Янги ҳужжатлар

2017 йилда қайси ОТМ нечта талаба қабул қилади? (бакалавр)

2017 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган бўлиб, унга кўра 2017/2018 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 66 минг 316 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг 18.194 нафари давлат грантида ва 48.122 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади. Агар ўтган йилги квоталар билан таққосласак, жорий йилги квоталар сони 8 минг 409 тага кўпайган.

Шунингдек, қарорда:

  • магистрларни 5000 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича – 1556 ва тўлов-контракт асосида – 3444 нафар миқдорида;
  • Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимида 100 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 15 та ва тўлов-контракт асосида 85 та;
  • Навоий давлат кончилик институтининг махсус сиртқи бўлимида тўлов-контракт асосида 90 нафар;
  • Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг махсус сиртқи бўлимида тўлов-контракт асосида 80 нафар бакалаврни тайёрлаш назарда тутилган.

Қабул квотаси сони бўйича ОТМлар рейтинги қуйидаги кўринишда бўлди (бакалавр учун):

1. Тошкент ахборот технологиялари университети (филиаллари билан) — 2920 нафар;

2. Тошкент давлат техника университети (филиали билан) – 2805 нафар;

3. Тошкент давлат аграр университети (филиали билан) – 2730 нафар;

4. Қорақалпоқ давлат университети – 2200 нафар;

5. Самарқанд давлат университети – 2000 нафар;

5. Урганч давлат университети – 2000 нафар.

Таъкидлаш жоизки, ушбу йилда 45 та ОТМнинг квоталари кўпайди. Ўтган йилгига қараганда квотаси энг кўп ошган ОТМлар рейтингида Тошкент давлат аграр университети 770 та ўрин билан мутлоқ етакчи бўлди. Иккинчи ўринни Фарғона политехника институти 550 та ўринга кўпайган ҳолда эгаллади. Наманган давлат университети эса жорий йилда нақ 500 та кўп талаба қабул қилади.

Жорий йилда фақат учта ОТМнинг қабул квотаси камайди. Булар: Термиз давлат университети (42 нафарга), Тошкент давлат стоматология институти (155 нафарга) ва номи ўзгартирилган Наманган муҳандислик-қурилиш институти (160 нафарга). 11 та ОТМнинг квотаси ўзгармади.

Қабул квоталари республика ОТМлари бўйича қуйидагича тақсимланган (алифбо тартибида):

Олий таълим муассасаси номи Қабул квота сони Бюджет Контракт Ўтган йилги қабул Ўтган йилдан фарқи
1 Андижон давлат университети 1422 395 1027 1422 0
2 Андижон қишлоқ хўжалиги институти 1000 285 715 935 65
3 Андижон машинасозлик институти 935 280 655 935 0
4 Андижон давлат тиббиёт институти 520 275 245 385 135
5 Бухоро давлат университети 1818 408 1410 1499 319
6 Бухоро муҳандислик-техника институти 1570 375 1195 1235 335
7 Бухоро давлат тиббиёт институти 260 109 151 160 100
8 Гулистон давлат университети 1200 375 825 970 230
9 Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 260 15 245 240 20
10 Жиззах давлат педагогика институти 1820 495 1325 1695 125
11 Жиззах политехника институти 1105 380 725 1105 0
12 Қарши давлат университети 1400 390 1010 1395 5
13 Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 1800 580 1220 1800 0
14 Қорақалпоқ давлат университети 2200 640 1560 1894 306
15 Қўқон давлат педагогика институти 1300 360 940 1155 145
16 Миллий рақс ва хореография олий мактаби 100 35 65 65 35
17 Миллий рассомлик ва дизайн институти 300 75 225 250 50
18 Навоий давлат кончилик институти 740 205 535 540 200
19 Навоий давлат кончилик институтининг Зарафшон шаҳридаги факулътети 75 30 45 75 0
20 Навоий давлат кончилик институтининг Олмалиқ шаҳридаги факулътети 300 90 210 235 65
21 Навоий давлат педагогика институти 1560 480 1080 1560 0
22 Наманган давлат университети 1500 420 1080 1000 500
23 Наманган муҳандислик-қурилиш институти 810 215 595 970 -160
24 Наманган муҳандислик-технология институти 900 245 655 740 160
25 Нукус давлат педагогика институти 1407 425 982 1382 25
26 Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти 1500 405 1095 1130 370
27 Самарқанд давлат университети 2000 595 1405 1615 385
28 Самарқанд давлат чет тиллар институти 604 175 429 500 104
29 Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти 475 65 410 475 0
30 Самарқанд қишлоқ хўжалик институти 1520 370 1150 1315 205
31 Самарқанд давлат тиббиёт институти 530 255 275 435 95
32 Солиқ академияси 75 75 0 75 0
33 ТАТУ Қарши филиали 270 75 195 225 45
34 ТАТУ Нукус филиали 200 55 145 165 35
35 ТАТУ Самарқанд филиали 385 82 303 315 70
36 ТАТУ Урганч филиали 225 65 160 185 40
37 ТАТУ Фарғона филиали 340 70 270 290 50
38 Термиз давлат университети 1800 485 1315 1842 -42
39 Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти 770 240 530 580 190
40 Тошкент архитектура-қурилиш институти 890 215 675 890 0
41 Тошкент ахборот технологиялари университети 1500 425 1075 1335 165
42 Тошкент давлат аграр университети 1800 485 1315 1435 365
43 Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали 630 190 440 525 105
44 Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали 300 70 230 0 300
45 Тошкент давлат иқтисодиёт университети 870 60 810 770 100
46 Тошкент давлат педагогика университети 1125 317 808 1125 0
47 Тошкент давлат стоматология институти 250 50 200 190 60
48 Тошкент давлат техника университети 2455 630 1825 2330 125
49 Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали 350 110 240 0 350
50 Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 340 120 220 300 40
51 Тошкент давлат шарқшунослик институти 400 120 280 400 0
52 Тошкент давлат юридик университети 600 20 580 450 150
53 Тошкент ирригация ва мелиорация институти 1500 490 1010 1205 295
54 Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиали 450 105 345 320 130
55 Тошкент ислом университети 245 85 160 135 110
56 Тошкент кимё-технология институти 840 245 595 750 90
57 Тошкент молия институти 720 55 665 680 40
58 Тошкент педиатрия тиббиёт институти 450 235 215 400 50
59 Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали 285 92 193 210 75
60 Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти 1150 290 860 895 255
61 Тошкент тиббиёт академияси 550 228 322 510 40
62 Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали 200 61 139 0 200
63 Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти 850 265 585 765 85
64 Тошкент фармацевтика институти 400 50 350 340 60
65 Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 1575 363 1212 1425 150
66 Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти 985 175 810 970 15
67 Ўзбекистон давлат консерваторияси 300 90 210 300 0
68 Ўзбекистон давлат санат ва маданият институти Нукус филиали 50 16 34 38 12
69 Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти 350 89 261 282 68
70 Ўзбекистон миллий университети 1395 399 996 1324 71
71 Урганч давлат университети 2000 550 1450 1730 270
72 Фарғона давлат университети 1600 405 1195 1274 326
73 Фарғона политехника институти 1915 500 1415 1365 550
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (363)
  • Йўқ (41)
  • Бироз (17)

6 фикр

  1. Ўтган йилга нисбатан харбий билим юртида хизмат қилиб келган харбийларга қанча баллар такқдим қилиниб, улардан қанчаси оддий битирувчи абутурентларга насиб қилар экан? Манимча Хизматда булиб келган аскарларга бериладиган балларни камайтирилса шунча битимрувчи абутурентлар узига ишонч ҳосил қилиб, олий таъхлим билим юртларга кирар эдилар!!!

  2. Узбекистон Республикаси буйича кайси Олийгохларга махсус сиртки(завучний) яъни ишдан ажралмаган холда таълим олиш га рухсат берилган.

  3. Магистратурага кабул квоталари хакида тулик маълуматни каердан олса булади. Айнан философия йуналиши буйича.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига