дамас авто машинасига ойналарни тусини корайтиришга рухсат этиладими

0 та овоз
196 марта ўқилган
23 Июль, 15 аноним Йўл ҳаракати қоидалари мавзусида савол берди
Об хавонинг иссиклиги сабабли Автомобилларга ойналарни тусиникорайтирищга рухсат этиладими хужжат билан
Саволни дўстларингиз билан улашинг:

1 та жавоб

23 Июль, 15 xushnudbek жавоб берди
 
Энг мақбул жавоб

30% дан ортиқ қорайтириш мумкин эмас. Бундай вазиятда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддасига биноан жаримага тортилади.

126-модда. Кўзгусимон ва туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ностандарт ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш

Давлат стандарти нормаларига мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ёки туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, —

энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Саволларга берилаётган жавоблар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган бўлса-да, лекин расмий мақомга эга эмас. Берилган жавоблар тавсиявий характерга эга.

259 та савол

267 та жавоб

25 та изоҳ

57 фойдаланувчи

...