Yangi hujjatlar

«Парвона» газетаси ЖЧ-2014га бағишланган махсус сонни нашрдан чиқарди

«Парвона» оилавий газетаси Бразилияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионатига бағишланган махсус сонни нашрдан чиқарди. Бу ҳақида, Kun.uz хабар бермоқда.

68 саҳифадан иборат махсус нашр мусобақа ва умуман футбол бўйича жаҳон чемпионатлари бўйича маълумотнома ўрнини босади.

Силлиқ муқовали, 68 саҳифадан иборат ушбу нашрда ўқувчи шу пайтгача бўлиб ўтган 19та жаҳон чемпионати статистикаси, 18 чемпион мураббий, жаҳон чемпионатининг «Олтин тўп»ини қўлга киритган 19 футболчи, 32та терма жамоанинг ЖЧ-2014 сари босиб ўтган йўли, мураббийлари ва сардорлари, шунингдек Бразилияга йўл олган таркиблари билан танишиши мумкин.

«ЖЧ ҳакамлари, ҳомийлари, расмий тўпи, регламенти ва мукофотлари ҳақидаги маълумотлар, ўзбек футбол мутахассислари билан интервью, бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатлари ҳақида қизиқарли фактлар, рақамлар ҳам сизни бефарқ қолдирмайди, деб ишонамиз», – дейилади нашр хабарида. Нашрдан мусобақанинг қулай ва тушунарли тақвими ҳам ўрин олган.

Газетанинг Твиттер ижтимоий тармоғидаги саҳифаси берган хабарга кўра, «Парвона» газетасининг ЖЧ-2014га бағишланган махсус сони 27 май, сешанба кунидан газета дўконларида сотувга чиқди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига