Yangi hujjatlar

Юртимизда Қурбон Ҳайити қайси кунларда нишонланган?

Бугун Қурбон ҳайити! Бугун мусулмон оламида катта байрам! Ҳар йили кўтаринки кайфиятда Қурбон ҳайитини нишонлаймиз-у, лекин мазкур байрамнинг ҳуқуқий асоси ҳақида кўпчилик қизиқмаган бўлса керак.

Қурбон ҳайитини ҳар йили нишонлаш ҳақида расмий ҳуқуқий ҳужжат 1991 йил 20 июнь куни, яъни ҳали мустақиллик эълон қилинмасдан олдин чиқарилган. Ўша куни “Диний байрам «Қурбон ҳайит»ни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида” Президент Фармони имзоланди. Мазкур тарихий Фармон матни қуйидагича эди:

Мусулмонларнинг кўплаб истак ва хоҳишларини қондириш ва Ўрта Осиё мусулмонлари диний бошқармасининг мурожаатини эътиборга олиб ҳамда фуқаролар ҳамжиҳатлиги ва меҳр-оқибатини юксалтириш мақсадида «Қурбон ҳайит» («Ийд ал-адҳа»)ни бу йил 22 июнь куни ва кейинги йилларда эса «Қурбон ҳайит»нинг биринчи куни дам олиш куни деб тайинлансин.

Айнан мана шу Фармоннинг ҳуқуқий асосида биз ҳар йили севиб қарши оладиган муқаддас диний байрамимизни нишонлаймиз ҳамда ушбу кун юртимизда дам олиш куни дея эълон қилинади.

Ҳар йили қоида бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қурбон ҳайитининг биринчи куни қайси санага тўғри келиши ҳақида мурожаат қилади ва ушбу мурожаатга асосан Президент Қарор қабул қилади. 2001-2005 йилларда Вазирлар Маҳкамаси Қарор чиқарар эди. Ҳозирча 1992-2000 йилларда айнан қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида Қурбон ҳайити нишонланган ва дам олиш куни дея эълон қилинганини аниқлай олмадим. Имкон қадар аниқлаб, Сизга етказишга ҳаракат қиламан.

Қизиқ факт:

2006 йилда Қурбон ҳайити йилда 2 маротаба нишонланган экан. 10 январь ҳамда 30 декабрь кунлари!

Қурбон ҳайити нишонланган саналар ҳақидаги жадвал билан танишинг:

 

Йил

Сана

Ҳуқуқий асос

1991

22 июнь

20.06.1991

221-сонли Президент Фармони

2001

6 март

23.02.2001

92-сонли ВМ Қарори

2002

22 февраль

15.02.2002

53-сонли ВМ Қарори

2003

11 февраль

04.02.2003

64-сонли ВМ Қарори

2004

1 февраль

27.01.2004

42-сонли ВМ Қарори

2005

21 январь

12.01.2005

14-сонли ВМ Қарори

2006

10 январь

29.12.2005

247-сонли Президент Қарори

2006

30 декабрь

22.12.2006

ПҚ-537-сон

2007

19 декабрь

13.12.2007

ПҚ-745-сон

2008

8 декабрь

01.12.2008

ПҚ-1011-сон

2009

27 ноябрь

19.11.2009

ПҚ-1230-сон

2010

16 ноябрь

09.11.2010

ПҚ-1431-сон

2011

6 ноябрь

31.10.2011

ПҚ-1632-сон

2012

26 октябрь

22.10.2012

ПҚ-1834-сон

2013

15 октябрь

08.10.2013

ПҚ-2046-сон

 

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (7)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (1)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига