Янги ҳужжатлар

Tag Archives: блог

Блогерлар чемпионатининг ғолиблари эълон қилинди

21 май куни иккинчи бор ўтказилган Блогерлар чемпионатининг якуни эълон қилинди. Финалда баҳс олиб борган 10 нафар блогерларнинг ишларига ҳакамлар ҳайъати, блогерлар ва муштарийлар овоз бериш йўли билан ғолибларни аниқлаб беришди. Якуний натижаларга кўра, қуйидаги блогерлар 4-10 ўринларни эгаллашди: 4. Жамшид Ниёзов. “Супрақоқди” 5. Шерзод Ғайбуллаев. “Istamayman…” 6. Исроил Тиллабоев. “Mentor” 7. Шукуржон Исломов. “Хорижлик ҳамкорлар” 8. Нигора Салиҳова. “Эркакларнинг боши нега кал?” 9. Ғайрат Шералиев. “…аёқ етганча кетгаймен” 10 Давронбек Пармонов. “Биз қарияпмиз” Совринли бўлган кучли учликни эса қуйидаги ... Батафсил »

Блогерлар чемпионатида 1-босқич натижалари эълон қилинди

21 март куни старт берилган ўзбек блогерлари чемпионатининг биринчи босқичига якун ясалди. Биринчи босқичда жами бўлиб 266 нафар блогердан аризалар келиб тушди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилги натижадан салкам икки ярим баравар кўпдир. Биринчи босқичга келиб тушган барча ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб чиқилди. Иккинчи босқичга энг яхши натижа кўрсатган 50 нафар блогер йўл олиши керак эди. Аммо овоз бериш натижаларига кўра, 46-53-ўринларга 8 нафар блогерлар даъвогарлик қилишди ва бир хил рейтинг кўрсаткичига эга бўлишди. Бундай вазиятда қоидага кўра, барча блогерлар ... Батафсил »

Блогерлар танлови қоидаларига айрим ўзгаришлар киритилди

Бундан бироз аввал блогерлар танловига келиб тушган аризалар сони 100 тадан ошганлиги ҳақида хабар берган эдим. Соат сайин аризалар сони кўпаймоқда ва ҳозирги вақтга келиб улар сони 116 тага етди. Бу ўтган йилги танлов натижасини такрорладик дегани. Ҳали биринчи босқич якунига яна бир ҳафта муҳлат борлигини ҳисобга олсак, ушбу рақам янада каттароқ кўриниш ҳосил қилишига ишончимиз комил. Эътиборли ва қувонарли томони танловга келиб тушаётган ишлар бир-биридан яхши, бир-биридан мазмунли. Қайсидир бирини яққол ажратиб кўрсатиб бўлмайди. Ва бундай ишлар сони анча-мунчани ташкил ... Батафсил »

Блогерлар чемпионатига келиб тушган аризалар сони 100 дан ошди

21 март куни старт берилган ўзбек блогерлари ўртасидаги иккинчи чемпионат қизғин паллага кирди. Ҳар куни янгидан-янги номларни кашф қилаётган мазкур танловга ҳозирча 105та ариза келиб тушди. Блогпостларга 16 нафар малакали ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳо беришмоқда ва ҳакамлар томонидан берилган баҳоларни ўша заҳотиёқ кўриш имконияти мавжуд. Қуйидаги манзил орқали, энг юқори балл олган блогерлар рейтингини кўришингиз мумкин. Мазкур рейтинг онлайн тарзда янгиланиб боради. http://blog.telegraf.uz сайти фойдаланувчилари томонидан билдирилган изоҳлар сони эса 900 тага етди. Танловда иштирок этиш учун аризалар қабул қилиш ... Батафсил »

Блогерлар чемпионатига ҳозирча 60 дан ортиқ ариза келиб тушди

21 март куни ўзбек блогерлари ўртасидаги иккинчи чемпионатга старт берилган эди. Ҳозиргача танловга 63 та ариза келиб тушди. Танловга келиб тушаётган блогпостлар турли мавзуда, турли жанрда бўлиб, улар ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. http://blog.telegraf.uz сайтида танлов учун тақдим этилган ишларга ҳакамлар томонидан берилган баҳоларни ўша заҳотиёқ кўриш имкониятининг борлиги кўпчиликда янада қизиқиш уйғотмоқда ва турнирга ўзгача руҳ бахш этяпти. Яна бир эътиборли томони, сайтда блогпостларга муштарийлар томонидан кўплаб фикрлар билдирилмоқда. Ҳозирча жами изоҳлар сони 573 тани ташкил қилмоқда. Бу ўртача, ҳар ... Батафсил »

Ўзбек блогерлари чемпионати қоидалари бўйича қисқа ва лўнда қўлланма

21 март кунидан ўзбек блогерлари ўртасида иккинчи чемпионатга старт берилади. Мазкур чемпионат Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг молиявий кўмагида ташкил қилинаётган бўлиб, ундан кўзланган асосий мақсад ўзбекистонлик интернет-фойдаланувчилари орасида профессионал блог юритиш кўникмаларини ривожлантириш орқали уларнинг фуқаролик жамиятидаги фаоллигини оширишдир. Чемпионат жами 3 босқичда ташкил қилинади ва апрель ойининг сўнггига қадар давом этади. Танловнинг умумий соврин жамғармаси қарийб 10 млн. сўмни ташкил қилмоқда. Мазкур танловда қатнашиш шартлари ва ўтказилиш тартибига оид ... Батафсил »

Ўзбек блогерлари чемпионатининг расмий қоидалари билан танишинг

21 март кунидан ўзбек блогерлари ўртасида умумий соврин жамғармаси салкам 10 млн. сўмни ташкил қилаётган иккинчи чемпионатга старт берилишидан хабарингиз бўлса керак. Ушбу танлов ҳақида бугунги кунгача бир қатор хабарларни бериб бордик. Хусусан, кеча танловнинг ҳакамлар ҳайъати рўйхати билан таништиргандик. Бугун эса Сизларга танловнинг якуний қоидаларини тақдим қилмоқчимиз. Қоидалар билан яхшилаб танишиб чиқиб, танловда фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз. Барчага омад!   ЎЗБЕК БЛОГЕРЛАРИ ТАНЛОВИНИНГ РАСМИЙ ҚОИДАЛАРИ Батафсил »

Блогерлар чемпионатининг ҳакамлар ҳайъати билан танишинг

Тез орада старт берилиши кутилаётган ўзбек блогерлари ўртасидаги иккинчи чемпионат кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотаётгани ва қизғин муҳокамаларга сабаб бўлаётгани бизни хурсанд қилмоқда. Ўйлаймизки, чемпионат кутилганидан ҳам кескин курашлар, соғлом рақобат руҳида ўтади ва асосийси муштарийлар ажойиб блоглардан баҳраманд бўлишади. Куни кеча Сизларни чемпионат ўтказиладиган сайт манзили (http://blog.telegraf.uz) ҳамда блоги йўқ шахсларнинг чемпионатда иштирок этиш тартиби билан таништирган эдик.  Бугун эса чемпионатда ҳакамлик қилувчи мутахассислар рўйхатини эълон қилмоқчимиз. Таъкидлаш жоизки, чемпионатга ҳакамликка мутахассисларни жалб қилишда бир қатор мезонларни ҳисобга олишга ... Батафсил »

Шахсий блоги йўқ шахсларнинг блогерлар танловида иштирок этиш тартиби ҳақида

21 март – Наврўз байрами кунидан бошлаб, умумий соврин жамғармаси салкам 10 миллион сўм бўлган ўзбек блогерлари ўртасидаги чемпионатга старт берилишидан хабарингиз бор бўлса керак деган умиддаман. Куни кеча ушбу чемпионат ўтказиладиган сайт манзили ҳақида маълумот берган эдим – http://blog.telegraf.uz/ Бугун бошқа масала ҳақида тушунтириш бермоқчиман. Жуда кўпчилик томонидан берилаётган бир савол бор: Менинг шахсий блогим йўқ, танловда қатнаша оламанми? Бунинг тартиби қандай бўлади? Ҳозир ушбу саволларга жавоб бериб ўтсам. Аввал таъкидлаганимдек, танлов барча учун очиқ бўлиб, унда шахсий блог ... Батафсил »

www.blog.telegraf.uz – блогерлар чемпионати ўтказиладиган портал манзили

21 март – Наврўз байрами кунидан бошлаб, умумий соврин жамғармаси салкам 10 миллион сўм бўлган ўзбек блогерлари ўртасидаги чемпионатга старт берилиши ҳақида хабар берган эдим.  Хабарда таъкидланганидек, мазкур чемпионатни ўтказиш учун махсус портал яратилмоқда. Ёдингизда бўлса,  ўтган йили илк марта ўтказилган ушбу танлов асосан Facebook ижтимоий тармоғидаги гуруҳда ва қисман http://uzbloggerlar.blogspot.com блогида олиб борилган эди. Бу бироз қийинчилик ва ноқулайликлар туғдирганини инкор қилмаймиз. Шу сабабли, танлов сифатини ошириш мақсадида навбатдаги чемпионат учун махсус сайт ишлаб чиқилмоқда. Ушбу сайтда барча танлов иштирокчилари рўйхати, чемпионатга ... Батафсил »

Юқорига