийилганингиз маъқул.

    Иккинчидан, "Йод" билан боғлиқ муаммо бор. Ва уни қандай бартараф этишни ҳозирча билолганим йўқ.

    Учинчидан, "мўътабар", "мўъжиза", "мўжаз", "мўътадил" каби сўзлар билан боғлиқ муаммолар ҳам бартараф этилди. Ҳозирда бундай муаммо ҳам йўқ.

  6. Қани, менга ҳам юборинг-чи, бир кўриб чиқсам зарар қилмасди. [email protected]

  7. [email protected] ga ham tashavoring

  8. Salom, Xushnudbek. Men bu muammo bilan bundan 6 yil avval shug'ullangan edim. Yuqorida taklif qilgan o'rnatuvchi fayl va o'zbek tili lotin alfaviti imlo qoidalarini maksimal ravishda inobatga olib tuzilgan makrosni havola etmoqdaman. Agar taklif va mulohazalaringiz bo'lsa [email protected] pochta manzilida kutib qolaman. Rahmat.
    Yuklab olish uchun:
    https://www.dropbox.com/s/ft1xqz7h8jjj2kx/Translit_v.rar

  9. Iltimos menga ham tashlavoringchi. [email protected]

  10. Ассалому алайкум Хушнудбек, яхшимисиз. Сиз яратган кирилдан лотинга, лотиндан кирилга утказиш макросини олиб урнатиб синаб курдим. Яхши ишланган, ишимиз анча енгиллашадиган булди. Бунинг учун сизга рахмат. Лекин бугун бир файлдан синаб кургандим, айрим камчиликлар кузга куринди. Асосан ойларни номида ва катта харфда ёзилган сузларда. Иложи булса шу камчиликларни бир куриб куйинг. Узгартирилган файлни почтангизга ташлайман.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига