Янги ҳужжатлар

Ўқитувчиларга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари оширилди

2015 йил 12 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Унга кўра, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди. Мазкур миқдорлар 2015 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилиши белгилаб қўйилди.

Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш
МИҚДОРЛАРИ
(сўмда)

 Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида, шунингдек мазкур давлат муассасаларида ташкил этиладиган ўқув курсларида ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари:

профессор, фан доктори ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган шахслар доцент, фан номзоди ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар илмий даражага эга бўлмаган шахслар*
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари 27 367,6 16 050,8 11 010,9
Олий таълим муассасалари талабалари 31 277,2 19 754,7 14 314,0
Катта илмий ходим-изланувчилар, раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича таълим муассасалари (курслари)тингловчилари** 37 794,0 25 928,0 20 920,6
Курслар тингловчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти талаб этиладиган лавозимларни эгаллаб турган ишчилар, ходимлар*** 21 343,6 12 424,3 8 380,4

Умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари

Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари ўқитувчиси, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири Умумтаълим мактабларининг юқори синфлари ўқитувчиси
олий малака тоифали 10 749,6 8 906,4
биринчи малака тоифали 10 132,4 8 077,0
иккинчи малака тоифали 9 488,3 7 564,5
олий маълумотли 8 860,1 7 065,9
ўрта махсус маълумотли 8 282,1 6 610,9

* илмий даражага эга бўлмаган, мутахассислик фанлари бўйича машғулот ўтказиш учун жалб қилинадиган шахслар.

** олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳаҳи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган шахсларга соатбай иш ҳақи микҳдори белгиланган миқдорларидан 25 фоизга кўпайтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сонли «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган айрим юқори малакали илмий-педагогик кадрларга ва тажрибали амалиётчи мутахассисларга ўқув машғулотлари ўтказганлиги учун соатбай иш ҳақи миқдорини белгиланган миқдорларидан 50 фоиз юқори этиб белгилашга ҳақли.

*** ушбу бандда белгиланган ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тавсиявий хусусиятга эга.

Изоҳ:

Соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси академиклари меҳнатига соатбай ҳак тўлаш миқдорлари 15 фоизга оширилади.

Конкурс ва танловлар жюрилари аъзолари, шунингдек конкурс ишлари тақризчилари меҳнатига ҳақ тўлашда олий таълим муассасалари талабалари билан ўқув машғулотлари олиб борганлик учун тўланадиган соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.

Ўқув машғулотларини соатбай ҳақ тўлаш асосида олиб борганлик учун ҳақ тўлаш харажатлари таълим муассасаси харажатлар сметасининг ҳисоб-китоблар ёйилмасида алоҳида қатор билан ажратилган соатбай ҳақ тўлаш фонди маблағлари доирасида амалга оширилади.

Соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари академик соатдан келиб чиқиб белгиланган.

Қарорни расмий манбадан ўқиш:

Қарорни расмий манбадан ўқиш:

 

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (104)
  • Йўқ (11)
  • Бироз (3)

Битта фикр

  1. MEN BU SAYTGA YAQINDA KIRA BOSHLADIM VA MENI QIZIQTIRGAN MA’LUMOTLARNI UCHRATDIM. BARCHA MA’LUMOTLAR UCHUN RAHMAT.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига