Yangi hujjatlar

68 балл олса грант асосида ўқишга кириши аниқ бўлган абитуриентлар ҳақида маълумот

Мақола 10 август соат 12.00 да Abt.uz сайтининг маълумотлари асосида янгиланди
АНИҚЛИК КИРИТИЛДИ: Давлат тест маркази вакили билан шу масала юзасидан суҳбатлашдим. Унинг маълум қилишича, 68 баллдан (максимал баллнинг 30%и) кам тўплаган абитуриентлар квота доирасида бошқа рақобатчиси бўлмаса ҳам, талабаликка қабул қилинмас экан. Авваллари, яъни тестдаги жавоб вариантлари 5 та бўлган пайтда минимум балл 56 қилиб белгиланган экан, кейинчалик 4 та вариантли тест тизимига ўтилгач, ушбу чизиқ 68 балл қилиб белгиланибди. Бундай қоида биронта раҳбарий Низомларда белгиланмаган. Бироқ ҳар йили Давлат комиссиясининг баённомаси билан шундай минимум чизиқ тасдиқланар экан.

Эътиборли жойи, Давлат комиссиясининг қарорлари “хизмат доирасида фойдаланиш учун” мақомида бўлади ва ҳеч қаерда эълон қилинмайди (айрим иловаларни ҳисобга олмаганда). Шу сабабли ҳам қуйидаги мақолада “неча балл олишидан қатъи назар” деб адашган эканман. Бунинг учун узр сўрайман. Таълимдаги махфийлик мана шундай тушунмовчиликларни келтириб чиқариши мумкин.

Демак, ҳурматли 64 нафар абитуриентлар, қўчқорларни сўймай туринглар. Лекин энди 68 баллни ҳам тўплаб олмасангиз, унда талабалик номи Сизларга ҳайф.

янгиланди: 10 август соат 13.00

Мана, 1 август куни юртимиздаги барча ОТМларда тест имтиҳонлари бўлиб ўтди. Давлат тест маркази берган маълумотга кўра, 1 август куни 59 олий таълим муассасалари ва уларнинг 12 та филиалида қабул тест синовлари ўтказилди.

Жорий йилда олий таълим муассасаларига 729 947 (2016 йилда – 663 304) нафар абитуриент ҳужжат топширган, шулардан 7 725 (2016 йилда – 7 521) нафари муддатли ҳарбий хизматни тугатган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлардир.

Шунингдек, ДТМ хабарида яна кўплаб маълумотлар, рақамлар келтирилган, бироқ ҳозир мен бунга тўхталмоқчи эмасман. Ушбу мақолада Сизларга тест имтиҳонларида неча балл олганидан қатъи назар ҳар қандай ҳолатда ҳам давлат гранти асосида қабул қилиниши деярли аниқ бўлган абитуриентлар ҳақида маълумот бермоқчиман.

Улар кимлар дейсизми? Фан олимпиадалари ғолиблари ёки “зулфиячилар” деб ўйлаяпсизми? Йўқ, улар имтиҳонсиз қабул қилинишади. Унда гап нимада? Гап квоталар сони бўйича конкурсда.

ДТМ берган маълумотга кўра, жорий йилда ўртача танлов 1 ўринга 11,0 (2016 йилда – 11,05) тани ташкил этди. Лекин шундай айрим ОТМлар борки, улардаги танлов бирга бир бўлган! Яъни нечта квота ажратилган бўлса, шунча абитуриент ҳужжат топширган. “Йўғей, қанақасига?” дея ўйлаётганингизни билиб, фактларга ўтишни маъқул деб топдим.

Гап шундаки, жорий йилда нафақат тиббиёт йўналишлари, балки қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам мақсадли қабул жорий этилибди. Аммо бу ҳақида деярли ҳеч қаерда айтилмади, ҳеч қаерда эълон қилинмади. Натижада кўпчилик бундан бехабар қолди (шу жумладан, ўзим ҳам буни яқинда билдим). Аҳолидаги ушбу бехабарлик тўлқини топширилган ҳужжатлар сонига ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

Масалан, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини олайлик. Ушбу олийгоҳнинг “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларнинг техник сервиси” йўналиши бўйича Хоразм ва Фарғона вилоятлари учун 1 тадан давлат грантида ўрин ажратилган бўлиб, шу йўналишга Хоразмдан 1 нафар, Фарғонадан 1 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу дегани ушбу иккала абитуриент тестда 68 баллдан оширса бўлди, давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинади. Чунки уларнинг бошқа рақобатчиси йўқ.

Худди шундай ҳолат Ирригация институтининг яна 8 та йўналишларида ҳам учрайди.

Бу ҳали ўзбек гуруҳлари мисолида эди. Таълим рус тилида олиб бориладиган 10 та йўналишларда ҳам шундай ҳолат учрайди.

Бундайин “омадли жентелменлар” Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтининг “Зоотехника (Андижон)” ва “Касб таълими: қишлоқ хўжалигида менежмент (Фарғона)” йўналишларида ҳам бор.

Тошкент давлат аграр университетининг “Агрокимё ва агротупроқшунослик” йўналишида Андижон вилояти учун давлат гранти асосида ажратилган 1 та ўринга ҳам атиги 1 нафар ўта омадли абитуриент ҳужжат топширган.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги йўналишидан ташқари бошқа айрим ОТМларда ҳам худди шундай ҳолатларни кузатиш мумкин.

Хусусан, “Олий ҳамширалик иши” йўналиши рус гуруҳларида Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Сурхондарё учун ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Наманган вилояти учун ажратилган мақсадли қабул квоталарида ҳам конкурс 1 га тенг! Энг қизиғи Тошкент тиббиёт академиясининг “Олий ҳамширалик иши” йўналиши рус гуруҳида Фарғона вилояти учун 2 та давлат грантига ўрин ажратилган бўлиб, унга атиги 1 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Конкурс 1 га эмас, яримга тенг!

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти “Спорт фаолияти: эшкак эшиш” йўналишида жами 10 та ўрин (2 та грант, 8 та контракт) ажратилган бўлиб, унга жами 10 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Бу дегани улар орасидан 2 нафари бюджетга, қолгани контрактга чиптани деярли нақд қилиб қўйишди. Худди шу институтнинг “Спорт фаолияти: хотин-қизлар спортини ривожлантириш” йўналиши бўйича йўналишининг рус тили гуруҳларида Қорақалпоғистон, Жиззах, Сурхондарё ҳудулари учун тақсимланган квоталарда ҳам ҳудди шундай ҳолат, яъни, конкурс бирга тенг. Ҳаттоки “Спорт фаолияти: хотин-қизлар спортини ривожлантириш” йўналиши бўйича рус гуруҳига Самарқанд вилоятига 4 та ўрин ажратилган (2 та грант, 2 та контракт) бўлиб, унга бор-йўғи 3 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

Қолган олийгоҳлардан фарқли ўлароқ, яъни мақсадли қабул белгиланмаган Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Рангтасвир: мултфилм ва компьютер мултипликацияси” йўналишида ҳам 3 та бахтли абитуриентни кўришимиз мумкин. Ушбу йўналишнинг рус гуруҳида 3 та квота (1 та грант, 2 та контракт) учун 3 тагина абитуриент “кураш олиб боришади”. Фақат уларнинг “кураши” 1 та грант ўрнига бўлади холос. Контракт эса 68 балл олинса – нақд!

Хуллас, ҳисоб-китобларимиз шуни кўрсатдики, жами 64 нафар абитуриент энг минимал чегара, яъни 68 баллик довондан ўтса бўлди, аниқ талаба бўлади. Уларнинг 49 нафари давлат гранти асосида, 15 нафари тўлов-контракт асосида ўқишга кириши мумкин.

Ана, шунақа гаплар. Омад келаман деса, ҳеч гап эмас.

Конкурс 1 ва ундан паст бўлган барча ОТМ йўналишлари рўйхати

Йўналиш

Таълим тили Квота Грант Контракт Аризалар

Танлов

Миллий рассомлик ва дизайн институти

Рангтасвир: мултфилм ва компьютер мултипликацияси ру 3 1 2 3 1

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти

Спорт фаолияти: эшкак эшиш ру 10 2 8 10 1
Спорт фаолияти: хотин-қизлар спортини ривожлантириш йўналиши бўйича (Қорақалпоғистон Республикаси) ру 2 1 1 2 1
Спорт фаолияти: хотин-қизлар спортини ривожлантириш йўналиши бўйича (Жиззах) ру 2 1 1 2 1
Спорт фаолияти: хотин-қизлар спортини ривожлантириш йўналиши бўйича (Самарқанд) ру 4 2 2 3 0,8
Спорт фаолияти: хотин-қизлар спортини ривожлантириш йўналиши бўйича (Сурхондарё) ру 3 1 2 3 1

Самарқанд қишлоқ хўжалик институти

Касб таълими: қишлоқ хўжалигида менежмент (Фарғона) уз 1 1 0 1 1
Зоотехния (турлари бўйича) (Андижон) уз 2 2 0 2 1
Тошкент давлат аграр университети
Агрокимё ва агротупроқшунослик (Андижон) уз 1 1 0 1 1
Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича) (Жиззах) ру 1 1 0 1 1
Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича) (Сирдарё) ру 1 1 0 1 1
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси (Жиззах) ру 1 1 0 1 1
Қишлоқ хўжалигида менежмент (Бухоро) ру 1 1 0 1 1
Қишлоқ хўжалигида менежмент (Навоий) ру 1 1 0 1 1
Ветеринария (Андижон) ру 1 1 0 1 1

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти

Касб таълими: ер тузиш ва ер кадастри (Навоий) уз 2 2 0 2 1
Касб таълими: ер тузиш ва ер кадастри (Андижон) уз 1 1 0 1 1
Касб таълими: қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш (Қорақалпоғистон Респ.) уз 1 1 0 1 1
Касб таълими: қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш (Андижон) уз 1 1 0 1 1
Иқтисодиёт (сув хўжалигида) (Қорақалпоғистон Респ.) ру 1 1 0 1 1
Иқтисодиёт (қишлоқ хўжалигида) (Андижон) уз 1 1 0 1 1
Менежмент (сув хўжалигида) (Навоий) уз 1 1 0 1 1
Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (сув хўжалигида) (Хоразм) ру 1 1 0 1 1
Геодезия, картография ва кадастр (сув хўжалигида) (Қорақалпоғистон Респ.) ру 1 1 0 1 1
Геодезия, картография ва кадастр (сув хўжалигида) (Навоий) ру 1 1 0 1 1
Техника ва технологияларнинг техник экспертизаси ва маркетинги (турлари бўйича) (Андижон) уз 1 1 0 1 1
Гидротехника қурилиши (сув хўжалигида) (Қорақалпоғистон Респ.) ру 1 1 0 1 1
Ер тузиш ва ер кадастри (Сирдарё) ру 1 1 0 1 1
Ер тузиш ва ер кадастри (Фарғона) ру 1 1 0 1 1
Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш (Навоий) ру 1 1 0 1 1
Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш (Навоий) ру 1 1 0 1 1
Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш (Жиззах) ру 1 1 0 1 1
Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларнинг техник сервиси (Хоразм) уз 1 1 0 1 1
Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларнинг техник сервиси (Фарғона) уз 1 1 0 1 1
Сув хўжалиги ва мелиоратсия (Сирдарё) ру 1 1 0 1 1
Сув хўжалиги ва мелиоратсия ишларини механизациялаштириш (Қорақалпоғистон Респ.) ру 1 1 0 1 1
Гидротехника иншоотлари ва насос стансияларидан фойдаланиш (Қорақалпоғистон Респ.) ру 1 1 0 1 1
Eкология ва атроф-муҳит муҳофазаси (сув хўжалигида) (Навоий) ру 1 1 0 1 1
Eкология ва атроф-муҳит муҳофазаси (сув хўжалигида) (Самарқанд) ру 1 1 0 1 1
Ҳаётий фаолият хавфсизлиги (Қорақалпоғистон Респ.) уз 2 2 0 2 1

Тошкент педиатрия тиббиёт институти

Олий ҳамширалик иши (Сурхондарё) ру 1 1 0 1 1

Тошкент тиббиёт академияси

Олий ҳамширалик иши (Наманган) ру 2 2 0 2 1
Олий ҳамширалик иши (Фарғона) ру 2 2 0 1 0,5
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (138)
  • Йўқ (421)
  • Бироз (5)

51 фикр

  1. shuni urniga bilimlilar kirsa yaxshi emasmi

    • Balki bilimi yetarlidur uwa larni

  2. Hushnudbek 68 ballning ma’nosini endi tushundizmi?

  3. Har kimni ham omadimi bersin pulga oqiwga kirgandan kora bor bilimiga yarawa 68 ball olsa ham qandini urib oqisin shunisi yaxshi

  4. Assalomu alaykum
    Men xuddi shu 68 ballik kvota bo’yicha sizlarga savol bilan chiqyapman Men Buxoro viloyatidanman Kvota Bo’yicha xabarlar eshitib Samarqand Qishloq Xo’jaligi instutiga hujjat topshirgan edim
    Qishloq Xo’jaligini Mexanizatsialashtirish Yo’nalishiga 6 ta grant bilan qabul o’rni ochilgan
    Bizlardan 16 abiturient hujjatlarini topshirgan
    Javoblar chiqdi men 69.6 bal bilan Kirolmadim Bizdan faqat 2 abiturient qabul qilingan 3-o’rinda meni javob varaqam kodi qabul qilinmaganlar qatorida Mendan pastdagi barcha abiturientlar 68 baldan kam olgan Savol 6 ta kvota Grant olinishi kerak bo’lsa 68 baldan ortiq bal olgan Bo’lsam Men nimaga Tavsiya etilmadim??? Yoki 68 bal deyilgani noto’g’rimi Iltimos menga yordam beringlar Kimga murojaat qilishim Mumkin bu To’g’rimi???

    • Menga mandat qog’ozining rasmini yubora olasizmi? xushnudjohn@gmail.com manziliga

  5. Ассалому алайкум Хушнудбек, бу мақолангиз учун раҳмат! Лекин тангани иккинчи томони ҳам бор, яъни ушбу юқорида келтирилган ОТМларнинг ушбу йўналишларида Қабул маъсуллари томонидан сунъий равишда (закрытий группа) рақобатчилар ҳужжат топширишга рухсат берилмаган ёки маълумотлар атайин яширилган. Шунинг учун бундай ҳолатлар ҳақида янада батафсилроқ ёртишингизни сўраймиз. Бунинг учун тестдан утолмаган абитуренлардан интервью олишингизни тавсия этаман…

  6. Салом Хушнудбек ака сиз билан алокага кандай чиксам булади илтимос сиздан манга ёрдамингиз керак сизнинг видео ролликларингиздаги яни Абутрент 2017 марузангиз хамда Вазирлар Махкамасининг Карорлари тугри булса сизнинг ёрдамингиз керак

  7. Ман квота буйича вилоятимиздан 5 та олиш керак еди авсус 5 тамас 4 та олди лекин ман 5- даман яни 74,2 бал олдим Карорга муофик ман грантга киришим керак лекин ундай булмади илтимос аниклик киритиб беринг

    • Nega 4 ta oldi? Sabab?

      • Хушнудбек ака ман Сардор реал ман сизга мурожат йулагандим Жиззахдан 4 та олган лекин амалда 5 та олш керак ниага 45 та олганини билмасам шунга аниклик киритиб беришнгизни сурайман илтимос

  8. 2017 йил 11 августда Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 610-сон қарори қабул қилинди Xushnudbek aka bzani ielts toefl baholarimiz otadimi

    • Menimcha, o’tsa kerak. Yana ham aniqlashtirish kerak.

      • Salom Hushnud aka
        Men milliy universtitetga matematika yo’nalishiga 7ball yetmay kira olmadim mendan oldinda turgan 4ballik sistemadagi talabalar super kantrakt asosida o’qishni rad etsa menga ularning imkoniyati o”tishi mumkinmi? Ya’ni ular 4barobar to’lashga rozi bo’lmasa o’qishni rad etsa bu 4barobar to’lash miqdori menga o’tishi mumkinmi? Savolimni tushuntira oldimmi? Javob uchun oldindan rahmat

  9. Assalomu alaykum Xushnudbek aka va sayt foydalanuvchilari! Mana shu yili OTMga kirish imtihonidan 152.8 ball olib yiqildimammo o’zim yashab turgan viloyatda 143 ball oxirgi o’rindagi abituriyent baliga to’g’ri kelibdi. Manda o’zim yashab turgan viloyatdagi OTMga o’qishimni ko’chirish imkoniyatim bor deb eshitdim bu vaziyatda albatta qo’shimcha kontrakt miqdorini to’lash imkoniyatim yo’qligini aytib o’tmoqchiman. Ammo oddiy yillik kontrakt to’lovini to’lashga imkoniyatim yetadi shu masalada qayerga murojat qilishim kerak. Javob uchun oldindan raxmat!

  10. Мен Самарканд тиббиёт институтининг Даволаш иши 5510100 кодли йуналишига хужжатлар топшириб, тест синовлари топширдим. Лекин Тест синовлари натижалари умумий хисобда (5510100,5510105,5510106,5510107,5510108) хамма кодлар учун ягона тарзда эълон килинган , бу нотугри-ку, бу тактика ким томонидан уйлаб чикарилган?. Хар битта код учун алохида танлов утказилиши керак эмасми. Маслахат беринг, нима килишим, кандай йул тутишим керак. Кайси ташкилотга мурожаат килишим керак.

  11. Salom Hushnud aka
    Men milliy universtitetga matematika yo’nalishiga 7ball yetmay kira olmadim mendan oldinda turgan 4ballik sistemadagi talabalar super kantrakt asosida o’qishni rad etsa menga ularning imkoniyati o”tishi mumkinmi? Ya’ni ular 4barobar to’lashga rozi bo’lmasa o’qishni rad etsa bu 4barobar to’lash miqdori menga o’tishi mumkinmi? Savolimni tushuntira oldimmi? Javob uchun oldindan rahmat

    • Yo’q. Siz 10 baravardan yuqori bo’lgan miqdorda to’lab o’qiysiz

      • Салом Хушнудбек ака илтимос ман билан алокага чикинг ракамингизни беринг электрон почтангизгаям ёзандим ёрдамингиз керак ман Жиззах дан ажратилган квота буйича суратгандим Самарканд К/Х институтига Кишлок Хужалик механизациялаштириш гурухига хужжат топширганман Жиззахдан 5 та узбек гурухига олиш керак лекин амалда 4 та олди сабабини билмайман нима сабаб ёрдам беринг

  12. Assalom Xushnudbek aka 1ta savolim bor edi.
    Bolalikdan nogironlarga o’qishga kirishga bironta yordam bormi.

  13. Bilimlilar qolib bilimi yo‘qlar o’qishga kirib o‘qiyapti. Davlat qanday rivojlanadi? Agar kelasi yilda online kompyuter tizimida test olinsa , ayrim qo’shtirnoq ichidagilar bunga ham yechim topishadi. Kompyuterni ham o‘z izmiga solishadi.

  14. Ха Шуни хам кушимча килмокчиманки Ман 68 балдан юкори яни 74,2 бал тупладим руйхатда Жиззахдан 5 Булиб турибман яна бир бор илтимос киламан ёрдам беринг sardor.real.92@mail.ru электрон почтам

  15. Xushnud aka siz bilan qanday bog’lansa bo’ladi judayam muhim savol bor edi?

  16. Сардорман Жиззахдан Хушнудбек ака бу маколангизни учириб ташанг умуман хакикатга тугри келмепти манга жавобёзгангиздан кегин яни 75 бал туплаш керак екан давлат грантига умуман тушунмадим бир бундай бир бундай квотами квота буйича олсинда жуда алам килепти 0,8 бал етмапти унда барибир курашаман бу масала буйича манга расман хабар келсинчи

    • Ҳа, вазиятга ойдинлик киритиш учун ҳаракат қилинг. Нима учун 75 балл қилиб белгилашганлигини аниқлаштиринг.

  17. Xushnudbek man Samarqand QXi hujjat topshirdim. Rasmni yuborgandim Xorazmdan 2 ta odan kvota asosida olishi kerak edi. Lekin biza yiqilganla orasidayam kirmaganla orasida ham yo`qmiz. Faqat nomimiz viloyatimiz mandatida turibdi men 72.9 bfll olib viloyatda birinchi turibman. Institut qabul komissiyasi toshkentni ayblayapti. DTM institutni ayblayapti. Oliy ta`lim esa bizni eshitishniyam hohlamaypti. Shunga maslahat bering

    • Бу масала бўйича аниқлаштиришга ҳаракат қилдим. Мендаги маълумотларга кўра, 68 балл контрак учун ўтиш балли, 75 балл бюджет учун ўтиш балли эмиш. Аммо қаерда бундай ёзилганлигини ҳали аниқлай олганим йўқ. Биронта Низомларда бундай қоида белгиланган эмас.

      • Гапингизга кушиламан хечкаерда аник маълумот бермаган хатто кабул комиссиясидаям ёзмаган хатто институт домилалариям кабулдагиларам бу гапдан хабари ёк екан лекин вазирлар махкамасининг 2012 йилдаги йигилиш баённомасида ёзилган екан уша йилдаги 226,8 баллнинг 33 фоизи яни 74,8 балл тупласа грантга кирар екан нимага бу хакда хечкандай маълумотлар йук екан интрнетни газеталарни кидирдим йук бу хакда,

    • Дониёр Отамуродов Сиз камида 74,8 бал олишингиз керак екан манам шу инститга топширгандим ман 74,2 балл олдим атиги 0,6 бал етмепти мани хам Олий таълим Вазирлиги эшитишни хохламепти хатимга жавоб хам келмади каерга боришниям билмепман ёшлар Иттифоки еса билмасак деяпти нахотки ёшлар муомосини шулар хал килмайдими ахир Нима килди дустим

      • Man Prezident virtual qabulxonasiga yozdim javobini kutyapman to`g`risi
        Institut 4 sentabrga aniqini aytaman degandi. Menga 226.8 balni 30 % i deyishgandi. 68.04 bo`ladiku bu

        • Ман еса олдин туман кегин вилоят мутасадиларига мурожат йулепман кегин Президент парталига ёзаман айтишадику уриш тугаса кахрамон купяди деб эртан худо хохласа укшаб колса манга айтганингда хал килардиму дейди Олий таълим Вазирининг ишонч теллари ишламепти 1006 сайти еса уша уша

      • Viloyat kvotasi to`lmay qolgan taqdirda uni ostidagilar navbat bo`yicha olinishi kerakku

        • ундай емас екан келинг ракамингизни ёзинг манга кайси йуналишга топширдингиз хозиргина партол оркали институтга тел килдирдим бизда карор бор дейди уткан сафар ундака карор йук деганди

          • 7245243 мани дтм ракамим бу карор бор экан лекин ижросичи шу карорни ижроси йукку

  18. Манимча хоизр ёзишиб турган мавзуни очириб ташаш керак хечкандака конунга тугри келмайди екан 68 балл тупласа аник давлат грантига укишга кирди муш

  19. Hammaga omad

  20. 74,8 бал 2012 йил Вазирлар махкамасининг йигилиш байённомаси чикарган екан kun.uz да эса бошкачаёзган укинглар шу сайтни анник ёзган

    • Кун. уздан нима деб кидириш керак буни

      • Шу мавзуларни куринг адашмасам сизниям ёзган

      • Alo kim javob beradi?

  21. Menga 7.4 ball yetmadi menga necha barobar kontrakt solinadi? 20-oktabrgacha darslar qolib ketadiku semestrni qanday yopadi keyin Xushnudbek?

  22. Ассалому алайкум хушнуд ака мен масофафий таълим тўғрисида маълумот олмоқчидим. Москва ахборот технологиялар унверситетита онлайн тарзда ўқиларкан фақат завучний экан шу тўғрисида озгина фикриз керак эди ўқиган макулми ёки йўқ нима деб ўйлайсиз.Бизда кейин диплом ўтадими ахборот технологиялар сохасида

    • Ахборот технологияси соҳасида жуда кўп жойга диплом ҳам керак эмаску, иш билсангиз бўлди. Ўқиш ёки ўқимаслик эса ихтиёрингизда, бирор маслаҳат бера олмайман. Масофавий таълимнинг дипломи бизда ўтмайди.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига