Янги ҳужжатлар

Россияда энг кам ойлик иш ҳақи миқдори таҳминан 7% га оширилди

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 2013 йил 2 декабрь куни “Энг кам иш ҳақи миқдори тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонунга имзо чекди. Бунга кўра, 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб Россияда энг кам иш ҳақи миқдори 6,7% га оширилди. Бу ҳақида Гарант.ру ҳуқуқий портали хабар бермоқда.

Қонунга киритилган ўзгаришга биноан энг кам иш ҳақи миқдорига 349 рубль қўшилди ҳамда 2014 йилнинг 1 январидан 5554 рубль (таҳминан 377 минг сўм атрофида) қилиб белгиланди. Бунгача эса, энг кам иш ҳақи миқдори 5205 рублга тенг эди.

Эслатиб ўтаман, Россия билан бир кунда, яъни 2 декабрь куни Ўзбекистонда ҳам энг кам иш ҳақи миқдори оширилган эди. Ёдингизда бўлса, бизда энг кам иш ҳақи миқдори жорий йилнинг 15 декабридан бошлаб 5%га оширилган эди.
Эътиборли томони, агар икки давлат қонунчилигига назар ташласак, энг кам иш ҳақи миқдорини белгилашда бироз фарқли жиҳатлар борлигини кўрамиз. Хусусан, Россияда ЭКИҲМ махсус Қонун билан белгиланади ва унга ўзгариш киритиш зарур бўлса, яна бир Қонун қабул қилишга тўғри келади. Ўзбекистонда эса бу нарса Президент Фармони билан тартибга солинади. Биронта Қонунда энг кам иш ҳақининг аниқ миқдори ёзилмаган.

Маълумот ўрнида айтишим мумкинки, бугунги кунда Ўзбекистондаги энг кам иш ҳақи миқдори 91 530 сўмни ташкил этади. 2013 йилнинг 15 декабридан эса 96 105 сўм бўлади.

1992-2013 йиллардаги энг кам иш ҳақи миқдорларининг ўзгариши ҳақидаги тўлиқ маълумот билан ушбу манзил орқали танишишингиз мумкин.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (3)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига