Янги ҳужжатлар

2014/2015 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

2014 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Ушбу қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган бўлиб, унга кўра 2014/2015 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 57 907 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг 19 120 нафари давлат грантида ва 38 787 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади.

Агар таққосласак, бу йилги квота ўтган йилгига қараганда 1300 нафарга (ҳаммаси контракт) кўпдир.

Жорий йилда олий таълим муассасаларига 5 000 нафар магистр, шундан 1548 нафари давлат гранти, 3452 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Ушбу йилда магистратура квотаси ўтган йилгидан 1300 нафарга (ҳаммаси контракт) камайтирилган.

Тошкент кимё-технология институти (Қўнғирот бўлими)нинг махсус сиртқи бўлимига давлат гранти бўйича 65 нафар ва Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимига 50 нафар талаба қабул қилинади(15та давлат гранти, 35та шартнома асосида). Мазкур қабул квота кўрсаткичи ўтган йилги каби қолдирилган, ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ.

Айтиб ўтиш жоизки, ўтган йили ҳужжат топширган абитуриентлар сони бўйича рекорд натижа қайд этилган эди. Яъни 480 минг нафардан кўпроқ абитуриент талабалик бахтига мушарраф бўлиш учун ўз омадини синаб кўришга аҳд қилган эди. Бу бир ўрин учун ўртача 8,5 киши даъвогарлик қилган деганидир.

Эслатиб ўтаман, жорий йилдаги қабул жараёнларига бағишлаб, Kun.uz интернет-нашри ва Xushnudbek.uz сайтлари ҳамкорликда махсус «Абитуриент-2014» лойиҳасини ташкил этди. Бунда қабул комиссияси фаолияти билан боғлиқ янгиликлар, маълумотлар, бўлажак талабаларга маслаҳат ва тушунтиришларни бериб борилади.

Агарда қабул жараёни билан боғлиқ саволларингиз бўлса «Биз билан боғланиш» саҳифаси орқали ёки abituriyent2014@gmail.com электрон почта манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.

МАВЗУГА ДОИР ЭНГ МУҲИМ ХАБАР:

icon_newҚайси ОТМ нечта талаба қабул қилади? (тўлиқ жадвал)

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (9)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (1)

2 фикр

  1. uzr Xushnudbek bir masalaga oydinlik kiritsangiz MTSning ishga tushishiga vazirlar maxkamasi ruxsaat berdi degan yangilik chiqdi sizdan so’raganimnig sababi bu ishonchli sayt. Shu masalaga ham oydinlik kiritsangiz

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига