Янги ҳужжатлар

Қабул-2017: қарор бор ва энди ҳамма хабардор

Ёдингизда бўлса, 1 ҳафта олдин сайтим орқали “Қабул-2017: қарор бор, аммо институт маъмурияти бундан хабардорми?” сарлавҳали мақола чоп этилганди.

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июнь кунидаги қарорига биноан, бундан буён МДҲ мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар юртимиздаги барча ОТМлар бакалавриатига суҳбат натижасида қабул қилиниши белгиланганлиги, бироқ айрим олийгоҳлар бу ўзгаришдан хабардор эмаслигини маълум қилишиб, хорижий фуқароларга рад жавоби беришганлиги ҳақида ёзгандим.

Мақолам сўнгида Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигига мурожаат қилиб, муаммоли вазиятга тез фурсатда ойдинлик киритишларига умид қилган эдим.

Хабар қилишларича, кеча – 5 июль куни – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида айнан шу масала бўйича йиғилиш ўтказилиб, унда барча олий таълим муассасалари ректорларига МДҲга аъзо мамлакат фуқароларини суҳбат асосида қабул қилишни ташкил қилиш топшириғи берилган.

Шунингдек, ўша куннинг ўзида мазкур йиғилиш якуни бўйича барча ОТМ ректорлари ва филиал директорларига вазир ўринбосари У.Бегимкулов номидан №87-03-1274-сонли “шошилинч” мақомидаги хат чиқарилган.

Мазкур ўзгаришларга мақолам сабабчи бўлдими ёки йўқми, аниқ билмайман. Буни аниқлаш мен учун муҳим ҳам эмас. Асосийси қонун ҳужжатининг ижроси таъминланди. Асосийси таълим соҳасига оид яхши ўзгариш фақат қоғозларда қолиб кетмади. Асосийси кам сонли бўлсада хорижий абитуриентларнинг муаммоси ечилди. Шундан хурсандман.

МДҲдан келган хорижий фуқароларни ОТМларга суҳбат асосида қабул қилиш тартиби ҳақида қуйидаги мақолада батафсил маълумот берилган.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (35)
  • Йўқ (335)
  • Бироз (1)

7 фикр

  1. OTM larga xujjat topshirb bolgach, boshqa OTM ga xujjat topshirish uchun xujjatni qaytarib olsa bo’ladimi?

  2. Assalomu aleykum. Savolim shundan iboratki O’zbekiston Davlat jismoni tarbiya institutining psixologiya yo’nalishining ijodiyt imtihon normativlari o’zgartirildi lekin buni 15 iyulgacha xabar qilishmagan. nima sababdan normativlar o’zgargan tasdiqlangan nizom boyichami?

    • Бунисини билмадим. Институтнинг ўзидан аниқлаштиринг.

  3. Men islom universitetiga topshirganman misol uchun 68balldan yuqori topladim ammo oqiwga kirolmadim oshirilgan kantrakda oqiw uchun qachon ariza bersam boladi iltimos aytib yuboring shuni

  4. Islom universiteti bu yil aniq oshirilgan kantrakda talabalarni qabul qiladimi

    • Билмадим. Буни Ислом университетидан сўраб кўринг.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига