Янги ҳужжатлар

Tag Archives: амнистия

Ўзбекистонда амнистия эълон қилинди

2016 йил 12 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” қарор қабул қилди. Қарорнинг тўлиқ матни, ЎзАда эълон қилинди. МАЪЛУМОТ ЎРНИДА Эълон қилинган амнистия актлари ҳақида маълумот: Конституция байрами муносабати билан (13 та): 1993, 1997, 1998, 2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2011, 2012, 2013, 2014, 2015. Мустақиллик байрами муносабати билан (9 та): 1991, 1992, 1994, 1996, 2000, 2001, 2008, 2009, 2010. БМТга аъзо бўлган кун муносабати билан: 1992. 9 ... Батафсил »

Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатига амнистия юзасидан тақдимнома киритди

2016 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев  Олий Мажлис Сенатига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида қарорни қабул қилиш ҳақида тақдимнома киритди. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига мувофиқ инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият сифатида тан олинади. Жазонинг асосий мақсади ҳукм қилинган шахсларнинг тузалиши ва қайта тарбияланиши, яъни ҳар бир қонунбузар содир этган қилмишининг ижтимоий хавфлилик даражасини, жавобгарликнинг муқаррарлигини ва чин кўнгилдан пушаймон ... Батафсил »

Амнистия кимларга қўлланилади? (батафсил шарҳ)

2015 йил 3 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” Қарор қабул қилгани ҳақида хабар берган эдим. Мазкур йилдаги амнистия актининг ўтган йиллардагидан фарқли томонлари мавжудлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Энг катта ўзгаришлардан бири, тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун биринчи марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларни жазодан озод қилиш амалиёти жорий ... Батафсил »

Амнистия актининг тўлиқ матни

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 3 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорни қабул қилгани ҳақида маълумот берган эдим. Мазкур амнистия актининг расмий матни Олий Мажлис Сенатининг расмий сайтида эълон қилинди. Демак, ҳукмингизга мазкур расмий матнни ҳавола қиламан. Эслатиб ўтаман, амнистия актига шарҳни ўқимоқчи бўлсангиз, қуйидаги манзилга ўтинг. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига мувофиқ, инсонпарварлик тамойилига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 10-бандига ... Батафсил »

Ўзбекистонда амнистия эълон қилинди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати бугун, яъни 3 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” Қарор қабул қилди. Бу ҳақида, Олий Мажлис Сенатидаги манбаларимиз хабар бермоқда. Аввал хабар қилганимдек, Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 3 декабрь куни чақирилиши белгиланганди. Сенат ялпи мажлисида 15 та масала, шу жумладан 7 та қонун кўриб чиқилиши назарда тутилган. Олинган маълумотларга кўра, жорий йилдаги амнистия актининг қўлланиш доирасида ўтган йилдагилардан айрим фарқлар мавжуд. Тез орада айнан ... Батафсил »

Амнистия қачон эълон қилинади?

Хабарингиз бор, ҳар йили республикамизда давлат ва жамият ҳаётида муҳим ўрин тутувчи байрамлар ва саналар арафасида халқимизга хос бўлган кечиримлилик, инсонпарварлик, бағрикенглик каби азалий қадриятларимизни ўзида мужассам этган ҳужжат – амнистия акти қабул қилиб келинмоқда. АМНИСТИЯ НИМА? «Амнистия» сўзи грек тилидан олинган бўлиб, гуноҳдан ўтиш, кечириш деган маънони англатади. Юридик нуқтаи назардан қараганда, амнистия акти бирон-бир ҳуқуқбузарлик, яъни маъмурий ёки жиноий қилмиш содир этган шахсларга нисбатан қўлланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатдир. АМНИСТИЯ АКТИ КИМ ТОМОНИДАН ВА ҚАЙ ТАРТИБДА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ? Мавжуд қонунчилигимизга ... Батафсил »

Мустақиллик байрами муносабати билан амнистия эълон қилиниши мумкинми?

Бугунги кунда муштарийлардан энг кўп келиб тушаётган саволлардан бири – бу “Мустақиллик байрами муносабати билан амнистия эълон қилиниши мумкинми?” деган савол бўлмоқда. Шу сабабли мазкур саволга мутахассис сифатида жавоб бериб ўтишни лозим деб топдим. Аввалги мақолаларимда таъкидлаганимдек, мавжуд қонунчилигимизга биноан амнистия акти Президент тақдимномасига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан қабул қилинади. Батафсилроқ тўхталадиган бўлсам, Конституциямизнинг 93-моддаси 23-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Президенти «Амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш ҳақида Олий Мажлис Сенатига тақдимнома киритиш» ҳуқуқига эга. Олий Мажлис Сенати эса, Конституциямизнинг 80-моддаси ... Батафсил »

Амнистия кимларга қўлланилади? (батафсил шарҳ)

2014 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” Қарор қабул қилди. Конституциянинг 93-моддаси 23-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов амнистия тўғрисидаги ҳужжатни қабул қилиш ҳақида Олий Мажлис Сенатига тақдимнома киритган эди ҳамда мазкур тақдимнома асосида амнистия актининг лойиҳаси Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан муҳокама қилиниб, у ҳақда қарор қабул қилинди. Мазкур йилдаги амнистия актининг ўтган йиллардагидан фарқли томонлари мавжудлигини алоҳида таъкидлаш ... Батафсил »

Амнистия актининг тўлиқ матни

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 14 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорни қабул қилгани ҳақида маълумот берган эдим. Мазкур амнистия актининг расмий матни Олий Мажлис Сенатининг расмий сайтида эълон қилинди. Демак, ҳукмингизга мазкур расмий матнни ҳавола қиламан. Эслатиб ўтаман, амнистия актига шарҳни ўқимоқчи бўлсангиз, қуйидаги манзилга ўтинг. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарори Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма ... Батафсил »

Ўзбекистонда амнистия эълон қилинди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати бугун, яъни 14 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” Қарор қабул қилди. Бу ҳақида, Gazeta.uz хабар бермоқда. Хабарда таъкидланишича, аёллар, биринчи марта жиноят содир этган шахслар (бу ерда ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлар назарда тутилган, – муал. изоҳ.), жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлат фуқаролари жазодан озод қилиниши белгиланган. Хабарда амнистия актининг қўлланиш доираси ... Батафсил »

Юқорига