Yangi hujjatlar

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари тўғрисида маълумот берилди.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов берган маълумотга кўра, сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 461 минг 805 нафар сайловчининг 17 миллион 951 минг 667 нафари овоз беришда иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 87,73 фоизини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Шавкат Мирзиёевга 15 миллион 906 минг 724 фуқаро ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоизи овоз берган.

mirziyoyev-oilasi-bilan

Photo: “Jahon”

2-ўринда Хатамжон Абдурахмонович Кетмонов 669 минг 187 фуқаро ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 3,73 фоизи билан;

3-ўринда Наримон Мажидович Умаров 619 минг 972 фуқаро ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 3,46 фоизи билан;

4-ўринда Сарвар Садуллаевич Отамуратов 421 минг 55 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 2,35 фоизи билан ўрин эгаллаган.

Шундай қилиб, 2016 йил 4 декабрь куни ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари тўғрисидаги ахборот сайловдан кейин ўн кундан кечиктирилмай, яъни 2016 йил 14 декабргача Марказий сайлов комиссияси томонидан матбуотда эълон қилинади.

Бугуннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари лавозимига унинг номзодини илгари сурган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси қароргоҳида нутқ сўзлади.

Учрашув чоғида янги сайланган Ўзбекистон Президенти қўллаб-қувватлагани учун ўз тарафдорларига ҳамда сайловдаги муносиб иштироки учун бошқа номзодларга миннатдорлик изҳор этди.

Қуйида “Жаҳон” ахборот агентлиги фотомухбири Анвар Илёсовнинг ушбу тадбирдан олган суратлари эътиборингизга ҳавола этилади.

Photo: "Jahon"

Photo: “Jahon”

Photo: "Jahon"

Photo: “Jahon”

Photo: "Jahon"

Photo: “Jahon”

Photo: "Jahon"

Photo: “Jahon”

Photo: "Jahon"

Photo: “Jahon”

Photo: "Jahon"

Photo: “Jahon”

Photo: "Jahon"

Photo: “Jahon”

Photo: "Jahon"

Photo: “Jahon”

Photo: "Jahon"

Photo: “Jahon”

Photo: "Jahon"

Photo: “Jahon”

Photo: "Jahon"

Photo: “Jahon”

Photo: "Jahon"

Photo: “Jahon”

Photo: "Jahon"

Photo: “Jahon”

Photo: "Jahon"

Photo: “Jahon”

Photo: "Jahon"

Photo: “Jahon”

Photo: "Jahon"

Photo: “Jahon”

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (31)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (1)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига