Янги ҳужжатлар

Россияда шартнома матнларини майда шрифтларда ёзишни тақиқлашмоқчи

“Адолатли Россия” сиёсий партияси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгариш киритишни таклиф қилишмоқда. Уларнинг таклифига кўра, шартномаларда майда ва ўқиш қийин бўлган шрифтлар ёзилишини тақиқлаш керак. Бу ҳақида Риа Новости ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Партия вакилларининг таъкидлашича, биринчи навбатда ушбу Қонун нормаси банклар томонидан таклиф қилинадиган шартномаларга қўлланилиши лозим. Сабаби айнан банк шартномаларида майда, ўқиш қийин бўлган шрифтлар кўп ишлатилади. Бундай ёзувлар айниқса, шартноманинг энг муҳим қисмларига, тушунтиришлар, изоҳларга таалуқли бўлиб, мижоз учун бундай шрифтларни ўқиш қийинлик туғдиради, кўзини оғритади, натижада мижоз ўша жойини ўқимасдан ўтиб кетиши мумкин. Кейинчалик, бу борада кўплаб муаммолар келиб чиқиши амалиётда кузатилмоқда.

Партия вакиллари майда шрифтлар билан боғлиқ муаммолар юзасидан ўтказиладиган суд муҳокамаларида ҳар доим ҳам суд истеъмолчи фойдаси учун қарор чиқаравермайди. Суд қарорида нари борса шартнома таклиф қилган ташкилотга бундан кейин шартномаларда майда шрифтлардан бошқа фойдаланмаслик уқтирилиши мумкин, лекин ўша можаро бўйича барибир судлар истеъмолчи фойдасига қарама-қарши қарорни қабул қилишади.

Мана шу жиҳатларни инобатга олиб, Партия вакиллари ушбу Қонун лойиҳасини тезроқ амалга киритиш лозимлигини таъкилашмоқда.

Маълумот ўрнида шуни айтишим мумкинки, бизнинг қонунчиликда ҳам майда шрифтлар билан боғлиқ тақиқлар мавжуд. Айниқса, реклама соҳасида. Лекин минг афсуски, бизда ушбу Қонун нормаси деярли ишламаяпти. Бу борада “Рекламадаги қонунбузарликлар” мақоласини ўқиб чиқишни масалаҳат бераман.

demotivator_dogovor

Мавзуга доир демотиватор

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига