Янги ҳужжатлар

КРИМИНОЛОГИЯ АССОЦИАЦИЯСИ

КРИМИНОЛОГИЯ АССОЦИАЦИЯСИ лотинча «crimin» жиноят ва грекча «loqos» таълимот + «association» бирлашма сўзларининг бирикмасидан ташкил топган бўлиб криминологик муассасалар ва криминолог олимларнинг муайян мақсадларни амалга ошириш учун ихтиёри асосда тузилган ўзини –ўзи бошқарувчи бирлашмаси. К.а. мақсади илмий–тадқиқот муассасалари ва олимларнинг криминологик муаммоларни ҳал этиш йўлида бирлаштириш, ахборот ва тажриба алмашиш, зарур ҳолларда биргаликда фаолият олиб боришни ташкил этиш ҳамда уни мувофиқлаштиришдан иборат. К.а. криминологик билимларни ривожлантириш, тарқатиш ва амалда фойдаланиш бўйича асосий иш шакллари бўлиб илмий анжуманлар ўтказиш, махсус адабиётларни чоп этиш, криминологик экспертиза ўтказиш, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, бошқа давлатдаги тегишли мутахассислар билан ҳалқаро алоқаларни ўрнатиш ва ҳ.к.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига