Yangi hujjatlar

Талабалар ўқишини кўчириш (перевод) ва қайта тиклаш (восстановление) ҳақида батафсил

Мақола 2017 йил 6 июнь куни таҳрирланди ва янги Низомга мослаб ўзгаришлар киритилди

Ёз ойлари абитуриентлар учун нақадар қизғин бўлса, баъзи талабалар учун ҳам муҳим вақт ҳисобланади. Сабаби июль-август ойларида ОТМ қабул комиссиялари нафақат янги талабаларни ўқишга қабул қилиш билан, балки талабалар ўқишини кўчириш (перевод) ҳамда талабалар сафидан четлатилган талабаларни қайта тиклаш (восстановление) жараёнлари билан ҳам машғул бўлишади. Бугунги кунда мазкур мавзуга алоқадор кўплаб саволлар юзага келаётганлиги сабабли ушбу масалага имкон қадар ойдинлик киритишга ёрдам берадиган мақолани эътиборингизга ҳавола қилишни лозим деб топдим.

ҲУҚУҚИЙ АСОС

Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан белгиланади.

ҚАЧОН?

Талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар амалга оширилади.

Талабалар ўқишини кўчириш узрли сабабларга кўра (бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёхуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда) баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда ўқишини кўчириш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар давом этади.

Талабалар ўқишини қайта тиклаш бўйича аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш бир йилда икки марта амалга оширилади:

ўқишини кузги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар;

ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар давом этади.

 

КИМ ТОМОНИДАН?

Бир ОТМ доирасида олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш (қайта тиклаш — талабалар сафидан четлаштирилганлигига 5 йилгача бўлган муддатда) шу ОТМ ректорининг буйруғи асосида амалга оширилади.

Қуйидаги ҳолларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш талабани қабул қилаётган ОТМ бўйсунадиган вазирлик (идора) қарори асосида амалга оширилади:

1) олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича бир вазирлик (идора) доирасида бошқа ОТМга;

2) олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича турли вазирлик (идора) доирасида бир олий таълим муассасасидан бошқа ОТМга;

3) талабалар сафидан четлаштирилганлигига 5 йилдан 10 йилгача муддат ўтганда.

Қуйидаги ҳолларда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Идоралараро комиссия қарори билан амалга оширилади:

1) хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлган ОТМлардан Ўзбекистон Республикаси ОТМларига;

2) талабалар сафидан четлаштирилганлигига 10 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса;

3) бир ОТМ доирасида ёки бир вазирлик (идора) ва турли вазирликлар (идоралар) тасарруфидаги ОТМларга олий таълимнинг турдош бўлмаган йўналишларига (мутахассисликларига).

ҚАНДАЙ ҲОЛДА РАД ЖАВОБИ БЕРИЛИШИ МУМКИН?

Қуйидаги ҳолатлар фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавобини берилишига асос бўлади:

  • хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлмаган ОТМларда ёки уларнинг филиалларида ўқиганларга;
  • республика ОТМлардаги мавжуд таълим шаклидан ўзга (бошқа) таълим шаклида ўқиганларга;
  • ОТМларнинг марказлари, бўлимлари, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқаларда ўқиганларга;
  • биринчи курснинг биринчи семестрига биринчи семестр тугалланмаган ҳолатда (талабага касаллик туфайли академик таътил берилган ҳолатлар бундан истисно);
  • ОТМда мос (турдош) таълим йўналиши (мутахассислиги) ёки таълим шакли мавжуд бўлмаса;
  • намунавий ўқув режаларидаги умумкасбий ва ихтисослик (мутахассислик) фанлари бўйича фарқлар 4 тадан ошганда;
  • тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилганлар тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаганда;
  • талабанинг шахсий йиғма жилди (академик маълумотнома) белгиланган муддатларда тақдим этилмаганда;
  • ОТМга давлат гранти асосида кўчириш ва қайта тиклаш давлат гранти асосида таълим олувчилар сони (қабул квоталари) доирасида бўш ўринлар мавжуд бўлмаса;
  • қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда.

ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТ УЧУН АЛОҲИДА ҚОИДА

Тошкент давлат юридик университетида таҳсил олаётган талабалар иккинчи курсдан бошлаб ўқишнинг бир ўқув йилигача бўлган муддатни хорижий ОТМнинг юриспруденция йўналишида ўқиш ҳуқуқига эга. Талабанинг хорижий олий таълим муассасасида ўқиган даври ва ўзлаштирган фанлари хорижий ОТМ маълумотномаси асосида университет Кенгаши томонидан университет ўқув режаси ва дастурларининг тегишли қисмларини ўзлаштирганлиги сифатида қабул қилиниши ва талабага ўқишини тегишли ўқув семестридан давом эттириш ҳуқуқи берилиши мумкин.

ҚАНЧА?

 Давлат олий таълим муассасаларида ўқишни кўчириш ёки қайта тиклаш жараёни бепул амалга оширилади.

ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР ТОПШИРИЛАДИ?

Ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш истагини билдирган фуқаро қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  1. кўчириш (қайта тиклаш)ни истаган таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада ўқиган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши (мутахассислиги), кўчириш (қайта тиклаш) сабаблари, кўчириш (қайта тиклаш) қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);
  2. талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари;
  3. паспортнинг нусхаси.

ХОРИЖИЙ ОТМДАН ЎҚИШНИ КЎЧИРИШ ҲАҚИДА

Хорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш истагини билдирган фуқаролар тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идораларда ташкил қилинган комиссияларда ўзлари таълим олган хорижий олий таълим муассасасидаги ўқитиш тили бўйича муайян таълим йўналишидаги ўқишга кириш фанлари бўйича махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш шаклида) топширади.

Турмуш ўртоғи ёки ота-онаси хорижий давлатдаги давлат хизматини ўташ жойи Ташқи ишлар вазирлиги (ваколатли идоралар) томонидан Ўзбекистон Республикасига ўтказилган, Ҳукумат қарорлари ва топшириқлари ҳамда ОТМларга эга вазирлик ва идоралар томонидан давлат буюртмаси билан хорижга ўқишга юборилганлар ўқишни кўчираётганда махсус синов топширмайди.

Фуқаронинг махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш шаклида) натижаси Идоралараро комиссияга тақдим этилади. Махсус синов (комиссия томонидан белгиланган тест ёки ёзма иш шаклида) натижасидан келиб чиқиб, фуқаро Идоралараро комиссия қарори билан кўрсатилган ўқув шаклидаги гуруҳларга кўчирилади.

Кўчирилаётган олий таълим муассасасида тегишли ўқитиш тили мавжуд бўлмаса, ўқитиш тилини танлаш фуқаронинг аризасига мувофиқ амалга оширилади.

ФАНЛАРДАН ФАРҚЛАР БЎЛГАНДА

Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш вақтида ўқув режалардаги фанлари бўйича фарқлар аниқланганда талаба академик қарздор сифатида ўқишга қабул қилинади.

Жорий семестр давомида академик қарздорлик (фарқлар) бартараф этилган муддатдан бошлаб, олий таълим муассасаси ректорининг талабага ўрнатилган тартибда стипендия бериш ҳақидаги буйруғи чиқарилади. Стипендия миқдорини белгилашда фанлар бўйича фарқларни топшириш кўрсаткичлари ҳам ҳисобга олинади.

ЎҚИШНИ КЎЧИРИШДА РОЗИЛИК ОЛИШ

Ўқишни кўчириш чоғида талаба илгари таълим олган ОТМ розилиги талаб этилмайди.

ОТМда юридик шахс билан тузилган тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар ўқишини кўчириш ушбу юридик шахснинг розилиги билан амалга оширилади.

Талабани бошқа ОТМга ўқишини кўчириб қайта тиклашда унинг илгари таълим олган ОТМ розилиги талаб этилмайди.

ГРАНТ ЁКИ КОНТРАКТ?

Ўқишнинг барча шакллари бўйича олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассислиги) бўйича давлат грантлари ўринларига кўчиришга фақат давлат грантлари асосида таҳсил олган талабалар аризасига кўра ОТМларда тегишли ўқув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади.

Бошқа ҳолларда ўқишни кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Барча ўқув шакллари бўйича талабалар сафига қайта тиклаш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Давлат грантлари бўйича таълим олган етимлар, I ва II гуруҳ ногиронлар, шунингдек муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (захирага бўшаган кунларидан бошлаб уч йил мобайнида), академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган шахслар истисно тариқасида, ўқишга давлат грантлари ўринларига қайта тикланиши мумкин.

ЎҚИШНИ ҚАЙТА ТИКЛАШНИНГ АЛОҲИДА ҚОИДАЛАРИ

 

  • Ўқишдан четлаштирилган (курсдан қолдирилган) ўқув йилида курсига талабани ўқишга қайта тиклашга (кўчириб тиклашга) йўл қўйилмайди.
  • Ўқишдан четлатилганлигига 5 йилдан 10 йилгача муддат (ҳарбий хизматда бўлганлик, уч ёшгача бўлган болаларни парвариш қилиш билан боғлиқ меҳнат таътили ҳамда соғлиқни қайта тиклаш вақтлари ушбу муддатга кирмайди) бўлган ҳолларда талабалар ўқишини қайта тиклаш олий таълим муассасаси бўйсунувидаги вазирлик ва идоралар рухсати билан амалга оширилади.

Низомнинг расмий матнини ўқиш:

Низомнинг расмий матнини ўқиш:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (845)
  • Йўқ (50)
  • Бироз (61)

67 фикр

  1. ajoyib sizga rahmat

  2. Катта рахмат сизга. Ишларизда ривож.

  3. yangi qarormi bu

  4. Керакли маълумотлар

  5. Assalamu alaykum Xushnudbek! Institutni shartnoma asosida tamomlagan talabalarga Diplom bermaslik mumkunmi? yani ish joyidan spravka opkelishni talab qilsa domlalar, shu xolatlar qonunda ko’rsatilganmi, shu sababli diplom berishni kechiktirish mumkunmi?

    • Бу ҳолат ноқонуний. Диплом бериши шарт.

  6. Assalamu alaykum Xushnudbek!Men institutni ikkinchi kursga otganda akademik tatil olgan edim Malum sabablarga kora oqishim davom etmadi.Oradan 10 yil otdi.Bir yil toliq oqiganman Shartnoma asosida. Endi oqishni tiklash mumkinmi??? Javobingiz uchun oldindan rahmat.

    • Мумкин. Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилинг.

  7. Assalomu alaykum Xushnudbek talabalarni oqishni kochirilgan yoki kochira olmaganligi xaqida qachon va qay yerdan bilsak boladi??Men bu yil iyul oyida ariza yozgan edim oquv yurtimni kochirip berishlari xaqida lekin xali xanuz javop kemadi oquv yili xam boshlanip keti men xali xanuz javobini kutp uyda otripman iltimos shu xaqida bilip bersangiz?? oldindan RAXMAT.

    • Буни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан биласиз.

  8. Assalomu alaykum Men Djanturaeva Malika xozirgi kunda Janubiy Qozoqiston Respublikasining Muxtar Avezov nomli davlat universitetining kimyo texnalogiya fakultetining Ekologiya yonalishining 2kurs talabasiman men oquv yurtimni O’zbekiston Milliy universitetining biologiya fakultetiga perevod qila olamanmi? chunki bialogiya fakultetida ekologiya yonalisgi bor ekan.

  9. Assalomu alaykum oquv yurtini kochirish tog’risida javop qachon chiqadi? Oquv yili boshlansada javop chiqmadi xali xanuz lekin qonun doirasida javoplar oquv yili boshlanganiga qadar chiqadi dep aytilgan.Iltimos aniq javop chiqadigan kunni bilip bersangiz javobingiz uchun oldindan raxmat.

    • Буни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан сўраш керак.

  10. assalomu aleykum Xushnudbek aka.
    men muddatli harbiy xizmatni o’tab, yili BuxDu huzuridagi ” chaqiriqgacha harbiy talim ” yo’nalishiga davlat grandi asosida oqiwga kirdim… hozir BuxDu ning bowqa fakultetiga perevod qilsam, kontraktga aylanadimi? wuni tuwuntirib bersangiz

    • Ўша қолган йўналишларда бюджетда квота бўлса, бюджетга ўтасиз, квота бўлмаса, контрактга.

  11. salom Xushnudbek. Men men TerDU Iqtisodiyot fakulteti kadrlar menejmeti 3-kurs talabasiman.men shu fakultetimazdagi Moliya ta’lim yo’nalishiga perevod qimoqchiydim.lekn hali ham buyrugi kemadi.men qaysi muddatgacha kutishim mumkin

    • Бунисини аниқ билмадим. Университет раҳбариятидан аниқлаштиринг.

  12. Salom man BuxDu da magistrda birinchi kurs kontrakka o’qirdim onam kasal bo’library qolganligi uchun bir semestr yopib keyin davom ettirolmadim. Eshitsam keyin achislenya qilishibdi. shu uchun tashladim mart oyida yang 2015 yil martda qachon tiklasam bo’ladi iltimos batafsil malumot bering aytgancha Bir yillik kontrak pulini to’liq to’lagan edim. Javob uchun oldindan rahmat

    • 2016 йил июль ойида ректор номига ариза топширинг. Контракт пулини қайтадан тўлайсиз.

  13. Assalomaleykum! Savolim shundan iboratki, agar institut raxbaryatidan besöroq, uzoği bir hafta muddatga chet viloyat yoki davlatga chiqsa institutdan ” haydash”ga shuni sabab qilisha oladimi?

    • Бу вазиятларга боғлиқ. Масалан, ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун ёки бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли деб талабалар сафидан чиқариш мумкин.

  14. Assalomu alaykum menga talabalarni o’qiwni ko’chirish to’grisida oliy talim vazirligi hal qiladi degan edingiz men oliy ta’lim vazirligi ariza yozdim va ular menga bu ishni ular hal qilmasliklari tog’risida javop xatini yuboriwdi men yoz oyida talabalarni o’quv yurtini ko’chirish kommisiyasiga xam ariza yozgan edim ular xech bir sababsiz perevod bolmaysiz dedi lekin men qonun boyicha yani O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2010yil 18 iyundagi 118sonli qarori boyicha perevod bolishim kerak edi xatto fanlar aro farqlar 3 ta chiqgan lekin men perevod bolmadim endi kimga murojaat qilsam boladi shu masala boyicha iltimos maslahat bering.Javobingiz uchun oldindan RAXMAT.

    • Вазирлар Маҳкамасига шикоят аризаси ёзинг

  15. Xushnud aka O’qishga grantga kirib lekin past baho olib qo’ysa keyingi yildan kontraktga tushadi degan qonun chiqibdi deyishayapti, shu gap rostmi?

  16. Salom Xushnud aka, kasb-hunar kollejidan akademik litseyga oqishni ko’chirish mumkinmi va qanday qilib, qanday hollarda mumkin emas, kimga murojat qilish kerak?

  17. salom! man tiu da dinshunoslik yo’nalishida 2kursda grant asosida o’qiyman yozda shu yo’nalishni rus guruhiga perevod qilsam grant kuyadimi?

    • Рус гуруҳидаги грантлар квотасига боғлиқ. Агар квота тўла бўлса, унда шартнома асосида ўтасиз, агар бўш жой бўлса, грант асосида ўтасиз.

      • Xushnudbek aka men xozir rossiyadaman 1-kursdaman o`qiwga qiynalyapman o`zbekistonga o`qishimni ko`chirmoqchiman maslaxat bersangiz… men elektroenergetika institutidaman imtihon baholarim 3

  18. Salom men MilliyUn ijtimoiy soha pensiya taminoti yo‘nalishida o‘qiyman o‘qishimni shu oliygohni iqtisod yo‘nalishiga ko‘chirsam bo‘ladimi? Javob uchun raxmat

    • Назарий жиҳатдан кўчирса бўлади, аммо амалда қандай бўлади, бунисини аниқ айта олмайман.

      • Raxmat

  19. Бизнинг коллежимиз 2017 йил 1 февралдан мукаммал таъмирга тушган. 1феврал 2017 йилдан туман хокимининг хатига асосан вактинчалик бошка коллежга кучиб утяпмиз.
    Хамма жихозларимиз коллежимизда коляпти. Шу борада фаррошлар, коравуллар, лаборантлар, тарбиячилар ётокхона навбатчилари ва тарбиячига иш хакки хисобланадими ёки хисобланмайдими. Илтимос Хушнудбек ака шулар тугрисида маълумот беринг

  20. Xushnud aka man TIMI Buxoro filiali Gidromelioratsiya fakulteti Suv xujaligi va melioratsiya yunalishida 1-kursda uqiyman. Yozgi semestrda shu filialning Suv xujaligini avtomatlashtirish va mexanizatsiyalash fakulteti Elektr energetika yunalishiga perevod qilsam buladimi? TIMI ni rektori buni hal qiladimi yoki filial direktorimi? Shuni aniqlashtirib bering iltimos?

  21. Kimga murojaat qilishim kerak?

    • Тепада ҳаммаси ёзилганку. Агар йўналиши бир хил бўлса, ректорга, бошқа-бошқа бўлса, Олий таълим вазирлигига мурожаат қилиш керак.

  22. Salom. Man 2-kursda o’qiyman o’qishimni boshqa universitetga ko’chirmoqchiman. Kelasi yil o’qishni qayta 2-kursdan boshlaymanmi?

    • Йўқ, 3-курсдан. Агар ўқув режангизда катта фарқ бўлмаса.

  23. Assalomu alaykum Xushnudbek, savolim shundaki 3 kursda boshqa fakultetga ko’chirganda, o’sha yangi fakultetda 3 kursdan boshlanadimi yoki 2 kursdanmi? Albatta ikki fakultet bir-biriga mos va turdosh.

    • Кўчириш одатда ёзги таътил вақтида бўлади. Таътилдан кейин олдинги факультитетда нечанчи курсда ўқиш керак бўлса, ўша курсда ўқилади.

  24. Assalomu alaykum Xushnudbek aka, savolim shundan iboratki oʻz OTMimdagi yoʻnalishimdan (ma’lum sabablarga koʻra) boshqa OTMning xuddi shu yoʻnalishiga oʻqishni koʻchirmoqchiman. Buning uchun Oliy ta’lim vazirligiga murojaat qilishim kerakmi yoki oʻqishni koʻchirayotgan OTMdan bitadimi? Javob uchun oldindan rahmat.

  25. Assalomu aleykum Xushnudbek aka savolm quydagica agar abituriyent 100 bal oldi lekin kontrakt esa 110 bal bolsa u holda bowqa institutni bali aytaylik tolov kontrakt bali 95 bal yani otish bali shunaqa bogan bosa u yerga kochirib otib oqiwi mumkinmi sohasi fakultet hammasi bir xil bogan bosa.Javob uchun oldindan rahmat

    • Йўқ, мумкин эмас. Фақат ҳарбий тавсиянома олганларга 2 та ОТМ белгилаши мумкин

      • Raxmat

  26. бу сайт жуда ёкди

  27. Men Toshkent Davlat Pedagogika Unversitetiga o’qishga kirganman. Otgan yili Oliy ta’lim vazirligi qarori bilan o’z viloyatimda o’qidim. Endi o’zim shartnoma qilgan unversitetimga perevod qilsam bo’ladimi?

    • Буни Олий таълим ҳал қилади. Уларга ариза билан мурожаат қилиш зарур.

  28. Assalomu alekum Xushnudbek aka! Saytga gap yo’q! Perevod to’g’risidagi maqolangizni o’qidim, aynan shu orqali nizom to’ĝrisida ham to’liq bilib oldim. Savolim shundan iboratki Nizomiy studentlarini aynan nizomning 18-bandini buzgan holda tarqatishdiku. Bunga nima deysiz?

  29. Assalomu Alekum Xushnud aka men NavDPIning chet tillar fakulteti rus tili va adabiyoti yo’nalishida to’lov shartnoma asosida 1-bosqichni muvaffaqiyatli tugatib oldim! Savolim shundan iboratki men Rus tili va adabiyoti yo’nalishidan NavDPIning Tarix (rus) yo’nalishiga ko’chirmoqchiman buni ilojisi bormi? Keyin Fakultetdan Fakultetga ko’chirish Vazirlar Mahkamasi tomonidan xal etiladi yoki ko’rib chiqiladi deyishayapti shu gap to’g’rimi?Hamma fanlarimiz bir xil ya’ni turdosh faqat o’rni almashgan rus tili va adabiyoti yo’nalishida 1rus tili 2 tarix 3 chet tili Tarix (rus) yo’nalishida 1 Tarix 2 Rus tili 3 chet tili Shunga maslahat berishingizni so’rayman Povtorga qolmaganman!

    • Сиз айтаётган вазиятда таълим соҳаси бошқа-бошқа ҳисобланади. Шунинг учун, менимча бу масалани Идоралараро комиссия ҳал қилади. Яъни Вазирлар Маҳкамаси.

      • Xushnud aka siz aytganday bo’lsa men nima qilishim kerak Vazirlar Mahkamasiga murojat bilan chiqishim kerakmi yoki perevod komissiyasining o’zi murojat qiladimi? Perevod qilishim zarur Iltimos maslahat bering!!

  30. NavDPIga Ariza topshirishga borganimda yana bir gap qulog’imga chalindi: Endi institutning ichki ko’chirishlarini fakultetiga qarab mos kelishiga qarab Vazirlar Mahkamasi emas balki Institutni o’zi xal qiladi degan qaror chiqqan emish shu to’g’rimi? Meni Perevod qilishimga nima halaqit berishi mumkin? Arizamga Tarix faniga qiziqqanligim uchun deb yozdiim Bu sabab bo’la oladimi?

  31. Агар укишни контракт тулашга курби етмаганлиги учун 2 курснинг ярмида тухтатиб куйган ва укимай кетган булса, тиклаш мумкинми? Бунга 20 йил ёки ундан куп вакт утган булсачи?

  32. En TerDuda 2-kurs O’zbek tili yo’nalishda o’qishni tugatdim. MEN Xorijiy tillar(ingliz tili) yo’nalishiga o’qishimni ko’chirmoqchiman. Yana 2- kursdan boshlab o’qishni davom ettirish haqida buyruq bormi shu haqida to’liqroq ma’lumot bersangiz. Oldindan rahmat.

  33. салом Хушнудбек ака мен 2003 йил укишдан четлатилганман тулов контракт пулини тулашни имкони булмагани учун, бу йил тиклаш тугрисида ариза ёздим тиклаб буладими

  34. Assalomu alaykum men TATU Urganch filiali 2-kurs talabasiman talabasiman, men o’qishimni 3 kursdan Toshkentdagi Inha Universitetiga ko’chirishim mumkunmi.buning uchun qayerga murojaat qilishim kerak va qanday tartibda amalga oshirilaadi…..

    • Aniq bilmadim. Buni INHAdan aniqlashtiring.

  35. Assalomu alaykum Xushnudbek aka va sayt foydalanuvchilari! Mana shu yili OTMga kirish imtihonidan 152.8 ball olib yiqildimammo o’zim yashab turgan viloyatda 143 ball oxirgi o’rindagi abituriyent baliga to’g’ri kelibdi. Manda o’zim yashab turgan viloyatdagi OTMga o’qishimni ko’chirish imkoniyatim bor deb eshitdim shu masalada qayerga murojat qilishim kerak. Javob uchun oldindan raxmat!

    • Bunday imkoniyat yo’q, noto’g’ri aytishibdi.

  36. Salom Xushnudbek aka men O’ZMUda “Milliy g’oya manaviyat asoslari va huquq talimi” yunalishida uqiyman shu yunalishdan “Yuredik Universitetga” o’qishni kuchirsam buladimi? Oldindan raxmat

    • Назарий жиҳатдан бўлади. Аммо амалда йўқ. Унақада ҳамма ўқишини Юридик университетга кўчиришни хоҳлаб қоларди.

  37. Assalomu alaykum Xushnudbek aka. Men 2016 yil Qarshi muhandislik iqtisodiyot institutining 3 kursini tuliq tamomlaganman. 2016-2017 uquv yil chet elda davlant granti asosida talim oldim. Hozir uqishni tiklash haqida ariza topshirganman. Uquv rejadagi mutaxasislik fanlar 4 tadan oshganligi sababli menga 3 kursni yana qaytadan uqishim aytildi. Men 4 tadan oshgan fanlarni ham uzlashtira olaman. Shunga qanday fikr bildirasiz? Axir bir yil bekor yurishimga tugri keladiku chunki uchinchi kurs fanlarini 21 tadan 17 tasini uqiganman. Bizni chet eldan nima kamimiz bor nega bizda fanlarni talabaning kuchiga bilimiga qarab uzlashtirishga ruxsat berilmaydi. 91 562 92 04′ agar men bilan boglanib ushbu masalani yechishga yordam berilsa xursand bulardim.

    • Бу масалани ечишга ваколатим йўқ. Маслаҳатим, ушбу масала бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига мурожаат қилинг

      • Murojaat qilganman hozirda kurib chiqilayotgan bulsa k.k. sizdan va boshqa yoshlardan shu kabi masalalarga qanday fikr bildirishiga qiziqqan edim

    • Chet elda talaba imkoniyatiga qarab 4 yillik fanlarni 2 yilda uqib diplom olish imkoniyati bor. Bizda esa 4 tadan oshgan farq tufayli bir yil qayta uqish talab etilsa. Qaysi mamlakat talim tizimida bunaqa holat uchraydi? Qachon bizda ham masoviy talim joriy etilib talabalarga kuproq ham uqib ham ishlab yanada tajriba orttirish imkoni beriladi? Javob fikrlariz uchun oldindan raxmat

  38. Assalom aleykum Xuwnud aka.perevod natijalari qachon chiqadi.va uni qanday bilsam bóladi

  1. Pingback: hordiq.uz

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига