Янги ҳужжатлар

Музраф Икромов Адлия вазири этиб тайинланди

2015 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Батафсил

Фармонга кўра, Икромов Музраф Мубаракходжаевич Адлия вазирининг янги раҳбари сифатида тайинланган.

Бунгача Адлия вазири сифатида Ниғматилла Юлдашев фаолият олиб бораётганди. 2015 йил 20 январдаги Президент фармонига кўра, Н.Юлдашев Сенат аъзоси этиб тайинланган ва кейинчалик Сенат раиси сифатида сайланган эди.

Янги Адлия вазири Музраф Икромов 03.07.2013 йилдаги ПҚ-1995-сонли Президент қарори билан Адлия вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазирлигининг расмий сайтида М.Икромовнинг таржимаи ҳоли келтирилган:

Икромов Музраф Муборакходжаевич – 1973 йил 14 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос.

1995 йил Тошкент давлат юридик институтини, 2007 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Адлия вазирлиги иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси вазифасидан бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқарманинг бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

1997-2003 йилларда Адлия вазирлиги идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи, Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи, 2003-2008 йилларда Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи – вазирлик ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази раҳбари, 2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси ҳуқуқий экспертиза бўлими мудири, 2012-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизматининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати билан ҳамкорлик қилиш бўйича шўъба мудири лавозимларида фаолият кўрсатган.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (73)
  • Йўқ (5)
  • Бироз (4)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига