Алиментни ўз вақтида тўлаётганлар четга чиқиш учун алоҳида розилик олиши керакми?

+1 та овоз
191 марта ўқилган
18 Сен, 15 аноним Фуқаролик ҳуқуқи мавзусида савол берди

Ассалому алайкум  Хушнудбек сизга четга чикиш масаласида олдин  савол бергандим. Агар имкони булса ушанга маслахат берсангиз. Саволим куйдагича эди. Ман алимент тулайман . Хозирда алимент буйича карзим йук ва бу ишни  уз вактида амалга ошириб келмокдаман. Малака ошириш учун чет давлатга бир ойга укишга бормокчи эдим. Суд департаментининг  сайти оркали четга чикиши чекланганлар руйхатида йук эканлигимни билиб олдим . Шундай булсада яна ОВЕР га хужжат топширишдан олдин яна бирор жойга учрашиш керакми шунга  туликрок маслахат берсангиз. Сиздан илтимос жавоб учун олдиндан катта рахмат.

Саволни дўстларингиз билан улашинг:

1 та жавоб

18 Сен, 15 xushnudbek жавоб берди
 
Энг мақбул жавоб

Ушбу ҳолатда суд қарорлари (ҳал қилув қарори, ажрим, суд буйруғи)нинг ижросини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқий муносабат вужудга келган. Мазкур соҳадаги муносабатлар 2001 йил 29 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.

Мазкур Қонуннинг 42-1-моддасининг 1-қисмида “Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, суд ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли” эканлиги белгилаб қўйилган. 

Демак, ушбу Қонун нормаларидан шу англашиладики, Суд ижро департаменти сизнинг хорижий давлатга чиқишингизни вақтинча чеклашга ҳақли эмас. Чунки, сиз алимент мажбуриятларингизни ўз вақтида бажариб келгансиз ҳамда сўзингиздан ҳеч қандай қарзларингиз мавжуд эмас.

Шунингдек, электр энергия, газ, коммунал хизматлар тўловлари, иссиқлик энергияси, солиқ ва бошқа мажбуриятлар юзасидан ҳам ўз вақтида тўланмаган қарзларингиз мавжуд бўлмаслиги керак. Агар хорижий давлатга чиқишга вақтинчалик тақиқ қўйилган тақдирда, ушбу тўғрисида қарор чиқарган суд ижрочиси қарорнинг кўчирма нусхаларини:

  1. Сизнинг доимий турар жойингизга;
  2. Ички ишлар органларининг кириш, чиқиш ва фуқаролик бўлимига (бошқармасига);
  3. Давлат чегарасини қўриқлаш органларига юборади.

Шундай экан, сизнинг хорижий давлатга хизмат сафарига боришингизга ҳеч қандай тўсиқлар мавжуд эмас. Сизнинг қарздорлигинигиз ҳақида суд ижро департанметида маълумот мавжуд бўлмаса, бошқа давлат органларига мурожаат қилишингиз талаб этилмайди. Тегишли Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб “хорижий мамлакатларга чиқиш учун рухсатнома”ни ҳамда тегишинча виза ҳужжатларини расмийлаштириб хорижий давлатга хизмат сафарига кетишингиз мумкин.

ТДЮУ 3-курс “Жиноят-ҳуқуқий фаолияти”

йўналиши талабаси Оқилжон Очилов

Саволларга берилаётган жавоблар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган бўлса-да, лекин расмий мақомга эга эмас. Берилган жавоблар тавсиявий характерга эга.

259 та савол

267 та жавоб

25 та изоҳ

61 фойдаланувчи

...