Yangi hujjatlar

2015 йилда энг кўп сотилган китоблар рейтинги

Аввал ваъда берганимиздек, «Янги аср авлоди» нашриёти маркетологлари томонидан 2015 йилнинг энг оммабоп  китоблар рейтинги тузиб чиқилди. Эслатиб ўтамиз, мазкур рейтинг «Янги аср авлоди» нашриёти томонидан чоп этилган ва республикамиз китоб дўконларида ҳамда ташкилотлар томонидан энг кўп сотиб олинган китоблар асосида тузилган.

Якуний натижаларга кўра, 2015 йил давомида китобхонлар томонидан энг кўп сотиб олинган китоб “Камолот” кутубхонаси” рукнида чоп этилган дунёга машҳур ўзбек шоираси Зулфиянинг “Баҳор келди сени сўроқлаб” шеърий тўплами бўлди. 2015 йил давомида 9942 дона шеърий тўплам харид қилинган.

Шунингдек, бугунги кунда ёшлар томонидан хорижий тилни ўрганишга бўлган қизиқиш кескин ортиб кетганлиги ҳисобига бўлса керак, навбатдаги ўринлардан хорижий тил ўрганишга мўлжалланган қўлланмалар ўрин олган. Хусусан, иккинчи ўринда “30 шагов к русскому языку”, учинчи ўринда эса инглизча-ўзбекча луғат қайд этилган. Йил мобайнида ўзбек миллий адабиёти намоёндалари, севимли адибимиз Худойберди Тўхтабоев, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Ғофур Ғулом, Пўлат Мўмин ҳамда жаҳон адабиётининг машҳур адиблари Жалолиддин Румий, Эрнест Ҳеменгуй, Даниель Дефо, Паоло Коэло, Стендаль каби ижодкорларнинг асарлари китоб савдосида етакчилик қилиб келган.

 

yillik-reyting-kitob

Шу ўринда 2016 йилдаги китоблар савдоси бунданда юқори кўрсаткичларда бўлишига умид билдирамиз. Юртдошларимизнинг китобга бўлган меҳри асло сўнмасин.

2015 йилда энг кўп сотилган китоблар рейтинги

  1. Зулфия. “Баҳор келди сени сўроқлаб” – 9942 дона;
  2. “30 шагов к русскому языку” – 6414 дона;
  3. “Инглизча-ўзбекча луғат” – 6213 дона;
  4. Х.Тўхтабоев. “Сариқ девнинг ўлими” – 6130 дона;
  5. Ибратли эртаклар. “Кенжа ўғил” – 6077 дона;
  6. Х.Тўхтабоев. “Сариқ девни миниб” – 6010 дона;
  7. Э.Ҳемингуэй. “Чол ва денгиз” – 5343 дона;
  8. “Топ, топ, топишмоқ” – 5025 дона;
  9. Д.Дефо. “Робинзон Крузонинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари” – 4969 дона;
  10. А.К.Дойл. “Шерлок Холмс ва доктор Уотсон саргузаштлари” – 4963 дона;
  11. П.Коэло. “Алкимёгар” – 4870 дона;
  12. Д.Карнеги. Уч китобдан иборат тўплами. – 4733 дона;
  13. А.Қодирий. “Ўткан кунлар” – 4645 дона;
  14. Ғ.Ғулом. “Шум бола” – 4180 дона;
  15. Ж.Румий. “Ичиндаги ичингдадур” – 4165 дона;
  16. Чўлпон. “Кеча ва кундуз” – 3601 дона;
  17. Д.Карнеги. “Ўз ўзига ишонч ҳосил қилиш” – 3447 дона;
  18. Д.Карнеги. “Дўст орттириш…” – 3454 дона;
  19. Пўлат Мўмин. “Бўладиган болалар” – 2943 дона;
  20. Стендаль. “Қизил ва кора” – 2940 дона.
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (103)
  • Йўқ (13)
  • Бироз (3)

2 фикр

  1. салом

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига