Yangi hujjatlar

«Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» умумреспублика танлови ташкил қилинди

2015 йил 24 февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори қабул қилинди.

Қарорда таъкидланишича, танловдан мақсад юқори малакали педагог кадрларни аниқлаш ва тақдирлаш, уларнинг фаолияти нуфузини янада ошириш, ўқитишнинг инновацион технологияларини кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятда соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш, олий таълим муассасалари педагогларининг касбий равнақини рағбатлантириш ва маҳоратини оширишдир.

Танлов ҳар йили икки босқичда: олий таълим муассасаси босқичида ҳар бир олий таълим муассасасида ва республика босқичида ўтказилади.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига, Банк-молия академиясига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабига, халқаро ва чет эл олий таълим муассасаларига, шунингдек олий ҳарбий таълим муассасалари педагоглари орасида ўтказилмайди.

Танлов қуйидаги соҳалар бўйича ўтказилади:

Танлов қуйидаги соҳалар бўйича ўтказилади:

1. Педагогика

2. Гуманитар фанлар

3. Математика

4. Табиий фанлар

5. Санъат

6. Социология ва психология

7. Журналистика ва ахборот

8. Иқтисод

9. Ҳуқуқ

10. Муҳандислик иши

11. Ишлаб чиқаришлар технологиялари

12. Компьютер технологиялари ва информатика

13. Архитектура ва қурилиш

14. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари

15. Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги

16. Қишлоқ хўжалигида менежмент

17. Қишлоқ хўжалиги техникаси

18. Ветеринария

19. Ирригация ва мелиорация

20. Соғлиқни сақлаш

21. Ижтимоий таъминот

22. Хизмат кўрсатиш соҳаси

23. Транспорт

24. Атроф-муҳит муҳофазаси

25. Ҳаётий фаолият хавфсизлиги

Танлов қуйидаги номинацияларда ўтказилади:

а) «Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог», бунда тегишли фан (курс) бўйича ўқитиш методикасига оид ишлар кўриб чиқилади;
б) «Энг яхши педагог-тадқиқотчи», бунда педагогнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларининг таълим-тарбия жараёнига жорий этилиши бўйича эришган ютуқлари кўриб чиқилади;
в) «Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог», бунда замонавий педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини таълим-тарбия жараёнида самарали қўллаш соҳасидаги ишлар кўриб чиқилади.

Танловнинг олий таълим муассасасидаги босқичи ҳар йили 1 апрель — 30 май мобайнида ўтказилади.

Танловда кимлар қатнаша олади?
Олий таълим муассасасида камида 3 йил тўлиқ ставка бўйича фаолият юритаётган, ёши, илмий даражаси ва унвонидан қатъи назар, бакалавриат ёки магистратура таълим дастурлари бўйича курслардан бирида (лекция, семинар, амалий ёки лаборатория) машғулотлари олиб бораётган, Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар топширган штатли педагоглар иштирок эта олади.

Танловнинг олий таълим муассасаси босқичи давомида Танлов иштирокчилари 15 апрелдан бошлаб 5 иш куни мобайнида Танлов комиссиясига ўзларининг ҳужжатлар тўпламини қоғозда ва электрон шаклда кўриб чиқиш учун тақдим этишади.

Танловнинг олий таълим муассасасидаги босқичи доирасида 25 апрель — 15 май мобайнида Танлов иштирокчиси томонидан академик гуруҳда Танлов комиссияси вакили иштирокида очиқ дарс ўтказилиши керак, унинг якуни бўйича ўтказилган очиқ дарс сифатига Низомдаги мезонлар асосида тегишли баҳо қўйилади.

Танлов номинациялари бўйича 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган Танлов иштирокчилари олий таълим муассасасининг фахрий ёрлиғи билан мукофотланади ҳамда тегишли равишда, эгаллаб турган лавозимига кўра штат бўйича маошининг 1; 0,75 ва 0,5 коэффициенти миқдоридаги пул маблағлари билан моддий рағбатлантирилади.

Танловнинг республика босқичи 1 июндан 25 сентябргача ўтказилади.

Ҳар бир таълим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган Танловнинг республика босқичи ғолиблари фахрий дипломлар билан мукофотланадилар ва улар Танлов қатнашчиси лавозим маошининг 5 баробари миқдорида моддий рағбатлантириладилар.

Ғолибларни мукофотлаш октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида тантанали вазиятда ўтказилади.

Танлов якунлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Ҳар бир таълим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган Танловнинг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига тегишли лавозимда вазифани бажариб турувчининг бир йиллик муддатини ўтамасдан профессор (ёки доцент) илмий унвонларини олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Вазирлар Маҳкамаси қарорини расмий манбадан ўқиш:

Вазирлар Маҳкамаси қарорини расмий манбадан ўқиш:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (29)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига