Янги ҳужжатлар

Нотариус лавозимига талабгорлар учун тест синовлари жорий қилинди

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги буйруғи асосида “Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзгаришга кўра, 2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказишда тест синовлари жорий этилади.

Бунга қадар танлов фақат бир босқичда ўтказилар эди. Эндиликда нотариус лавозимига тайинлаш бўйича ўтказиладиган танлов икки босқичда ўтказилади:

биринчи босқич — тест синови;

иккинчи босқич — ёзма-оғзаки.

Танловнинг биринчи босқичи талабгорларнинг ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий, хорижий тиллар, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билим даражасини аниқлаш мақсадида тест синови шаклида ўтказилади.

Тест синови компьютерлар ҳамда кузатув (видео) мосламаси билан жиҳозланган алоҳида хонада ўтказилади.

Тест синови жами 50 та саволдан иборат бўлиб, компьютерда топширилади ва ҳар бир савол учун 2 дақиқа вақт берилади.

Агар талабгор тест синовини топширгунга қадар унда қатнашишни давом эттиришдан бош тортса, у олти ой давомида кейинги танловларга қўйилмайди, давом эттирмаслик сабаби узрли деб топилган ҳоллар бундан мустасно.

Талабгорга танловнинг иккинчи босқичида тест синови натижаларига кўра қуйидагича балл қўшиб берилади:

40 тадан 50 тагача тўғри жавоб учун — 5 балл;

30 тадан 39 тагача тўғри жавоб учун — 4 балл;

25 тадан 29 тагача тўғри жавоб учун — 3 балл.

25 тадан кам бўлган тўғри жавоб учун балл қўшиб берилмайди.

Тест синови натижалари танловнинг иккинчи босқичида олинадиган балларга қўшиб ҳисобланади.

Талабгорлар тест синовини топширмагунга қадар танловнинг иккинчи босқичига қўйилмайди.

Буйруқни расмий манбадан ўқиш ва юклаб олиш:

Буйруқни расмий манбадан ўқиш ва юклаб олиш:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (29)
  • Йўқ (7)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига