Yangi hujjatlar

Олий ҳарбий таълим муассасалари абитуриентлари учун тест имтиҳонлари бўлиб ўтди

Бугун, 10 июль куни, республикамиздаги олий ҳарбий таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга асосан, олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари ҳар йили 10 июль куни бўлиб ўтади.

Анъанадан четлашмаган ҳолда, бугун ҳам қуйидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовлари ўтказилди:

Мудофаа вазирлиги тизимида:
Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти;
Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти;
Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти;
Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти;
Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги махсус факультет.

Ички ишлар вазирлиги тизимида:
Ички ишлар вазирлиги Академияси;
Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти;
Тошкент ёнгин хавфсизлиги олий техника мактаби.

Миллий хавфсизлик хизмати тизимида:
Миллий хавфсизлик хизмати институти.

Давлат божхона қўмитаси тизимида:
Олий ҳарбий божхона институти.

ДТМ берган маълумотга кўра, тест синовларига жами 8715 нафар абитуриент жалб этилди.

Низомга кўра, олий ҳарбий таълим муассасаларида тест натижалари 15 июль куни эълон қилинади. Шунда тест синовларидан қониқарли натижа кўрсата олмаган абитуриентлар республиканинг ҳарбий бўлмаган бошқа ОТМларига яна бир бор ҳужжат топширишга улгуришади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (178)
  • Йўқ (30)
  • Бироз (20)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига