Янги ҳужжатлар

Шерзод Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 2 ноябрдаги қарорига мувофиқ, Шерматов Шерзод Хотамович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида вазирликнинг расмий сайти хабар бермоқда.

Фото: E-yoshlar

Фото: E-yoshlar

Шерзод Шерматов шу кунгача Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг аввалги биринчи ўринбосари Алишер Файзуллаев Интеллектуал мулк агентлиги директори этиб тайинланди..

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг янги ректори этиб университетнинг маъмурий масалалар бўйича менежери лавозимида ишлаб келган Сарвар Бобохўжаев тайинланган.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (11)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига