Yangi hujjatlar

Xushnudbek.uz сайтида фотогалерея бўлими ишга тушди

photo

Сурат олишга анчадан буён қизиқаман. Аниқроғи, фотоаппарати бор телефон насиб қилганидан буён.

Расмга олиш қизиқ. Гарчи бугунги кунда жамиятда ўзини ўзи расмга олиш санъати – “селфи”чилик авж олаётган бўлса-да, аммо ҳозирча бу “касалликка” чалинмадим. Мен жараёнларни расмга олишга қизиқаман, атроф-муҳитни, одамларни, бўлаётган қизиқ воқеаларни муҳрлашни ёқтираман.

Компьютеримни титиб ўтириб, олган суратларим сони анча-мунчани ташкил қилиб қолганининг гувоҳи бўлдим. Шунда миямга бир фикр келди. Ўзимга ёққан расмларни сайтимга жойласам қандай бўларкин деб ўйлаб қолдим. Ва мана, натижада мана шу саҳифа пайдо бўлди.

Эътибор беришингиз керак:

Расмлар сифати аъло даражада эмас. Мен расмларни (1-2 та истисноларсиз) ҳеч қандай ишлов бермасдан, Сизларга тақдим этишни афзал билдим. Қандай олинган бўлса, шундайлигича. Фотошоп дастурининг маҳоратини ишга солмадим. Бу ҳам бир ўзига хос стил-да энди )))

Деярли барча расмлар телефон орқали суратга олинган, шу сабабли ҳам сифати интернет орқали топиладиган юқори сифатли фотосуратлардан фарқ қилади, албатта.

Ҳар бир расмга алоҳида изоҳ беришга ҳаракат қилдим.

Ҳозирча, айтилиши керак бўлган гаплар шу. Яна бирон гапим бўлса, хабар қиларман.

Ҳар ҳафта янги фотожамланмалар қўшиб боришга ҳаракат қиламан.

Марҳамат, менинг фото оламимга хуш келибсиз!

No comment (16)

Болажонлар (20)

Бахт нима? (2)

“Бунёдкор” стадиони музейида (5)

Чироқчида тўй (4)

“Холат”лар “Ҳолат”га (5)

“Жар” стадиони (2)

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (37)
  • Йўқ (5)
  • Бироз (2)

2 фикр

  1. Manga bu sayt maqul keldi. Saytni ishga tushirganinggiz uchun katta rahmat.Kelgusi ijodinggizga rivoj tilayman.

  2. Мен ушбу сайтни мунтазам кузатиб боришга ҳаракат қиламан. Балки бу Хушнуд Худойбердиевнинг фикрлаши, дил сўзлари қайсидир маънода қалбимга яқин бўлгани учундир. Фотогалерея бўлими ишга тушганини эшитиб роса қувонган эдим. Афсус, бу шодлик узоққа чўзилмади. Хушнудбек, мухлисларингизга маъқул келган фотогалереяни яна янги суратлар билан бойитиб борсангиз…

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига