Янги ҳужжатлар

Президент сайлови муносабати билан 1-5 декабрь кунлари талабаларга таътил эълон қилинди

2016 йил 31 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасалари талаба-ёшларининг Конституцион ҳуқуқларидан келиб чиқиб доимий яшаш жойларида овоз беришларига шароит яратиш тўғрисида”ги №452-сонли буйруғи имзоланди. Бу ҳақида Uz24 хабар бермоқда.

Буйруққа кўра, олий таълим муассасалари меҳнат жамоаси ва талаба-ёшларининг Конституцион ҳуқуқларидан келиб чиқиб, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларида доимий яшаш жойларидан иштирок этишларига шароит яратиш мақсадида жорий йилнинг 1-5 декабрида қисқа муддатли таътил эълон қилинди.

Талаба-ёшларни таътил вақтида доимий яшаш жойларига бориб- келишини ташкил этишга яқиндан ёрдам бериш, жумладан, йўл чипталари билан уюштирилган ҳолда таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларида Ишчи гуруҳлар тузиш ҳамда таътил муносабати билан талаба-ёшларга қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” давлат компаниялари билан ҳамкорликда таълим муассасаларида йўл чипталарини имтиёзли нархларда сотиш ташкил этилади.

Шунингдек, ОТМда таҳсил олаётган чин етим талабаларнинг сайловда иштирок этишларига шароит яратиш юзасидан тегишли сайлов участкаларини аниқлаш, уларнинг рўйхатини сайлов участкасига тақдим этилади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (37)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (2)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига