Янги ҳужжатлар

Магистратура йўналишларига бугундан ҳужжат қабул қилиш бошланди

2015 йил 1 июль куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида (ҳарбий ОТМлардан ташқари) 2015/2016 ўқув йили учун магистратура йўналишларига қабул комиссиялари иш бошлади.

Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Жорий йилда 68 та ОТМларга 5 минг нафар магистр талабалар қабул қилиниши режалаштирилган.

Магистратурага киришда абитуриентлар (бакалавр даражасига эга бўлганлар, дипломли мутахассислар) олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • магистратура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори номига ариза;
  • олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;
  • 3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
  • 086-У — шаклдаги тиббий маълумотнома.

Ҳужжатлар тақдим этилиши жараёнида абитуриентлар паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлик ҳақидаги ҳужжатларини шахсан кўрсатадилар.

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги №206-сонли қарорига асосан, “Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган бўлиб, мазкур ОТМ магистратурасига қабул айнан ўша Низомга асосан олиб борилади. Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабулнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин.

Магистратуга оид асосий янгиликлар:

Магистратура йўналишига оид савол-жавоблар:

Магистратурага қандай ҳужжатлар топширилади?

Магистратурага қандай ҳужжатлар топширилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 12-бандига асосан Магистратурага киришда абитуриентлар (бакалавр даражасига эга бўлганлар, дипломли мутахассислар) олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • магистратура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори номига ариза;
  • олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;
  • 3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
  • 086-У — шаклдаги тиббий маълумотнома.

Ҳужжатлар тақдим этилиши жараёнида абитуриентлар паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлик ҳақидаги ҳужжатларини шахсан кўрсатадилар. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги №206-сонли қарорига асосан, “Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган бўлиб, мазкур ОТМ магистратурасига қабул айнан ўша Низомга асосан олиб борилади. Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабулнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин.

Магистратурага ҳужжат топширган махсус стипендия соҳиблари умумий квота доирасида қабул қилинадими?

Магистратурага ҳужжат топширган махсус стипендия соҳиблари умумий квота доирасида қабул қилинадими?

Саволга жавобни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомдан олишингиз мумкин. Мазкур Низомнинг 7-бандида қуйидагича тартиб қоида ўрнатилган:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос мутахассисликларга танловдан ташқари давлат гранти асосида қабул қилинадилар.

Мазкур қоидадан биринчи хулоса:

Махсус стипендия соҳиблари давлат грантига ажратилган ўринлар сонидан қатъи назар давлат гранти асосида қабул қилинади. Яъни 1 та давлат гранти учун ажратилган ўринга 2 нафар стипендиат топширган бўлса, иккаласи ҳам давлат гранти асосида қабул қилинади.

Энди бошқа савол: улар квота доирасидами ёки квотадан ташқарими?

Низомда мазкур масалага ойдинлик киритувчи қоида белгиланмаган. Аммо бугунги кунгача амалда бўлган тартибга кўра, махсус стипендия соҳиблари квота доирасида қабул қилинади.

Фақатгина Тошкент давлат юридик университети магистратурасида махсус стипендия соҳиблари квота доирасидан ташқари қабул қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги №206-сонли қарори асосида тасдиқланган “Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари билан тақдирланган абитуриентлар ТДЮУ магистратурасига давлат гранти асосида УМУМИЙ ҚАБУЛ КВОТАСИ ДОИРАСИДАН ТАШҚАРИДА бакалавриатнинг таълим йўналишига мос мутахассисликларга танловдан ташқари қабул қилиниши белгилаб қўйилган. Яъни стипендиатнинг магистратурага давлат гранти асосида қабул қилиниши квотада белгиланган давлат гранти учун жойга таъсир қилмайди. Улар умумий қабул квотаси доирасидан ташқарида қабул қилинади.

Бироқ ТДЮУдан бошқа ОТМларнинг магистратурасига қабул қилиш жараёни бошқа Низомга асосан тартибга солинган. Шу сабабли стипендия соҳиблари квота доирасида олинади.

Хулоса қилиб айтганда, бундай вазиятда одатда қуйидагича иш тутилади:

Квота сони: жами 6 та.

Давлат гранти: 1 та.

Контракт: 5 та.

Махсус стипендия соҳиблари: 2 нафар.

Демак, 2 нафар стипендиат имтиҳонсиз давлат гранти асосида қабул қилинади. Шунда ўша йўналишга контракт асосида 4 та ўрин қолади. Ҳужжат топширган абитуриентлар ўша 4 та ўрин учун даъвогарлик қилишади.

Магистратурага киришда кимларга имтиёз берилади?

Магистратурага киришда кимларга имтиёз берилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос мутахассисликларга танловдан ташқари давлат гранти асосида қабул қилинадилар.
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (21)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

2 фикр

  1. Maqola juda kerakli ekan, rahmat.
    Xushnudbek aka savolim bor edi, Magistraturaga imtihon topshirganlar uchun MONDAT qachon e’lon qilinadi?

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига