Янги ҳужжатлар

Кейинги йилдан ОТМларга ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади

2016 йил 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2017 йилдан бошлаб, олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилиш 15 июндан 15 июлгача бўлиб ўтиши белгиланди. Давлат консерваториясида эса қабул комиссияси 15 июндан 10 июлгача ҳужжатларни қабул қилади.

Шунингдек, киритилган ўзгартиришларга кўра, Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари 5 июлгача ўтказилади. Бунгача тест синовлари 10 июль санасига ўтказилар эди.

Абитуриентлар учун эслатма:

Мазкур ўзгаришлар 2017 йил 1 январдан кучга киради. Бу дегани, жорий йилда қабул комиссиялари одатдагидек 20 июлгача ҳужжатларни қабул қилади. Ушбу йилда ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.

Қарорни расмий манбадан ўқиш:

Қарорни расмий манбадан ўқиш:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (54)
  • Йўқ (10)
  • Бироз (7)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига