Янги ҳужжатлар

Бугун олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари иш бошлади

2015 йил 20 июнь куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида 2015/2016 ўқув йили учун қабул комиссиялари иш бошлади.

Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам), Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 20 июндан 15 июлгача қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

ZiyoNet таълим порталининг абитуриентлар саҳифасидаги маълумотга кўра, жорий йилда республикамиздаги 76 та ОТМларга талабалар қабул қилинади.

Гарчи бугун қабул комиссиялари ўз фаолиятини бошлаган бўлса-да, бироқ ҳозирча қабул квоталари ҳақида маълумотлар йўқ. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайтида 2015/2016 ўқув йили учун қабул квоталари шакллантирилаётганлиги қайд этилган. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ўтган йили ОТМлар бўйича қабул квоталари 26 июнь куни тасдиқланган эди.

Шу ўринда алоҳида таъкидлашни истардимки, Xushnudbek.uz сайти юртимиздаги биринчи рақамли (ташрифлар сони бўйича) интернет нашри бўлган – Daryo.uz сайти билан ҳамкорликда жорий йилда ҳам “Абитуриент-2015” лойиҳасини ўтказишни режалаштирилган. Сайтимизни кузатишда давом этинг.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (52)
  • Йўқ (6)
  • Бироз (3)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига