Yangi hujjatlar

Меҳнат муҳожирларига мўлжалланган «Мигрант» мобил дастури ишга тушди

LexMobile юридик фирмаси янги ижтимоий лойиҳа — «Мигрант» мобил дастури ишга туширилгани ҳақида маълум қилди.

Foto: LexMobile

Ушбу сервис Россия ва ундан ташқарида меҳнат қилаётган меҳнат муҳожирларига рус, ўзбек ва тожик тилларида хизмат кўрсатади. Ҳозирги пайтда дастурдан фойдаланувчилар учун Россияга кириш учун тақиқ бор-йўқлигини аниқлаш, патент ва ишга рухсатноманинг ҳақиқий эканини текшириш имконияти мавжуд. Ҳозирча у Android платформаси негизида ишлайди ва истиқболда iPhone учун алоҳида версияси ишга туширилади (Android учун мўлжалланган «Мигрант» дастурини мазкур ҳавола орқали кўчириб олиш мумкин).

«Дастур меҳнат муҳожирлари учун оддий ягона интерфейс орқали ижро ҳокимиятига қарашли турли органлар кўрсатаётган хизматлардан фойдаланишга имкон беради. Зеро, муҳожирларнинг барчасида ҳам компьютер бор, дея олмаймиз ва кўпчиликка давлат органлари, жумладан Россия Федерал миграция хизмати маълумот ресурсларидан фойдаланиш осон кечмайди», — деб таъкидлайди LexMobile ходимлари.

LexMobile ходимларининг сўзларига кўра, дастурга фойдаланувчилар эҳтиёж ва талабларидан келиб чиққан ҳолда кўпгина фойдали ва қизиқарли қўшимчалар киритиш режалаштирилган.

«Мазкур мобил дастур орқали яқин келажакда Россия Федерал солиқ хизмати сайтига кирмасдан патент учун тўлов квитанциясини шакллаштириш, тўлов ўтказиш, шахсий СТИРни аниқлаш ва бошқа ишларни амалга ошириш мумкин бўлади. Бизлар уни ‘ақлли’ қилган ҳолда дастурга ‘эслатиш’ функциясини киритмоқчимиз. У муҳожирни қачон патент учун тўлов ўтказиши лозимлиги, регистрация муддати қачон тугаши ва мамлакатни тарк этиши зарурлиги ҳақида ўз вақтида огоҳлантириб боради. Бу эса меҳнат муҳожирлари томонидан қонун бузилишини олдини олади», — дейди LexMobile ходими.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (19)
  • Йўқ (3)
  • Бироз (1)

Битта фикр

  1. Четга чикишга кандай хужжат керак булади?

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига