Янги ҳужжатлар

Магистратурага қабул бошланди. Имтиҳонларга янги фан киритилди

2017 йил 1 июль куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида (ҳарбий ОТМлардан ташқари) магистратура йўналишларига қабул комиссиялари иш бошлади.

Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Жорий йилда магистратурага 5 000 нафар талаба, шундан 1556 нафари давлат гранти, 3444 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Магистратурада умумий квоталар сони ўтган йилгига қараганда ўзгармаган.

Жорий йилда қандай янгиликлар бор?

2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги янги низом тасдиқланди.

Низомга биноан, қабул жараёнларига айрим ўзгаришлар киритилди.

Аввало, имтиҳонларга янги фан киритилди. Абитуриентлар эндиликда магистратурага кириш имтиҳонларида информатика ва ахборот технологиялари фанидан ҳам имтиҳон топширадилар.

Шунга кўра, магистратурага қуйидаги фанлардан ёзма (ёки ижодий) кириш синовлари (махсус тест синовлари) бўлиб ўтади:

  • магистратура мутахассислигига мувофиқ келувчи таълим йўналишининг махсус фанлари (2 тагача);
  • Информатика ва ахборот технологиялари;
  • Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти;
  • чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили).

Янги киритилган информатика фанидан синов 50 баллик тизимда баҳоланади. Бунинг натижасида умумий баллар миқдорида ҳам ўзгариш бўлди. Магистратурага ўқишга киришда энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл эндиликда 400 ни ташкил этади. Илгари 350 балл эди.

Яна бир ўзгариш, чет тили фанидан кириш синовида қатнашмасдан максимал балл бериладиган имтиёзли сертификатлар сони кенгайди. Илгари фақат TOEFL бўйича камида 58 ёки IELTS бўйича камида 5 балл олганлиги тўғрисида сертификати бор абитуриентга автоматик 50 балл берилар эди.

Эндиликда бунда имтиёзли сертификатлар рўйхатига CEFR бўйича камида В2 даража ёки ДТМ томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этганларга ҳам чет тилидан 50 балл қўйилади ва улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди.

Қолган жиҳатларда ўзгариш йўқ, аввалги тартиб сақлаб қолинган.

Кириш синовлари (махсус тест синовлари) 3 — 15 август кунлари ўтказилади. Жавоблар 20 августдан кечикмай қабул қилинади.

Магистратура йўналишига оид савол-жавоблар:

Магистратурага қандай ҳужжатлар топширилади?

Магистратурага қандай ҳужжатлар топширилади?

Магистратурага киришда абитуриентлар (бакалавр даражасига эга бўлганлар, дипломли мутахассислар) олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • магистратура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори номига ариза;
  • олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;
  • 3.5 x 4.5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат;
  • 086-У — шаклдаги тиббий маълумотнома.

Ҳужжатлар тақдим этилиши жараёнида абитуриентлар паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлик ҳақидаги ҳужжатларини шахсан кўрсатадилар. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда олий таълим муассасаси қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги №206-сонли қарорига асосан, “Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган бўлиб, мазкур ОТМ магистратурасига қабул айнан ўша Низомга асосан олиб борилади. Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабулнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин.

Магистратурага ҳужжат топширган махсус стипендия соҳиблари умумий квота доирасида қабул қилинадими?

Магистратурага ҳужжат топширган махсус стипендия соҳиблари умумий квота доирасида қабул қилинадими?

Жавобни “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомдан олишингиз мумкин. Мазкур Низомнинг 7-бандида қуйидагича тартиб қоида ўрнатилган:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос мутахассисликларга танловдан ташқари давлат гранти асосида қабул қилинадилар.

Мазкур қоидадан биринчи хулоса:

Махсус стипендия соҳиблари давлат грантига ажратилган ўринлар сонидан қатъи назар давлат гранти асосида қабул қилинади. Яъни 1 та давлат гранти учун ажратилган ўринга 2 нафар стипендиат топширган бўлса, иккаласи ҳам давлат гранти асосида қабул қилинади.

Энди бошқа савол: улар квота доирасидами ёки квотадан ташқарими?

Низомда мазкур масалага ойдинлик киритувчи қоида белгиланмаган. Аммо бугунги кунгача амалда бўлган тартибга кўра, махсус стипендия соҳиблари квота доирасида қабул қилинади.

Фақатгина Тошкент давлат юридик университети магистратурасида махсус стипендия соҳиблари квота доирасидан ташқари қабул қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 июлдаги №206-сонли қарори асосида тасдиқланган “Тошкент давлат юридик университети магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари билан тақдирланган абитуриентлар ТДЮУ магистратурасига давлат гранти асосида УМУМИЙ ҚАБУЛ КВОТАСИ ДОИРАСИДАН ТАШҚАРИДА бакалавриатнинг таълим йўналишига мос мутахассисликларга танловдан ташқари қабул қилиниши белгилаб қўйилган. Яъни стипендиатнинг магистратурага давлат гранти асосида қабул қилиниши квотада белгиланган давлат гранти учун жойга таъсир қилмайди. Улар умумий қабул квотаси доирасидан ташқарида қабул қилинади.

Бироқ ТДЮУдан бошқа ОТМларнинг магистратурасига қабул қилиш жараёни бошқа Низомга асосан тартибга солинган. Шу сабабли стипендия соҳиблари квота доирасида олинади.

Хулоса қилиб айтганда, бундай вазиятда одатда қуйидагича иш тутилади:

Квота сони: жами 6 та.

Давлат гранти: 1 та.

Контракт: 5 та.

Махсус стипендия соҳиблари: 2 нафар.

Демак, 2 нафар стипендиат имтиҳонсиз давлат гранти асосида қабул қилинади. Шунда ўша йўналишга контракт асосида 4 та ўрин қолади. Ҳужжат топширган абитуриентлар ўша 4 та ўрин учун даъвогарлик қилишади.

Магистратурага кириш синовида қайси фандан неча балл берилади?

Магистратурага кириш синовида қайси фандан неча балл берилади?

Магистратурага кириш синови умумий баллари қуйидагилардан ташкил топади

  • магистратурага киришда танлаган мутахассислик бўйича билим даражасини белгиловчи махсус фанлардан синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 100 баллгачани ташкил этади);
  • магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбатдан ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);
  • «Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);
  • чет тили (хорижий филология, хорижий тил ва адабиёти таълим йўналишлари базасидаги мутахассисликлар учун иккинчи чет тили) фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади);
  • Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича синов ўтказилади (баҳолаш мезони 0 баллдан 50 баллгачани ташкил этади).
  • Олий таълим муассасаси битирувчисининг умумий рейтинги ёки ўзлаштириш кўрсаткичи (ўзлаштириш тегишли равишда 55 баллдан 100 баллгача бўлган диапазонда ифодаланади) аниқланади.
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (81)
  • Йўқ (520)
  • Бироз (8)

11 фикр

  1. Savol: Oliy ta’lim muassasasi bakalavriat bosqichi bitiruvchisining umumiy reytingi yoki o’zlashtirish ko’rsatkichi bali bakalavr diplomida noto’g’ri hisoblangan, ya’ni xato ko’rsatilgan taqdirda magistratura mutaxassisligiga da’vogar kimga, qancha muddatda murojaat etishi kerak?

    • Кечиктирмасдан ректор номига ариза бериши керак

  2. “ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ТАЛАБАЛАР ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ, ҚАЙТА ТИКЛАШ ВА ЎҚИШДАН ЧЕТЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорида қуйидагилар:

    16. Кириш синовлари (махсус тест синовлари) ўтказиш шакли ва фанлар бўйича синов дастурлари ҳамда абитуриентларнинг билимларини баҳолаш мезонлари олий таълим муассасасининг ректори томонидан тегишли вазирликлар, идоралар ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади ва кириш синовлари бошланишидан бир ой аввал абитуриентлар эътиборига етказилади.
    17. Кириш синовлари (махсус тест синовлари) 3 — 15 август кунлари ўтказилади

    белгиланган. Бугунги кунда (05.07.2017) кириш синовлари саволлари чиққан бўлиши керак эмасми? Узоғи билан, қайси санагача саволлар еткизилиши керак?

    • Ўша ОТМда имтиҳон қайси куни бўлса, ўшандан 1 ой олдин эълон қилиниши керак.

  3.       Assalomu alekum Xushnud aka. Man QDPI  Tarix fakulteti Tarix òqitish metodikasi ta’limi yònalishi bitiruvchi talabasi Azamat bòlaman. 2015-2016 òquv yilida Navoiy nomli davlat stipendiyasi sohibi bòlganman va hozirda  (2017 yil) ÒzMU Davlat boshqaruvi va mahalliy òz-òzini boshqarish magistratura yònalishiga topshirmoqchiman. Savolim quydagicha edi, mani mutaxassisligim shu yònalishiga tòģri keladimi? Shu sababli manda muommolar paydo bòlmoqda. Iltimos javobizni kutib qolaman. Oldindan raxmat!!!

    • Бу ҳақида менда аниқ маълумот йўқ. Буни қабул комиссиясидан аниқлаштиринг.

  4. Assalomu alaykum, Xushnud aka. Men filologiya fakulteti o’zbek tili yo’nalishi bitiruvchisiman. Bakalavrni imtiyozli diplomga tugatdim, ammo menda bir savol bor , magistraturada o’qishni davom qildirsam magistirlik diplomining qanday imtiyozli tomonlari bor. Men oliygohda ishlashdan ko’ra dastlabki bo’g’in maktabni afzal koraman ta’limdagi asosiy hal qilinishi kerak bo’lgan hamma muammolar shu jabhada. O’qituvchilik faoliyatimda magistratura diplomining qanday o’rni bo’ladi? Javobinizni kutib qolaman, rahmat.

    • Қандай ўрни борлигини аниқ айта олмайман. Ўз хоҳишингизга қараб, топшириш-топширмасликни ҳал қилганингиз маъқул.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига