Янги ҳужжатлар

Қайси ОТМларда янги йўналишлар очилди? (таҳлилий маълумот)

2015 йил 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлиги ҳақида хабар берган эдим.

Мазкур қарор асосида республикамиздаги 76 та олий таълим муассасалари (филиаллари билан) учун қабул квоталари тасдиқланганди. Бугун Сизларга жорий йилда қайси ОТМларнинг қабул режаларида (бакалавр босқичи бўйича) ўзгариш бўлганлиги ҳақида маълумот бериб ўтмоқчиман.

 ҚАНДАЙ ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ОЧИЛДИ?

Энг аввало шуни таъкидлашни истар эдимки, Президент қарори асосида бакалавр босқичида бир қатор янги йўналишлар ташкил этилган. Хусусан, “Корпоратив бошқарув”, “Ишлаб чиқариш корхоналарида энергоаудит ва энергетик текширув”, “Тоғ электромеханикаси”, “Маркшейдер иши”, “Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси” йўналишлари бўйича илк марта қабул амалга оширилса, ўтган йили ташкил этилган “Қиймат инжиниринги”, “Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси” каби янги йўналишларга иккинчи бор талабалар қабул қилинади.

 ЯНГИ ЙЎНАЛИШЛАР ҚАЙСИ ОТМЛАРДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ?

Янги очилган 5 та йўналиш бўйича қуйидаги ОТМларда илк марта қабул амалга оширилади:

“Корпоратив бошқарув” йўналиши бўйича

1) Тошкент давлат техника университети (ТДТУ) — қабул режаси 20 нафар, шундан 5 нафари бюджет, 15 нафари тўлов-контракт асосида;

2) Тошкент давлат иқтисодиёт университети — жами: 60; бюджет: 5; контракт: 55;

3) Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти (Текстиль) — 20 / 5 / 15.

“Ишлаб чиқариш корхоналарида энергоаудит ва энергетик текширув” йўналиши бўйича:

1) ТДТУ — 20 / 10 / 10;

2) Бухоро муҳандислик-техника институти — 20 / 10 / 10;

“Тоғ электромеханикаси” йўналиши бўйича:

1) ТДТУ — 25 / 10 / 15.

“Маркшейдер иши” йўналиши бўйича:

1) ТДТУ — 25 / 10 / 15.

“Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси” йўналиши бўйича:

1) Тошкент молия институти — 30 / 5 / 25.

ҚАБУЛ РЕЖАСИДА ЯНА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР БЎЛДИ?

Жорий йилда 20 та ОТМларда қабул режаси қисман ўзгарди. Қайсидир ОТМларда баъзи йўналишлар бекор қилинди, қайсидир ОТМларда эса янги йўналишлар бўйича қабул жорий қилинди.

Хусусан, Ўзбекистон миллий университети жорий йилда “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” йўналиши бўйича ҳам талабалар қабул қилиши белгиланди. Илгари мазкур йўналиш бўйича ЎзМУда қабул бўлмаган эди. Худди шу йўналиш Урганч давлат университетига ҳам қўшилди.

Шунингдек, Қарши давлат университетига “Педагогика ва психология” қўшилди. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтига (ҚМИИ) эса “Ер тузиш ва ер кадастри” йўналиши киритилди.

“Озиқ-овқат технологияси” йўналиши бўйича қабул Наманган муҳандислик-педагогика институтидан олиниб, Наманган муҳандислик-технология институтига (НМТИ) ўтказилди.

Термиз давлат университетига “Тупроқшунослик” йўналиши қўшилди.

“Ветеринария” йўналиши илгари фақат Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида мавжуд эди. Жорий йилдан бошлаб, Тошкент давлат аграр университети ҳам ветеринар мутахассислар тайёрлайдиган бўлди.

Андижон қишлоқ хўжалиги институтида бира тўла 3 та янги йўналиш очилди. Булар: “Ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш”, “Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси” ҳамда “Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” йўналишларидир. Аҳамиятга молик томони, мазкур йўналишлар бугунги кунгача фақат Тошкент давлат аграр университетида мавжуд эди. Энди эса бу йўналишлар бўйича Андижонда ҳам ўқитилади.

Андижонда яна бир янги йўналиш очилди. Эндиликда Андижон машинасозлик институтида “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги” йўналиши бўйича ҳам қабул амалга оширилади.

Фарғонада ҳам бира тўла иккита янги йўналиш очилди. Фарғона политехника институти жорий йилда “Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси” ҳамда “Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси (хом ашѐ турлари” йўналиши бўйича талабалар қабул қилади.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига “Ижтимоий-маданий фаолият” киритилган бўлса, Текстилга “Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти” йўналиши киритилди.

Шунингдек, баъзи ОТМлардан қатор йўналишлар чиқариб ташланди.

Масалан, “Менежмент” йўналиши бўйича Текстиль ҳамда ТДТУдан чиқарилди.

“Маркетинг” йўналиши бўйича эса ТДТУ, ҚМИИ, НМТИ ҳамда Тошкент автомобил-йўллари институтларида қабул тўхтатилди.

Шунингдек, Тошкент давлат шарқшунослик институтидан “Фалсафа” йўналиши, Текстилдан “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналиши, Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтидан эса “Телекоммуникациялар” йўналиши чиқарилди.

ЖОРИЙ ЙИЛДА ҚАБУЛ РЕЖАСИДА БЎЛГАН БАРЧА ЎЗГАРИШЛАР (ОТМлар кесимида):

(йўналиш номидан кейинги рақамлар қабул квотаси сонини билдиради: жами / бюджет / контракт)

  1. Ўзбекистон миллий университети

Киритилди

5630100 – Экология ва атроф муҳит муҳофазаси (тармоқлар бўйича) — 20 / 5 / 15

 

  1. Тошкент давлат техника университети

Чиқарилди

5230200-Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) — 20 / 5 / 15

5230400-Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) — 20 / 5 / 15

Киритилди

(янги йўналишлар)

Корпоратив бошқарув — 20 / 5 / 15

Ишлаб чиқариш корхоналарида энергоаудит ва энергетик текширув — 20 / 10 / 10

Тоғ электромеханикаси — 25 / 10 / 15

Маркшейдер иши — 25 / 10 / 15

 

  1. Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Киритилди

(янги йўналиш) Корпоратив бошқарув — 60 / 5 / 55

 

  1. Тошкент автомобил-йўллари институти

Чиқарилди

5230400-Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) — 20 / 5 / 15

 

  1. Тошкент молия институти

Киритилди

(янги йўналиш) Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси — 30 / 5 / 25

 

  1. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

Чиқарилди

5230200-Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) — 20 / 5 / 15

5230900-Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича) — 20 / 5 / 15

Киритилди

5310900 – Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти

(тармоқлар бўйича) — 30 / 5 / 25

(янги йўналиш) Корпоратив бошқарув — 20 / 5 / 15

 

  1. Тошкент давлат шарқшунослик институти

Чиқарилди

5120500-Фалсафа — 20 / 5 / 15

 

  1. Андижон машинасозлик институти

Киритилди

5640100 – Ҳаётий фаолият хавфсизлиги — 20 / 5 / 15

 

  1. Бухоро муҳандислик-техника институти

Киритилди

(янги йўналиш) Ишлаб чиқариш корхоналарида энергоаудит ва энергетик текширув — 20 / 10 / 10

 

  1. Қарши давлат университети

Киритилди

5110900-Педагогика ва психология — 20 / 5 / 15

 

  1. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

Чиқарилди

5230400-Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) — 20 / 5 / 15

Киритилди

5410700-Ер тузиш ва ер кадастри — 25/ 5 / 20

 

  1. Наманган муҳандислик-педагогика институти

Чиқарилди

5321000-Озиқ-овқат технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича) — 70 / 30 / 40

 

  1. Наманган муҳандислик-технология институти

Чиқарилди

5230400-Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) — 20 / 5 / 15

Киритилди

5321000-Озиқ-овқат технологияси (маҳсулотлар турлари бўйича) — 60 / 15 / 45

 

  1. Термиз давлат университети

Киритилди

5141000-Тупроқшунослик  — 20 / 9 / 11

 

  1. Фарғона политехника институти

Киритилди

5320900-Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси

(ишлаб чиқариш турлари бўйича) — 40 / 10 / 30

5321200-Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси (хом ашѐ турлари

бўйича) — 25 / 10 / 15

 

  1. Урганч давлат университети

Киритилди

5140300-Механика — 20 / 9 / 11

5630100 – Экология ва атроф муҳит муҳофазаси (тармоқлар бўйича) — 20 / 5 / 15

 

  1. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Киритилди

5610400-Ижтимоий-маданий фаолият — 25 / 2 / 23

 

  1. Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти

Чиқарилди

5350100-Телекоммуникация технологиялари (“Телекоммуникациялар”) — 60 / 20 / 40

 

  1. Тошкент давлат аграр университети

Киритилди

5440100-Ветеринария — 25 / 10 / 25

 

  1. Андижон қишлоқ хўжалиги институти

Киритилди

5410800-Ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш — 20 / 10 / 10

5411100-Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси — 20 / 5 / 15

5430200-Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш — 20 / 10 / 10

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (148)
  • Йўқ (9)
  • Бироз (6)

Битта фикр

  1. Ajoyib ma`lumotlar uchun rahmat kottakon! Saytdagi alohida yangi ma`lumotlar yorqin ranglarda korsatilsa yanada foydaliroq bolar edi!

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига