Yangi hujjatlar

Депутатлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунни қабул қилди

2014 йил 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мажлисда депутатлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама этдилар.

Маълумот ўрнида айтишим мумкинки, бугунги кунгача фуқаролар мурожаати 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири асосида тартибга солинар эди. Аммо ушбу қонунда юридик шахсларнинг мурожаати борасида қоидалар белгиланмаган. Шунингдек, электрон мурожаатлар ҳам назарда тутилмаган эди.

“Ушбу қонун лойиҳасининг мақсади – фуқароларнинг давлат органларига мурожаат этиши тартибини янада такомиллаштиришдан, шунингдек, юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ҳуқуқий бўшлиқни тўлдиришдан иборат”, – дейилади хабарда.

Замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва технологияларидан фойдаланиб, мурожаатларни киритиш имкониятининг ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланиши ушбу қонун лойиҳасининг муҳим жиҳатидир. Умуман олганда, ушбу ҳужжатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шунингдек, юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатлари мавжуд. Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ушбу соҳадаги ишини сифат жиҳатидан юқори даражага кўтариш имконини беради.

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида юздан ортиқ таклиф тушди. Уларнинг кўпчилиги лойиҳани маромига етказишда ҳисобга олинди. Мурожаатлар соҳасидаги чет эл қонунчилиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилди. Жумладан, Европа мамлакатларининг, чунончи Германиянинг ҳамда Осиё мамлакатларининг, масалан Корея Республикасининг қонунчилиги ва амалиётини ўрганишга бағишланган илмий-амалий семинарлар ташкил этилди.

Қонун моддама-модда ва пухта муҳокама этилганидан кейин Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди. Қонун Олий Мажлис Сенатига юборилади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (3)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (0)

2 фикр

  1. Ассалому алайкум.. Хушнудбек Мен Абдувалиман, ишларингизга омад. Хар куни имкон қадар кўпроқ маълумотларни киритиб борсангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди.

    • Ассалому алайкум. Мендан бир маълумот сўраган экансиз, э-маил манзилингизни берсангиз, юбормоқчи эдим.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига