Yangi hujjatlar

Нега тест натижалари 18 августда эълон қилинмади?

Кечаги миш-миш ўзини оқламади. Тест жавоблари бугун ҳам эълон қилинмади. Хайриятки, хабарнинг ўзидаёқ бу норасмий эканлиги, бу маълумотга кўп ҳам ишониб бўлмаслиги ҳақида айтгандим. Шунингдек, расмий, аниқ маълумотни қаердан олиш мумкинлигини ҳам тушунтиргандим. Яхшиям шунақа қилганим, йўқса, нақ тошбўрон қилишар экан.

– Қўй-эй, Нортой, мен сенга ишониб, сайтинга кириб ўтирибмана.'Чинор остидаги дуэль' фильмидан

Бугунги кун мавзуси, шубҳасиз, тест натижалари бўлмоқда! Давлат тест маркази сайтига кеча 242 минг киши ташриф буюрди. Қойил!

Шунингдек, кеча тест натижалари бекор қилинганлиги ва тестлар 1 сентябрь куни қайта ўтказилиши ҳақида ёлғон маълумот тарқалди.

Photo: Daryo.uz

Photo: Daryo.uz

Бундан ташқари, тест натижасининг кечикишидан фойдаланиб қолмоқчи бўлган баъзи “уддабурон”лар, натижани билиб бераман деб ўз ҳисобига пул ўтказиб олишга ҳам ҳаракат қилишмоқда.

Photo: Facebook

Photo: Facebook

Ижтимоий тармоқларда тест натижалари билан боғлиқ турли ҳазил суратлар айланиб юрибди.

Photo: Facebook

Photo: Facebook

Бир қанча норозилик оҳангидаги постлар, фикрлар ҳам талайгина. Хўш, нега? Нега бунчалик миш-мишлар болалаб юрибди? Нега ҳаммаёқда турли гап?

Сабаби оддий: биронта расмий хабар йўқ.

Давлат тест марказидан ҳам, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан ҳам ҳеч ким юрак ютиб баёнот бермаяпти.

Ҳеч бўлмаса, “жавоблар тахминан фалон куни чиқади, эҳтиёт бўлинг, фирибгарларга алданиб қолманг” деган кичик хабар ҳам беришмаяпти. Бу яхшими, ёмонми аниқ айта олмайману, лекин юз минглаб (!) халқ орасида бўлаётган саросима, миш-мишларнинг олдини олиш учун ҳам масъул давлат ташкилотларининг ахборот хизмати кичикроқ бўлса-да тушунтириш бериши керак, менимча. Яна ҳам ким билсин.

Кечаги хабарда айтганимдек, энг расмий жавобни “Ахборот” ва “Давр” информацион дастурларининг кечки сонидан оласиз.

Қолган миш-мишларга ишониб ўтирманг. Қанақадир Хушнудбек.уз`ми-ей, шунга ўхшаш норасмий сайтлар тарқаётган хабарлар ҳақиқатга яқин бўлмаслиги мумкин 🙂

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (250)
  • Йўқ (31)
  • Бироз (23)

6 фикр

  1. Xushnud aka endi sizni biladi deb saytga kirgandim

  2. Bohonada saytizga odamlar ko’payib qoldi oldin 900-1000 tacha atrofida odam kirgan bo’lsa endi hisoblagichlar naq 5000 taga ko’tarilib ketibdiya! Qoyil! Vaziyatdan foydalanib qolibsizde

    • Қойил, шунга ҳам эътибор берибсиз.

  3. Нега кечаги саволларимга жавоб йўқ?

    • Жавоб бердим-ку, қарадизми ўзи?

  4. Ха рахмат жавоб учун. Ишларингизга омад!

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига