Yangi hujjatlar

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига 48 та ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Kodekslar Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 25 декабрь куни “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди.

Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 11 декабрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган.

soliq-kodeksiУшбу Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Кодексга 48 та турли мазмундаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу Қонун 2014 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 1-моддаси 10-бандининг тўртинчи хатбошиси, 11, 12-бандлари, 16-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 17-бандининг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 180-моддаси иккинчи қисмининг 6 ва 9-бандларини чиқариб ташлашга доир қисми, 22, 23, 26-бандлари, 27-бандининг бешинчи ва саккизинчи хатбошилари, 28-бандининг бешинчи – тўққизинчи хатбошилари, 29-бандининг иккинчи ва бешинчи хатбошилари, 31, 39 ва 44-бандлари 2014 йил 1 апрелдан эътиборан амалга киритилади.

Мазкур Қонун билан Солиқ Кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида секин-аста таҳлилий хабарлар бериб боришга ҳаракат қиламан. Кузатиб боринг.

Янгиланди:
– Ўзбекистонда мактаб, коллеж, тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш учун мажбурий тўлов жорий қилинди


– Ўзбекистонда юридик шахсларнинг бир қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинди

– Қўшилган қиймат солиғи солинмайдиган товарлар рўйхати камайтирилди

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (9)
  • Йўқ (7)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига