11 band bilan toshkent shaxriga propiska qilmoqchiman agar 5 yildan so'ng ishdan ketsam, lekin nomimda uy joy bor bo'lsa propiskam bekor qilinadimi?

0 та овоз
290 марта ўқилган
03 Июнь, 15 аноним Паспорт тизими мавзусида савол берди
Men Toshkent shaxriga 11-band bo'yicha propiska qilmoqchiman, gap so'zlar bor 3 yilgacha nomimga uy joy ololmas ekanman, agar 3 yili o'tib so'ng nomimga uy joy olsam, keyinchalik ish joyim o'zgarsa propiska nima bo'ladi, shu orada farzandlar tug'ilsachi? Oldindan rahmat Xushnudbek!
Саволни дўстларингиз билан улашинг:

1 та жавоб

03 Июнь, 15 xushnudbek жавоб берди
 
Энг мақбул жавоб

Сизнинг вазиятингизда, пропискангиз сақланиб қолади.

Ички ишлар вазирининг 01.05.2012 й. 71-сон буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисида"ги йўриқноманинг 24-бандига кўра, рўйхатнинг 11-бандига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар доимий прописка қилинган кундан бошлаб уч йил ўтгандан кейин турар жой сотиб олган тақдирда, улар ва улар билан бирга Рўйхатнинг 5, 9, 10 ва 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар ушбу турар жойга Рўйхатнинг 1-банди бўйича доимий прописка қилинади.

Бундан келиб чиқадики, Сиз номингизга турар жой сотиб олиб ва ўша турар жойга 1-банд бўйича прописка қилинганингиздан кейин, ишингизни ўзгартирсангиз ҳам пропискангиз бекор қилинмайди.

Саволларга берилаётган жавоблар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган бўлса-да, лекин расмий мақомга эга эмас. Берилган жавоблар тавсиявий характерга эга.

259 та савол

267 та жавоб

25 та изоҳ

54 фойдаланувчи

...