Singlimning turmush urtog'i rosa dupposlagan, kimga murojaat qilsak bo'ladi?

0 та овоз
153 марта ўқилган
23 Июль, 15 Mengqobilov Umidjon Жиноят ҳуқуқи мавзусида савол берди

Singlimning turmush urtog'i rosa dupposlagan. U 3 ta bolasini olib uyimizga keldi, bir hafta davomida hech kim surishtirgani yo'q. Kecha eri mast holatda kelib bolalarimni beringlar deb janjal kutardi va minib kelgan birovni mashinasi bilan darvozamizni ustiga haydab darvozani ham mashinani ham pachoqlab kurakda turmas gaplar bilan haqoratlab qochib ketdi. Uchastka nozirini va Denov tuman IIB ga voqea yuzasidan murojat qildik, lekin hech kim bizni tinglamayapdi kimga yoki boshqa qayerga murojat qilsak buladi? Denov tuman IIB ga murojat qilganimizga 2-kun bulayapdi .

Саволни дўстларингиз билан улашинг:

1 та жавоб

23 Июль, 15 xushnudbek жавоб берди
 
Энг мақбул жавоб

Бундай вазиятда Сиз туман ИИБ ходимларининг ҳаракатчизлиги устидан юқори турувчи органларга шикоят билан мурожаат қилишингиз мумкин. Масалан, Сурхондарё вилояти ИИБга ёхуд прокуратура органларига.

Фақат Сизга маслаҳатим, уларга шикоят аризасини ёзма тарзда топширинг. Аризани албатта икки нусхада тайёрлаб, бир нусхасига Сиздан аризани қабул қилиб олган масъул ходим қайси санада олганлиги ва ўзининг исм-фамилияси, лавозимини ёзиб, имзо қўйиб берсин. Ўшанда Сизнинг аризангизнинг кўриб чиқилиш имконияти бир неча баробарга ошади. Кўриб чиқилмаган тақдирда эса, Сизнинг қўлингизда уларни тегишли жавобгарликка тортиш учун далил бўлади.

Саволларга берилаётган жавоблар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган бўлса-да, лекин расмий мақомга эга эмас. Берилган жавоблар тавсиявий характерга эга.

259 та савол

267 та жавоб

25 та изоҳ

55 фойдаланувчи

...