Янги ҳужжатлар

Осиё Кубоги-2015даги таркибимиз: “қария”лар эъзозда

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2015 йилги Осиё Кубогидаги илк синовдан муваффақиятли ўтиб олганидан хабарингиз бор. Гарчи аввалги мусобақадаги каби илк ўйинда катта сенсация қила олмаган бўлсак-да, аммо ишончли ўйинимиз билан кутилган натижага эриша олдик.

Photo: afcasiancup.com

Photo: afcasiancup.com

Миллий терма жамоа ҳақида мақола ёзиш – оғир иш. Чунки сал нотўғрироқ фикр бериб қўйсанг, мухлислар тошбўронига учрашинг аниқ. Аслида тўғри фикр берсанг ҳам тошдан қочиб қутула олмайсан. Чунки мухлисларимизнинг ўзи МТЖ ҳақида турлича фикрда.

Шу сабабли энг осон йўл, терма жамоа ҳақида статистик мақола ёзиш. Бор рақамларни айтасан, тамом. Шахсий фикрларни эса, мусобақа тугагандан сўнг, якуний натижага қараб, бемалол ёзаверасан. Менимча, шуниси қулай.

Демак, ҳозирги мақоламиз Ўзбекистоннинг Осиё Кубоклари илк ўйинида иштирок этган таркиби ҳақида бўлади.

Ўзбекистон МТЖ Осиё Кубогида олтинчи марта иштирок этмоқда ва илк ўйинга олти хил таркиб туширилган.

Агар таркибларни таҳлил қиладиган бўлсак, Осиё Кубогининг илк ўйинида асосий таркибдан энг кўп жой эгаллаган футболчи, бу – Сервер Жепаров (2004, 2007, 2011, 2015).

Шунингдек, Тимур Кападзе ҳам 4 марта Осиё Кубогининг илк ўйинида иштирок этган, фақат 2004 йили у асосий таркибда эмас, балки захирадан майдонга тушган.

Футболчиларимиздан Павел Бугало (1996, 2000, 2007) ҳамда Азиз Ҳайдаров (2007, 2011, 2015) уч марта илк ўйинда асосий таркибда иштирок этиш бахтига мушарраф бўлган. Шунингдек, захирадан тушганлигини ҳам ҳисобга олсак, Николай Ширшов (1996, 2000, 2004) ва Александр Гейнрих (2004, 2007, 2011) ҳам уч марта илк ўйинда қатнашган.

Энди асосий таркибдаги футболчилар ёшини таҳлил қилсак. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, Миржалол Қосимов Ўзбекистон МТЖ тарихида Осиё Кубокларининг илк ўйинига энг “қари” таркибни танлаган. 2007 йилги Осиё Кубогининг илк ўйинида бош мураббий Рауф Инилеев танлаган таркиб эса энг ёш таркиб бўлган.

Ўзбекистон иштирок этган барча Осиё Кубокларининг илк ўйинидаги таркибларнинг ёш таҳлили қуйидагича:

Йил Ўртача ёш Бош мураббий
1996 27,9 Баходир Ибрагимов
2000 27,1 Юрий Саркисян
2004 26,6 Равшан Хайдаров
2007 25,5 Рауф Инилеев
2011 28,1 Вадим Абрамов
2015 29,5 Миржалол Қосимов

 

1996 йилги асосий таркиб:

Ф.И.Ш.

Туғилган йили

Ёши

Павел Бугало

1974

22

Февзи Давлетов

1972

24

Фарход Магометов

1962

34

Геннадий Денисов

1960

36

Эдуард Мамотов

1970

26

Сергей Лебедев

1969

27

Равшан Бозоров

1968

28

Нўъмон Хасанов

1971

25

Степан Атоян

1966

30

Олег Шацких

1974

22

Игорь Шквирин

1963

33

 

2000 йилги асосий таркиб:

Ф.И.Ш.

Туғилган йили

Ёши

Павел Бугало

1974

26

Бахтиёр Ашурматов

1976

24

Андрей Фёдоров

1971

29

Отабек Шомуродов

1974

26

Даврон Файзиев

1976

24

Николай Ширшов

1974

26

Миржалол Қосимов

1970

30

Сергей Лебедев

1969

31

Шухрат Рахмонқулов

1971

29

Рустам Дўрмонов

1969

31

Максим Шацких

1978

22

 

2004 йилги асосий таркиб:

Ф.И.Ш.

Туғилган йили

Ёши

Евгений Сафонов

1977

27

Андрей Фёдоров

1971

33

Бахтиёр Ашурматов

1976

28

Асрор Алиқулов

1978

26

Алексей Николаев

1979

25

Андрей Акопянц

1977

27

Миржалол Қосимов

1970

34

Сервер Джепаров

1982

22

Анвар Солиев

1978

26

Владимир Шишелов

1979

25

Александр Гейнрих

1984

20

 

2007 йилги асосий таркиб:

Ф.И.Ш.

Туғилган йили

Ёши

Павел Бугало

1974

33

Хайрулла Каримов

1978

29

Алексей Николаев

1979

28

Ислом Иномов

1984

23

Виталий Денисов

1987

20

Азиз Ибрагимов

1986

21

Азиз Хайдаров

1985

22

Тимур Кападзе

1981

26

Сервер Джепаров

1982

25

Павел Соломин

1982

25

Улуғбек Бақоев

1978

29

 

2011 йилги асосий таркиб:

Ф.И.Ш.

Туғилган йили

Ёши

Игнатий Нестеров

1983

28

Сахоб Жўраев

1987

24

Виктор Карпенко

1977

34

Анзур Исмаилов

1985

26

Одил Ахмедов

1987

24

Жасур О.Хасанов

1983

28

Азиз Хайдаров

1985

26

Тимур Кападзе

1981

30

Сервер Джепаров

1982

29

Максим Шацких

1978

33

Александр Гейнрих

1984

27

 

2015 йилги асосий таркиб:

Ф.И.Ш.

Туғилган йили

Ёши

Игнатий Нестеров

1983

32

Шавкат Муллажонов

1986

29

Виталий Денисов

1987

28

Анзур Исмаилов

1985

30

Одил Ахмедов

1987

28

Акмал Шорахмедов

1986

29

Азиз Хайдаров

1985

30

Тимур Кападзе

1981

34

Сервер Джепаров

1982

33

Санжар Турсунов

1986

29

Игорь Сергеев

1993

22

 

Мақолани тайёрлашда http://uzfootball.uz/ сайти маълумотларидан фойдаланилди.

ОК-2015 ЖАДВАЛИНИ ЮКЛАБ ОЛИШdownload

Microsoft Office дастурининг 2007 ёки ундан юқори версиялари учун:

Microsoft Office дастурининг 2003 ёки ундан қуйи версиялари учун:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (12)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига