Yangi hujjatlar

Судланмаганлик (ёки судланганлик) ҳолати ҳақида маълумотни интернет орқали олиш мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида навбатдаги янги хизмат жорий этилди. Эндиликда Ягона портал орқали ички ишлар органлари томонидан бериладиган судланмаганлик (судлангалик) ҳақидаги маълумотномани олиш мумкин. Бу ҳақида, Ягона портал матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фуқаролар ушбу маълумотномани олиш учун Ягона портал орқали онлайн аризани тўлдириб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлимига лозим ҳужжатлар билан бирга жўнатишлари кифоядир.

Ушбу хизматдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ҳамда унинг ташқарисида бўлган, нафақат республика фуқаролари, балки чет эл фуқаролари, ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар фойдаланишлари мумкин.

Ягона портал ёрдамида энди ушбу маълумотномани тезкорлик билан қўлга киритиш мумкин. Мазкур хизматни тақдим этилиши шартлари ва тартиби билан ушбу ҳавола бўйича батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

Судланганлик (ёки судланмаганлик) тўғрисидаги маълумотномаларни берганлик учун тўлов ундирилмайди.

Ариза топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида маълумотнома берилади. Қўшимча маълумотлар талаб этилганда 30 кунгача узайтирилиши мумкин.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (50)
  • Йўқ (4)
  • Бироз (0)

5 фикр

  1. Хурсанд бўлишга эрта, бу сайт орқали фақат дипломатик ваколатхона ва консуллик учун маълумотнома берилар экан, қолган бошқа ҳолатларда ИИВнинг туманларидаги бошқармасига мурожаат этиш лозим, чунки ишхона учун маълумот олишга сўров юборгандим мана бундай жавоб келди:

    “Результат

    Справка о несудимости выдается Информационным центром МВД Республики Узбекистан в следующих случаях: – для предоставления в дипломатические представительства и консульские учреждения иностранных государств, находящихся на территории Республики Узбекистан. Во всех остальных случаях (трудоустройства в организации, предприятия и учреждения, банки, учреждения народного образования, совместные предприятия и т.п.) выдаются горрайорганами внутренних дел, МВД Республики Каракалпакстана, ГУВД г.Ташкента, УВД областей.”

    Фуқароларни чалғитмаслик учун сайт орқали маълумотнома айнан қайси ташкилотга берилишини GOV.UZ сайтига “Жирный” харфлар билан жойлаштириб кўйилиши тўғрироқ бўлади менимча.

  2. Тўғри менга ҳам худди шундай жавоб келди.
    “Результат

    Справка о несудимости выдается Информационным центром МВД Республики Узбекистан в следующих случаях: – для предоставления в дипломатические представительства и консульские учреждения иностранных государств, находящихся на территории Республики Узбекистан. Во всех остальных случаях (трудоустройства в организации, предприятия и учреждения, банки, учреждения народного образования, совместные предприятия и т.п.) выдаются горрайорганами внутренних дел, МВД Республики Каракалпакстана, ГУВД г.Ташкента, УВД областей.”

    • ortiqcha tanqidlarga e’tibor berish shart emas.

  3. Ака чалғитувчи ёки нотўғри маълумот тарқатиш Ахборот ҳуқуқига оид қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳисобланиб, бунга жавобгарлик бор лекин.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига