Yangi hujjatlar

Xushnudbek.uz сайти яна бир танловда совриндорга айланди

Куни-кеча Xushnudbek.uz сайти Миллий “Uz” доменлари Интернет-фестивалида фахрли 2-ўринни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдим. Унга кўра, фестивалнинг “Энг яхши шахсий саҳифа” номинациясида ғолиблар қаторидан жой эгаллагандим.

Мазкур фестивалдан бор-йўғи бир кун ўтиб, аниқроғи 23 сентябрь куни муҳташам “Туркистон” санъат саройида MIT.uz – Миллий интернет танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Худога беҳисоб шукурлар бўлсинки, Xushnudbek.uz сайти ушбу танловда ҳам совриндор бўлди.

Photo by Аборо Исмоилов

Photo by Аброр Исмаилов

MIT.uz – Миллий интернет танлови “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, унда бир нечта номинациялар бўйича 14 ёшда 30 ёшгача бўлган ёшларимиз тақдирланишади.

Ташкилотчиларнинг айтишларича, жорий йилда танловда иштирок этиш учун 1300 га яқин аризалар келиб тушган.

Қувонарли томони, шахсий сайтим мазкур танловнинг “Энг яхши таҳлилий сайт” номинациясида совриндор дея эътироф этилди ва ноутбук билан тақдирландим.

mit

Тақдирлаш маросимида кичик нутқ сўзладим | Photo by Аброр Исмоилов

Тақдирлаш маросимида кичик нутқ сўзладим | Photo by Аброр Исмаилов

Тадбирни олиб борган "Давр" дастури бошловчиси Дилноза Мамадалиевага гул совға қилдим :) | Photo by Аброр Исмоилов

Тадбирни олиб борган “Давр” дастури бошловчиси Дилноза Мамадалиевага гул совға қилдим 🙂 | Photo by Аброр Исмаилов

"Энг яхши таҳлилий сайт" номинациясининг барча ғолиблари | Photo by UzA

“Энг яхши таҳлилий сайт” номинациясининг барча ғолиблари | Photo by UzA

Ҳисоб бўйича, ушбу танлов сайтим орқали эришган тўртинчи мукофотимдир. Дастлаб, жорий йилнинг январь ойида “Жамият ва мен” танловида ғолиб чиққан бўлсам, май ойига келиб, энг юксак эътирофлардан бири – “Олтин қалам” миллий мукофотига сазовор бўлган эдим.

22-23 сентябрь кунлари эса бирин-кетин иккита танловда ғолиб бўлдим. Бири Миллий “Uz” доменлари Интернет-фестивалида бўлса, иккинчиси MIT.uz – Миллий интернет танловида.

Ушбу мукофотлар ўз-ўзидан келаётгани йўқ, албатта. Гап фақат менинг меҳнатларим ҳақида эмас, балки Сиз азиз муштарийларнинг эътибори ҳақида кетмоқда. Яхши ҳам бахтимга сайтимнинг Сиздек ўқувчилари бор. Тасаввур қилинг, агар сайтимга ҳеч ким кирмаса, ҳеч ким ёзганларимни ўқимаса, унда бу сайтнинг кимга фойдаси бор-у, нимага ҳам эриша оларди?

Шу фурсатдан фойдаланиб, барчангизга ғойибона бўлса-да яна бир бор ўз миннатдорчилигимни билдираман!

Энди эса MIT.uz – Миллий интернет танловининг барча ғолиблари билан танишинг:

“Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъати, тарихи ҳамда истиқлол ғоялари ва маънавий қадриятларини ёритувчи энг яхши сайт” номинацияси бўйича
1-ўрин Ишматов Алишер, Тошкент шаҳри – navoi.natlib.uz
2-ўрин Аҳмедназаров Шуҳрат, Тошкент шаҳри – hunar.uz
3-ўрин Матякубов Ҳусниддин, Андижон вилояти – bbte.uz

“Соғлом бола йили” мазмунига доир энг яхши сайт номинацияси бўйича
2-ўрин Назаров Жавоҳир, Тошкент шаҳри – uzbaby.uz
3-ўрин Қутупов Эркинжон, Наманган вилояти – shifo.uz

“Маҳалла, қишлоқ ва шаҳарлардаги фаровон ҳаёт акс этган энг яхши сайт” номинацияси бўйича
1-ўрин Авалбоев Икром, Жиззах вилояти – fotofakt.uz
2-ўрин Арзиев Норбек, Навоий вилояти – nav.uz
3-ўрин Мирфазилов Миразиз, Тошкент шаҳри – goroda.uz

“Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сайёҳлик салоҳияти акс этган энг яхши сайт” номинацияси бўйича
1-ўрин Бозоров Адҳаммирза, Наманган вилояти – kommersant.uz
2-ўрин Муҳамедхонов Нодир, Тошкент шаҳри – visitxorezm.uz
3-ўрин Чекменёва Евгения, Тошкент шаҳри – bizplan.uz

“Энг яхши таҳлилий сайти” номинацияси бўйича
1-ўрин Улуғов Анвар, Сурхондарё вилояти – ulugov.uz
2-ўрин Худойбердиев Хушнуд, Тошкент шаҳри – xushnudbek.uz
3-ўрин Шамсутдинов Бунёдбек, Андижон вилояти – sharh.uz

“Энг яхши янгиликлар сайти” номинацияси бўйича
1-ўрин Джуманиязов Алишер, Тошкент шаҳри – redpen.uz
2-ўрин Ташпулатова Моҳира, Тошкент вилояти – 12news.uz
3-ўрин Боборажабов Эргаш, Сурхондарё вилояти – news24.uz

“Энг яхши сайт дизайни” номинацияси бўйича
Муродов Жўрабек, Жиззах вилояти – tasanno.uz

“Давлат тилидаги энг яхши сайт” номинацияси бўйича
Тухлиев Муҳаммадамин, Фарғона вилояти – ijod.uz

“Икки тилда яратилган энг яхши сайт” номинацияси бўйича
Ҳамидов Лазизбек, Наманган вилояти – uza.uz

“Мобил алоқа воситалари учун мўлжалланган энг яхши дастур” номинацияси бўйича
Тоғаев Шоҳин, Жиззах вилояти

“Маҳалла, қишлоқ ва шаҳарлар акс этган энг яхши фотосурат” номинацияси бўйича
1-ўрин Карриев Шоназар, Хоразм вилояти
2-ўрин Алимходжаев Бобур, Тошкент шаҳри
3-ўрин Аслонов Сирож, Навои вилояти

“Ўзбекистон табиати ва тарихий ёдгорликлари акс этган, компьютер ва бошқа электрон ускуналарга ўрнатишга мўлжалланган интернет тармоғидаги энг яхши фотожамланма” номинацияси бўйича
1-ўрин Шукурова Мадина, Тошкент шаҳри
2-ўрин Каримов Сирожиддин, Самарқанд вилояти
3-ўрин Қурбонов Козим, Тошкент шаҳри

Ғолиблар рўйхати www.kamolot.uz сайтидан олинди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (25)
  • Йўқ (7)
  • Бироз (3)

10 фикр

  1. Мукофотлар муборак булсин! Бундан хам катта ютукларга эришишингизни тилаб коламан!

  2. nega endi g’oyibona ….. yuzma yuz yoki ijtimoiy tarmoq orqali ham bildirsa buladi..bunga siz imkoniyat bersangiz buldi..

  3. Yosh bo’lishingizga qaramay juda ko’p va salmoqli yutuqlarga erishgansiz. Bu darajaga yetishda qanday qoidalarga amal qilgansiz? Ustoz sifatida yosh shogirdingizga qanday maslahatlar berasiz? Javob uchun oldindan rahmat!

  4. omadizdi bersin aka

  5. Хушнудбек Худайбердиев Сиздаги технологияга булган энг аввалги кизикиш нимадан бошланган.
    Шу кизикишингизнинг мевасин хозир тотиб кордингиз.Мехнатингиз хамийша юлдузлар каби порласин!

  6. асли қаерликсиз?
    Хушнуд

  7. Xushnud aka tabrikleyman, bundanda katta yutuqlarga erishing. Men qiziqib qolgan bir narsa siz 2 o’rinni olib noutbuk olibsiz bu juda zo’r!))) 3 o’rinni olgan odam qanday sovg’a oldi?

  8. Katta yutuqlarga erishibsiz, havas qildim bundan keyingi ishlaringizda OMAD!!!

  9. Barcha yutuqlaringiz muborak bo’lsin! Hech qachon charchamang, hech qachon ko’z tegmasin. Allohning o’zi Sizga hamisha madatkor bo’lsin!
    Hushnutbek! Sizdan bir narsani so’ramoqchi edim? O’z saytimni yaratmoqchi edim. Nima qilishim kerak, menga shu haqda ma’lumot belsangiz.
    Hurmat va ehtirom bilan Ikrombek Xolmurodov
    E-mail: shox68@inbox.uz

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига