Янги ҳужжатлар

Tag Archives: бюджет

68 балл олса грант асосида ўқишга кириши аниқ бўлган абитуриентлар ҳақида маълумот

Мана, 1 август куни юртимиздаги барча ОТМларда тест имтиҳонлари бўлиб ўтди. Давлат тест маркази берган маълумотга кўра, 1 август куни 59 олий таълим муассасалари ва уларнинг 12 та филиалида қабул тест синовлари ўтказилди. Жорий йилда олий таълим муассасаларига 729 947 (2016 йилда – 663 304) нафар абитуриент ҳужжат топширган, шулардан 7 725 (2016 йилда – 7 521) нафари муддатли ҳарбий хизматни тугатган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлардир. Шунингдек, ДТМ хабарида яна кўплаб маълумотлар, рақамлар келтирилган, бироқ ҳозир мен бунга тўхталмоқчи эмасман. Ушбу мақолада Сизларга тест имтиҳонларида неча ... Батафсил »

РАСМИЙ ХАБАР: Бюджетда ўқийдиган талабалар “3” баҳо олса контрактга ўтказилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз

Бугун, 13 ноябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати куни кеча депутатлар томонидан қабул қилинган давлат бюджети сиёсатининг асосий йўналишларига изоҳ берди. РАСМИЙ ХАБАР: ҲЕЧ НАРСА ЎЗГАРМАЙДИ Матбуот хизмати хабарида энг эътиборга молик жиҳати, 2 кундан буён интернет тармоқларида шов-шувга сабаб бўлган хабар ҳақида ҳам изоҳ мавжуд. Ёдингизда бўлса, электрон ОАВларда 2016/2017 ўқув йилидан бошлаб ўқув йили натижаларига кўра умумий рейтинг баҳолари қониқарли (55дан 70 фоизгача) кўрсатгичига эга бўлган давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар кейинги ўқув ... Батафсил »

Депутатлар Ўзбекистоннинг 2016 йилги Давлат бюджетини қабул қилди

2015 йил 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги – Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Бу ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати хабар бермоқда. Мажлисда ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – молия вазири Р.Азимов ҳамда Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси А.Шодмонов маъруза қилдилар. Депутатлар келгуси йилга ... Батафсил »

Сенаторлар 2015 йилги Давлат бюджетини тасдиқладилар

2014 йил 13 ноябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқилди. Бу ҳақида, Олий Мажлис Сенатининг Матбуот хизмати хабар бермоқда. Аввалроқ, Давлат бюджетини тасдиқлаш жараёнида келаси йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокама қилинганлиги ва бир қатор солиқлар камайтирилганлиги ҳақида маълумот берган эдим. Шунингдек, мамлакатимизнинг бош молиявий ҳужжатини муҳокама қилиш асносида сенаторлар томонидан ижтимоий ... Батафсил »

Бюджет Кодексининг расмий матни эълон қилинди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 26 декабрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонунга имзо чеккан эди. Унга кўра, Бюджет кодекси 2014-2015 йиллар учун синов тариқасида амалга киритилади. Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилиниши хабар қилинган эди. Бугун, яъни 31 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида кодекснинг расмий матни эълон қилинди. Танишмоқчи бўлганлар қуйидаги манзиллар орқали Ўзбекистон Республикаси ... Батафсил »

Бюджет кодекси қабул қилиниши муносабати билан айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 27 декабрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Мазкур Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” газетасида чоп этилди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 28 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган. Қонуннинг асосий мақсади Бюджет кодекси кучга кириши муносабати ... Батафсил »

Бюджет ташкилотлари фойдаланувидаги бинолар, транспортларнинг неча йилда эскиришини белгиловчи низом қабул қилинди

Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қўшма қарорига асосан томонидан “Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларининг эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом” қабул қилинди. Мазкур низом 2013 йил 29 ноябрда қабул қилинган бўлса, 19 декабрь куни Адлия вазирлиги томонидан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилди. Мазкур Низом бюджет ташкилотларининг асосий воситаларининг эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини белгилаб беради. Унга кўра, Бюджет ташкилотлари асосий воситаларининг эскириши йиллик ... Батафсил »

Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси лойиҳасини маъқуллади

2013 йил 12 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси очилди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлисининг биринчи кунида сенаторлар тўққизта масалани кўриб чиқдилар. Хусусан, сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, маъқулладилар. Бюджет кодекси бутун бюджет жараёнини (Давлат бюджетини шакллантириш, тасдиқлаш, ижро этишни ҳамда назоратни таъминлашни) ягона ва яхлит қонун ҳужжатида тизимлаштиришни, Давлат бюджетини ҳам, бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларни ҳам тартибга солишнинг ... Батафсил »

Жорий йилда Ўзбекистонда 970 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилди

Ўзбекистонда жорий йил давомида 970 мингдан ортиқ иш ўрни яратилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 6 декабрь куни пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» Халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда сўзлаган маърузасида таъкидлаб ўтди. Президентимиз аҳоли бандлигини таъминлаш биз учун долзарб аҳамиятга эга эканлигига алоҳида урғу бериб, жорий йилда 970 мингдан ортиқ иш ўрни яратилганини, уларнинг 60 фоизи эса қишлоқ ҳудудларида ташкил этилганини маълум қилди. “Энг муҳими, касб-ҳунар коллежларини битирган 500 мингдан зиёд йигит-қизларимизни ишга жойлаштирганимизнинг ... Батафсил »

Юқорига