“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ расмий сайтида берилган хабарга кўра, Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспортида шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида, 2016 йил 1 октябр кунидан метрополитен учун ҳам ойлик йўл чипталари амалга киритилади.
Янги турдаги ойлик йўл чипталари 2016 йил 29 сентябр кунидан сотувга чиқарилди.
Метро учун ойлик йўл чипталари нархлари қуйидагича:
– НМ (нафақадор ва ногиронлар учун – автобус ва метро) – 83 000 сўм
– ТМ (талабалар учун – автобус ва метро) – 83 000 сўм
– ЎМ (ўқувчилар учун – автобус ва метро) – 83 000 сўм
– АВМ (умумий аҳоли учун – автобус ва метро) – 166 000 сўм
Жамоат автобуслари учун ойлик йўл чипталари нархлари эса қуйидагича:
– Н (нафақадор ва ногиронлар учун – автобус) – 60 000 сўм
– Т (талабалар учун – автобус) – 60 000 сўм
– Ў (ўқувчилар учун – автобус) – 60 000 сўм
– АВ (умумий аҳоли учун – автобус) – 120 000 сўм
Хушнудбек, янгиликларни етказиш жуда суст. дарё ва кундан ўрнак олиб ишласангиз ажойиб бўларкан. ишизда омад. сайтингиз учун ишчи ходимларни жалб қилишга имконингиз йўқ назаримда.
Шу чоққача сайтимга фақат ўзим хабарлар киритиб борганман. Бошқа ҳеч ким бўлмаган. Ҳозир ишларим жуда кўп ва бўш вақт деярли йўқ. Лекин келгусида сайтни жонлантириш режаси бор. Раҳмат, эътиборингиз учун.